Кўхна қитъада кучли қорбўрон сабабли юзлаб авиарейслар бекор қилинди. Жумлдан, Буюк Британия, Германия ва Бельгиянинг йирик аэропортлари парвозларни тўхтатишга мажбур бўлди. Чекловалар ҳам махаллий ҳам халқаро йўналишлар учун тадбиқ этилмоқда. Аэропортлар кутиш залларида минглаб йўловчилар тўпланиб қолган. Уларга зарур воситалар тарқатилмоқда, бироқ парвозлар қачон йўлга қўйишили ҳақида аниқ маълумот йўқ. Қорбўрон Франция йўлларида харакатни деяли издан чиқарди. Бу ерда деярли ҳар соатда йўл транспорт ҳодисалари рўй бермоқда. Йирик трассаларда полициячиларнинг навбатчилиги ташкил қилинган.