Статистика |
Hozirda saytda: 30 Mexmonlar: 30 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 23 » Европа Иттифокида ягона хайдовчилик гувохномаси жорий килинди
21:12 Европа Иттифокида ягона хайдовчилик гувохномаси жорий килинди |
Европа Иттифоқи мамлакатларида умумий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш жорий этилди. Бу жараён жорий йилнинг 19 январидан бошланди. Янги турдаги гувоҳнома стандарт размердаги пластик карточкадан иборат бўлиб, қалбакисидан ажратиб туриш мақсадида унга голограмма ўрнатилган. Шу ўринда айтиш жоизки, гувоҳномага микрочип ўрнатиш ёки ўрнатмаслик ҳар бир мамлакатнинг хоҳишига ҳавола. Бу лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад яққол намоён: бугун Европа мамлакатлари ўртасида деярли чегара қолмаган, йўл ҳаракати қоидалари ҳам бир хилликни касб этмоқда, бироқ ҳайдовчилик гувоҳномаларининг юздан зиёд турлари бор эди. Бу эса ноқулай шароитни келтириб чиқармоқда эди. Экспертларнинг сўзларига кўра, янги лойиҳа мазкур муаммоларга чек қўяди. Хабарларга қараганда 2033 йилга бориб ҳайдовчилик гувоҳномасини бутунлай ўзгартириш режалаштирилмоқда. Мутахассислар ўзгариш имтиҳонларни қайта топширишни талаб этмаслигини таъкидлашмоқда.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 686 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|