SHERLAR.BIZ Payshanba, 19.09.2019, 15:49
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 13 » Европа Чемпионлар лигаси.Чоршанба кунги ўйинлар анонси
21:33
Европа Чемпионлар лигаси.Чоршанба кунги ўйинлар анонси
Чоршанба куни Чемпионлар лигаси
1/8 финал доирасида икки қизиқ
ўйин бўлиб ўтади.
Мадриднинг «Реал» клуби
Англиянинг «Манчестер Юнайтед»
жамоасини қабул қилса, Донецкнинг
«Шахтер» клуби Дортмунднинг
«Боруссия»си билан беллашади.
Эътиборингизга ушбу
учрашувларнинг анонсини тақдим
этмоқчиман.
«РЕАЛ» - «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД»
Қуръа натижалари эълон қилинган
вақтдан бери, дунёдаги бутун
мухлислар «Реал» - «Манчестер
Юнайтед» қарама-қаршилигини
интизорлик билан кутишмоқда.
Кўпчилик ушбу учрашувни
мудаттидан олдинги финал дея
эътироф этмоқда. Мухлислар ва
матбуотнинг бор эътибори, «Ман
Юнайтед» сафида сэр Алекс
Фергюсон қўл остида катта футбол
сари илк қадамларини қўйган,
испанларнинг португалиялик
ҳужумчиси - Криштиану Роналдуга
қаратилади. Бу учрашув Роналдунинг
2009-йили “Реал”га кўчиб ўтганидан
сўнг, ўзининг собиқ клуби билан
биринчи учрашуви бўлади.
Умуман олганда, иккала клуб ўз
миллий чемпионатларида олтин
медаллар учун курашни якунлашди.
Фарқ фақат шунда-ки, «МЮ» ушбу
курашда ютди, мадридликлар эса —
ютқазишди. Ҳамшаҳарлари билан
курашда қўлга киритилган иккинчи
ўрин, «Реал» учун муваффақият
дейишга тил ожиз, аммо, ҳали
иккинчи ўринни қўлга киритиш
лозим. Шу сабаб, барча кучлар
Чемпионлар лигасига қаратилган.
Ўтган дам олиш кунларида “қироллик
клуби”, хет-трик муаллифига
айланган Роналдунинг хизматлари
эвазига «Севилья»ни тор-мор этди.
Жозе Моуринью мазкур учрашувда
ўзининг бир неча ўйинчиларига дам
олишга имкон берди. Сами Хедира,
Анхель Ди Мария, Месут Озил
«Севилья»га қарши ўйинда
қатнашишмади. Жароҳатидан форих
бўлган Пепе охирги 20 дақиқада
майдонга тушди. Роналду ва Карим
Бензема иккинчи бўлимнинг
ўрталаридан майдонни тарк этишди.
«Манчестер Юнайтед»да ўзининг
муаммолари этарликча. Фергюсон
26-турда «Эвертон» устидан
ғалабани қўлга киритди, бироқ,
Жонни Эванс ва Фил Жонсни
йўқотди. Шунинг учун, ҳимоя
марказида Видич-Фердинанд
супержуфтлиги ҳаракатланади.
Умуман олганда, ушбу учрашувда
иккала жамоа ҳимоячиларига жуда
оғир маъсулият юкланади. Улар
дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан
бирига қаршилик кўрсатишлари
лозим. Фергюсон Роналдуни яхши
билади ва сўзсиз, ўз шогирдларига
унга қарши қандай ҳаракатланиш
кераклигини уқтиради.
Моуриньюнинг вазифаси эса
оғирроқ. Англия жамоаси сафида
бирамас икки супер ҳужумчи бор —
Уэйн Руни ва Робин ван Перси.
Мазкур икки жамоа охирги бора
2003-йилги Чемпионлар лигасининг
чорак финалида тўқнаш келишган
эди. Ўшанда мухлислар ажойиб
спектакль шоҳидига айланишган эди.
Янги учрашувдан эса мухлислар
камида ўша томошанинг
қайтарилишини кутишмоқда.
«ШАХТЕР» - «БОРУССИЯ Д»
Гуруҳ босқичининг икки энг ёрқин
жамоалари — «Шахтер» ва
«Боруссия» —плей-офф босқичининг
илк раундидаёқ бир-бирларига
тўқнаш келишга мажбурлар.
«Кончилар», Италия чемпиони
«Ювентус» ва Чемпионлар
лигасининг амалдаги соҳиби «Челси»
билан бир гуруҳдан нимчорак
финалга чиқа олишини кўпчилик
кутмаган эди. Бироқ Мирчи Луческу
жамоаси ёрқин, мафтунрок, тез ва
ҳужумкор футболи билан ҳаммани
лол қолдирди. Украина клубига
қарши майдонга тушган хар бир
жамоа, осонликча ғалабани қўлга
киритолмади. Жамоа етакчиси
Генрих Мхитрян эса, Европанинг энг
истеъдодли футболчиларида бири
деган номни олди.
Дортмундликлар эса, умуман «Реал»,
«Манчестер Сити» ва «Аякс» билан
ўлим гуруҳига тушиб қолишди ва
нафақат у ердан соғ омон чиқишди,
балки биринчи ўриндан плей-офф
босқичига йўлланма олишди.
Луческунинг ўйин фалсафаси Юрген
Клоппнинг футболига ўхшаш.
«Боруссия» ҳам «Шахтер»га ўхшаш
футбол намойиш этади. Шу сабаб,
ушуб қарама-қаршиликни кузатиш
янада қизиқ бўлади. Афсус, икки
учрашув натижасига кўра, биз
жамоалардан бирини бошқа
кўрмаймиз, бироқ бошқа тарафдан,
биз жуфтликнинг энг кучлисини 1/4
финал иштирокчилари орасида
кўрамиз.
Чемпионлар лигаси. 1/8 финал.
Дастлабки учрашувлар
00:45 «РЕАЛ» — «МАНЧЕСТЕР
ЮНАЙТЕД»
Стадион: «Сантьяго
Бернабеу» (Мадрид)
Ҳакам: Феликс Брих (Германия)
Жароҳатланганлар: Ди Мария,
Варан, Касильяс — Скоулз, Флетчер
Сўроқ остида: йўқ — Джонс, Эванс
Дисквалификация қилинганлар: йўқ
Букмекерлар котировкаси: «Реал»
ғалабаси — 1,62; дуранг — 4,50;
«Манчестер Юнайтед» ғалабаси —
5,50
00:45 «ШАХТЕР» — «БОРУССИЯ»
Стадион: «Донбасс Арена» (Донецк)
Ҳакам: Ховард Уэбб (Англия)
Жароҳатланганлар: йўқ
Сўроқ остида: йўқ — Шмельцер,
Гросскройтц
Дисквалификация қилинганлар:
Кучер — йўқ
Букмекерлар котировкаси: «Шахтер»
ғалабаси — 2,60; дуранг — 3,50;
«Боруссия» ғалабаси — 2,80.

Манба: www.uff.uz
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 481 | | Рейтинг: 5.0/12
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz