SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 02:05
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 6
Mexmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Aprel » 7 » Етакчи дизайнерлар томонидан ўзбек қизлари учун бежирим спорт кийимлари тайёрланади
08:33
Етакчи дизайнерлар томонидан ўзбек қизлари учун бежирим спорт кийимлари тайёрланади
Бугунги кунда дунёда мода саноати кун сайин ўзгариб бораётган бўлса-да, хотин-қизлар либосларининг чиройли ва бежирим бўлиши лозимлиги ҳақидаги барча замонларга хос талаб аҳамиятини йўқотмасдан келмоқда.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2002 йил 24 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида” ва 2004 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ тўқимачилик корхоналарида қизлар учун оммавий ишлаб чиқарилаётган спорт кийимларининг бир қисми ҳар йили давлатимиз раҳбари номидан уларга совға қилинмоқда.

Соғлом бола йили, деб номланган жорий йилда ҳам бу анъана давом эттирилмоқда, дея хабар беради ЎзА. Президентимиз ташаббуси билан қизлар учун 100 минг донадан зиёд бежирим спорт кийимларини тайёрлашга доир лойиҳа амалга оширилаётир. Бу гал юртимизнинг энг чекка туманларида яшаётган турли ёшдаги қизларга ҳам байрам тантаналари учун алоҳида мўлжалланган спорт кийимлари совға сифатида берилади.

Бу борада катта тайёргарлик ишлари кўрилди. “Осиё рамзи” дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, «Шарқ либослари» дизайнерлик маркази ҳамда “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳи тузилди. Шунингдек, бу жараёнга «Ўзтекс-Чирчиқ», «Контекс», «Инвесттекс», «Гул рен текс», «Арже фейшн» каби мамлакатимиздаги ихтисослаштирилган йирик тўқимачилик корхоналари ҳам жалб этилди.

“Осиё рамзи” дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси раиси Холида Комилованинг айтишича, мутахассислар барча ёшдаги қизлар учун қарийб эллик турдаги спорт кийимлари моделини ишлаб чиққан. Миллий хусусиятлар, иқлим ва маҳаллий шароитлар инобатга олинган ҳолда ўн иккита модель оммавий ишлаб чиқариш учун танлаб олинди. Ушбу кийимлар таркибига синтетик тола қўшилган матолардан тайёрланмоқда. Бу, ўз навбатида, ушбу либосларнинг хусусиятларини яхшилаб, шакли ва зарур санитария-гигиена кўрсаткичларини сақлаб қолишга ёрдам беради.

Айни пайтда қизлар учун мўлжалланган бежирим спорт кийимларини ишлаб чиқаришга тайёргарлик ишлари ниҳоясига етказилди. Дизайнерлар анъанавий нақшлар ва бошқа безак элементларидан фойдаланиб, мато ва ранг уйғунлигини таъминлаган ҳолда янги либослар коллекциясида болалар ва ўсмирларнинг турмуш тарзи, дунёқараши ҳамда феъл-атворини акс эттиришга алоҳида эътибор қаратди. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси «Ўзтекс-Чирчиқ» қўшма корхонаси билан ана шундай спорт либосларини ишлаб чиқариш тўғрисида шартнома тузди.

“Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компаниясининг тикувчилик-трикотаж ишлаб чиқаришни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Қаҳҳорбек Мўйдиновнинг таъкидлашича, бунинг учун «Ўзтекс-Чирчиқ» қўшма корхонаси танлангани бежиз эмас. Мазкур корхона юқори технологияли ишлаб чиқариш ускуналари, ўзининг физика-кимё тажриба лабораториясига эга. Бу ерда либос ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган барча материаллар ҳар томонлама сифат назоратидан ўтказилади. Ишлаб чиқарувчилар ва дизайнерларнинг яқин ҳамкорлиги самарасида миллий ранглар уйғунлиги ва Европанинг замонавий мода анъаналарини ўзида мужассам этган тайёр маҳсулотлар рангининг ёрқинлиги билан ажралиб туради.

Ушбу корхона яқин кунларда маҳсулотни Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига етказиб беради ва янги, бежирим спорт кийимлари қизларга совға сифатида тақдим этилади. Қизлар, шубҳасиз, бу либосларни фахр билан кийиб юради. Давлатимиз раҳбарининг совғаси қизларнинг айримларини катта спортга даъват этса, бошқалари учун спортда катта ғалабалар сари рағбатдир
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 501 | | Теги: Етакчи дизайнерлар томонидан ўзбек | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Aprel 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz