SHERLAR.BIZ Sheshanba, 17.09.2019, 01:30
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 14 » Erimda ko'nglim yo'q nima qilay
19:00
Erimda ko'nglim yo'q nima qilay
«Бизни фақат мажбурият боғлаб туради...» Севара Шодмонова, 24 ёш, Гулистон шаҳри: — Виждоним қийналиб кетганидан сизларга қўнғироқ қилаяпман. Бундан тўрт йил олдин эрим билан совчилар орқали оила қурдик. Худога шукр, эрим жуда яхши инсон. Мендан уч ёш катта. Мени яхши кўради, асраб- авайлайди. Битта ўғлимиз бор. Қайнота- қайнонамдан алоҳида яшаймиз. Улар билан муносабатларим яхши. Оилам ҳавас қилгулик кимлар учундир. Аммо менинг турмуш ўртоғимда кўнглим йўқ. Бизни фақат мажбурият боғлаб турадигандек туюлади... Яқинда турмуш ўртоғим чет элга ишлашга кетди. У киши узоқда бўлгани сабаб, мулоқат қилишимиз учун телефон ишлата бошладим. Тасодифан телефонда бир инсон билан танишиб қолдим. Ёши ўттиз бешда, оилали киши. У инсон билан телефон орқали гаплашиб, эримга хиёнат қилаётганимни биламан. Бу гуноҳимни ҳеч қандай баҳона ёки сабаб билан оқлаб бўлмайди. Лекин нима қилай? Шу инсонга кундан-кун боғланиб қолаяпман. Агар турмуш ўртоғим ёки бирорта яқиним бундан хабар топса, оилам бузилиб кетишидан қўрқаяпман. Яна кимнингдир бахтига соя солаяпман. Қандай қилиб, бу йўлдан қайтсам бўлади?.. Маслаҳат: — Ҳали ёш экансиз, аммо бу ҳолатингизни ёшликка йўйиб бўлмайди. Ахир сиз нафақат рафиқа, келин, битта фарзанднинг онасиз ҳам. Қайнота-қайнонангиз сизни ҳурмат қиларкан. Турмуш ўртоғингиз ҳам қадрлар экан. Буларнинг қадрига этиш керак. Атрофингиздаги ҳамманинг ҳам эри, қайнонаси ҳавас қилгулик эмас. Сиз эса ўткинчи ҳисларга берилиб, гуноҳга қўл ураяпсиз. Оила аталмиш муқаддас даргоҳга хиёнат қилаяпсиз. Жуфтингиз олисдалиги бу синов. Ўзингизни қўлга олиб, танимаган инсонингиз билан муносабатларингизга чек қўйинг. Руҳшунос маслаҳати: — Сиздаги бу ҳолат балки вазият тақозосидир. Аммо бу тарзда давом эттиришнинг имкони йўқ. Бу ҳолатингизда сиздан тажрибалироқ эркак фойдаланаётган ҳам бўлиши мумкин. Учинчи одам оилада парокандалик бўлганда кириб келади кўпинча. Энг аввал эрингиз билан муносабатларга ойдинлик киритиб олинг. Айрилиқ даври узоқ давом этиши кутилаётган бўлса, хиёнат кўчасига кирмасданоқ муаммони ҳал қилган маъқул. Яъни айрилиқ муаммони келтириб чиқаргани ҳолда бирга яшаш бу муаммонинг ечими бўлиши мумкин. «Турмуш ўртоғимнинг хиёнатидан сўнг...» Замира Қаршибоева, 30 ёш, Қашқадарё вилояти: — Бундан ўн бир йил олдин турмуш қурганмиз. Эрим билан биринчи учрашувга чиққанимдаёқ, у билан бир умр яшай олмаслигимни билганман. Оила аъзоларимга норозилигимни айтсам ҳам, мени мажбуран шу инсонга узатишди. Эримнинг топиш-тутиши яхши. Оиламиз ҳам обрў- эътибори бор хонадон. Икки нафар фарзандим бор. Шу ўтган йиллар мобайнида турмушим омонатдек туюлади менга. Гўёки мен бу инсон билан вақтинча яшаяпман. Негадир шу ўй мени тарк этмайди. Бир йил олдин эса ҳаётим кутилмаган тарзда ўзгариб кетди. Олдинига эрим менга хиёнат қила бошлади. Мен жуда семириб кетгандим. Турмуш ўртоғимнинг хиёнатидан кейин ўзимга қарайдиган бўлдим, бутунлай ўзгардим. Аммо барибир эримнинг муҳаббатини қозона олмадим. Энди мени бир оилавий танишимиз севиб қолган. Унинг олдиндан менда кўнгли бўлган. Ҳозир у билан фақат телофон орқали гаплашиб турамиз. Бу йўлдан қайтишга ҳаракат қилиб кўрдим. Баъзан телефонимни ўчириб ҳам қўяман. Эрим иш билан сафарга кетса, қўнғироқ қилиб, «Тезроқ уйга қайтинг, соғиндик», дейман. Аммо бу ҳаракатларим билан фақат ўзимни алдайман. У киши эса доим «Эрингиз сизнинг тирноғингизга ҳам арзимайди. Доим тушкун кайфиятда юрасиз. Мен сизни ҳақиқий бахтли аёл қиламан. Қочиб кетайлик», дейди. Лекин биламанки, мен ҳам, у ҳам оиламиздан воз кечмаймиз. Бир куни телефон орқали гаплашишимиз учрашувларга айланишидан ва хиёнатим сабаб оилам барбод бўлишидан хавотирдаман. Ўзимни қандай қўлга олай? Бошим қотган. Маслаҳат беринг, илтимос. Маслаҳат: — Аёл номи билан аёл! Унга хиёнат ярашмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам. «Эрим менга хиёнат қилди» деб, қасдма-қасд иш қилиш нотўғри. «Турмушим омонатдек туюлади», «Эримда кўнглим йўқ», дейиш хиёнат кўчасига кириш учун баҳона бўлолмайди. Яна ўзингизни сизга қочиб кетишни таклиф қилаётган инсонинг хотини ўрнига қўйиб кўринг. Ахир ўзингиз ҳам эр хиёнатининг жабрдийдаси бўлгансиз. Аммо турмуш ўртоғингиз сиз билан. Болалари, оиласини ташлаб кетгани йўқ. Бегона инсонинг гапларига учиб, аҳмоқлик қилманг. Руҳшунос маслаҳати: — Мураккаб вазият, лекин эрингиз сизга ёқмаганида унинг муҳаббатини қошонишга уруниб кўрмаган бўлардингиз, менимча. Афсуски у сизга эътибор қаратмади, сизни кўнглингиз синди. Айнан ана шу вақтда сизни ҳақиқий аёллигингизни қадрлайдиган, эътироф этадиган эркак пайдо бўлди. Энди сизнингча, бир йўла синган кўнгил чегаланмоқда ва синдирувчидан қасд олинмоқда. Вазиятнинг мураккаблиги ҳам, ҳиссиётларнинг тушунарсизлиги ҳам ана шунда. У инсоннинг қочиб кетиш таклифига қараганда ўз оиласидан, бурчидан чарчаган. У сизни яхши кўрадигандек туюлар, аммо ишончли эркак эмас. Шунинг учун ички дунёни тартибга солмасдан, эрингизга нисбатан нафратни ёки бошқа туйғуларни аниқлаб олмасдан, қарор қабул қилманг. «Интернетдаги танишув сабаб...» Кумуш Ўринбоева, 34 ёш, Тошкент шаҳри: — Ўн етти ёшимда турмушга чиққанман. Турмуш ўртоғим мендан ўн ёш катта. Шу сабабми, мана, ўн етти йиллик турмушим давомида шу инсонни яхши кўролмадим. Мақтанишмас, рўзғорга ҳам, болаларимга ҳам, эримга ҳам яхши қарайман. Хонадоним озода, саришта. Қўшниларим доим «идеал уй бекасисиз», дейишади. Бу балким эримнинг талабчанлигидандир. Чунки бирор жойда озгина чанг кўрса ҳам, жанжал қилади. Ҳамма нарса у киши тайинлагандек вақтида ва мукаммал бўлиши керак. Баъзан бир қолипга тушиб қолган ҳаётимдан чарчаб кетаман. Ахир мен ҳам аёлман-ку! Бошқаларга ўхшаб ишлагим, бирор жойларга боргим келади. Лекин турмуш ўртоғим рухсат бермайди. Яқинда интернетда бир инсон билан танишиб қолдим. Хотини билан ажрашган экан. Негадир шу киши билан дардлашгим келиб қолди. Мана, уч ойдирки эрим ишда пайтида у билан интернет орқали гаплашиб тураман. У менга турмушимдан ажрашиб, бирга яшашни таклиф қилаяпти. Мен бунақа қилолмайман. Нима бўлганда ҳам, эрим болаларимнинг отаси. Аммо у билан муносабатларимизни ҳам узолмаяпман. Агар турмуш ўртоғим бундан хабар топса, мен билан ажрашиши тайин. Маслаҳат беринг, қандай йўл тутай?.. Маслаҳат: — Саришталик, озодалик аёл кишига хос одатлар. Эрингизнинг феъл- атворини энди ўзгартириб бўлмайди. У талабчан холос. Ҳаётингизнинг бир қолипга тушиб қолишига ўзингиз айбдорсиз. Унга ўзгартириш киритиш ҳам қўлингизда. Турмуш тарзингизга янгилик олиб киринг. Масалан, оилавий дам олишлар, театр, кинозалларга сайрлар ташкил қилинг. Унутмнаг, бегона эркак билан интернет орқали мулоқат қилиш турмушингизни фақат салбий томонга ўзгартиради. Турмуш ўртоғингиз инжиқ, талабчан бўлса ҳам, унинг қадрига этинг. Болаларингизнинг бўйи этиб турганда номаъқбул йўлдан қайтинг. Ўн етти йиллик турмушни вертуал муносабатлар туфайли барбод қилманг. Руҳшунос маслаҳати: — Сиз ўрта ёш кризиси даврини бошдан кечираяпсиз. Бу даврда инсон одатда ўтган ҳаётини таҳлил қилади ва кутилмаган инқилоблар қила олиш учун ўзида куч топа олади. Касбини, турар жойини алмаштириш, ҳатто оилавий ҳаётидан тубдан ўзгаришлар ясаш кузатилади. Сиз ҳозирги ҳаётингиздан норозисиз, ўзизнгизни уй бекасиликдан бошқа ролда ҳеч кўрмагансиз. Виртуал олам эса сизга кенг дунёни очиб юборди. Уни ҳақиқий дунё дейишга шошманг. «Ишлашга эрим рухсат бермайди», деяпсиз аёл киши ниманидир ҳоҳласа, эришиши мумкин. Агар сизга ишонмаса, бунга ўзингиз имкон бергансиз. Бегоналар билан мулоқат қилишдан кўра эрингизнинг ишончини қозонинг. Хиёнатнинг оқибатидан олдин сабабини топинг ва бартараф этинг. Шунда ечим кўринади. Ҳаётингизнинг энг яхши даврини виртуал оламда эмас, реал ҳаётда севиб севилиб ўтказинг. Маслаҳатларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилором Эгамбердиева берди. Руҳшунос – Шахноза Халилова
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 596 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 1
Joxa_muhtorov15.03.2013 08:49
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz