Бир неча йил аввал интернетда Токио университетида бир дақиқада китобни сканер қила оладиган сканер яратилгани ҳақида хабар берилган эди. Тадқиқотчилар бу қурилманинг имкониятларини янада яхшилашга муваффақ бўлишди. Энди BFS-Auto деб номланган сканер бир дақиқада 200 бетни сканер қилиши мумкин. Саҳифаларни тез варақлаш тизими воситасида ана шундай натижага эришилди.