Главная » 2013»Yanvar»15 » Елизавета II шахсий пулларига бошкарувчи кидирмокда
20:01
Елизавета II шахсий пулларига бошкарувчи кидирмокда
Елизавета II шахсий пулларига бошқарувчи қидирмоқда Буюк Британия қироличаси Елизавета II шахсий пулларини бошқарувчи кишини қидиришга киришди. Бу ҳақда "The Daily Mail” газетаси ёзди. Нашрда ёзилишича, менедернинг маоши бир йилда 55 минг фунт стерлинг (88 минг доллар) бўлади. Бу ишга олинадиган киши "мантиқан ва холис фикрлаш қобилиятига эга” бўлиши, шунингдек, жамоани "бошқариши, илҳомлантириши” лозим. Бундан ташқари, менежер ҳисобни олиб боришни билиши, солиқ масалаларини тушуниши, қиролича ва унинг қариндошларига молиявий масалаларда маслаҳат бериши лозим. 2011 йил апрелда "Forbes” журнали Елизавета II нинг давлатини 500 миллион долларга баҳоланганди. Унинг давлатининг асосий қисмини қироллик саройининг мулки ташкил қилади