SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 19:50
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 22
Mexmonlar: 22
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 23 » Ekologik talafotlar Qo'riqxonalar nimani Qo'riqlamoqda
07:04
Ekologik talafotlar Qo'riqxonalar nimani Qo'riqlamoqda
ЭКОЛОГИК ТАЛАФОТЛАР:
ҚЎРИҚХОНАЛАР НИМАНИ
ҚЎРИҚЛАМОҚДА? Одатда бирор муаммога назар
ташланганда, ҳамиша унинг
сабаблари ва оқибати
эътиборга олинади.
Кичиккина сабабда ҳам бир
оқибат бўлганидек, муаммонинг майдонини
кенгайтирсангиз, “Қўйсанг-
чи, пашшадан фил ясама”,
деган танбеҳни эшитасиз.
Бироқ... Ҳозирги кунда фан-
техника, саноат, транспорт кабиларнинг тобора шиддат
билан ривожланиши ва
кўпайиши табиатда содир
бўлаётган глобал
даражадаги экологик
муаммоларни янада кескинлаштириб
юбормоқда. Бунга энди
“пашша” эмас, ростакамига
“фил”га айланаётган муаммо
деб қарашлар фақатгина
бугун туғилаётгани йўқ... Хусусан, дунё
иссиқхонасининг вужудга
келиши, унинг оқибатида эса
доимий музликларнинг эриб,
cув тошқинларининг келиб
чиқиши кўплаб давлатларда иқтисодий ва маънавий
зарарларни келтириб
чиқариши билан бирга
инсонлар ҳаётига зомин
бўлмоқда. Азон
туйнукларининг ҳосил бўлиши натижасида эса
қуёшдан келадиган
ультрабинафша нурлар
тўғридан-тўғри ер сиртига
келиб тушиб ва барча
тирикликка хавф солмоқда... Ҳозирда ер юзидаги 2
миллиарддан ошиқ аҳолига
тоза ичимлик суви
етишмайди ва улар қийин
аҳволда яшайдилар. Бироқ
бу муаммолар бир кунда вужудга келиб қолмаган. ҲИСОБИ ЙЎҚ ТАЛАФОТЛАР Дунё океани асосан нефт ва
нефт маҳсулотлари билан
ифлосланади. Бунга мисол
2010 йилда Мексика
кўрфазида нефт
вишкаларининг ҳалокатидан оқиб чиққан миллионлаб
тонна нефт Атлантика
океанигача чиқиб, ундаги
ҳайвонот ва ўсимлик
дунёсига катта зарар
келтирди ва атрофдаги инсонларга ҳанузгача
ўзининг салбий таъсирини
кўрсатмоқда. У келтирган
талафотнинг аниқ ҳисоб-
китоби йўқ. Соҳа
мутахассисларининг фикрича, АҚШда бундай
даражадаги катта экологик
фалокат ҳозирга қадар
бўлмаган эди. ҲАР КУНИ БИТТА
ТИРИКЛИКДАН ЖУДО
БЎЛЯПМИЗ Инсонларнинг ўрмонларни
турли мақсадларда кесиб
юборишлари оқибатида
уларнинг 2/3 қисми йўқ
қилинган. 2010 йил Россия
федерациясининг 10 дан ортиқ туманларидаги
ўрмонларда ёнғин келиб
чиқди. Шунингдек,
Португалия, Испания
давлатларида ҳам ёнғин
ўчоқлари келиб чиққанлигининг гувоҳи
бўлдик. Интернет
маълумотларига кўра, ҳар
куни битта ўсимлик ва
ҳайвон тури йўқолиб
бораётганлиги ҳам глобал экологик муаммолардан
ҳисобланади. ОҚИБАТДА... Ҳозирги кунда борган сари
ирсий касалликлар кўпайиб
бормоқда. Бу
касалликларнинг 90 фоизи
бузилган экологик муҳит
таъсири остида содир бўляпти. Ҳар йили дунё
бўйича ўртача 14 миллион, 1
суткада 40 минг, 1 соатда
1500 бола очлик ва
касалликлардан ўлмоқда. ЎЗБЕКИСТОНДА Ривожланаётган давлатлар
қаторидан жой олган
мамлакатимизда халқ
хўжалигининг барча
тармоқлари, хусусан, кимё-
технология, агросаноат ва бошқалар жадал
суръатларда тараққий
этмоқда. Бундай шароитда
инсониятнинг табиатга
таъсир доираси янада
кучайиб кетади. Юртбошимиз БМТ Саммити
Мингйиллик ривожланиш
мақсадларига бағишланган
ялпи мажлисида нутқ сўзлаб,
катта эътиборни экология
масалаларига қаратганди. Президентимиз томонидан
“экологияни муҳофаза
қилиш ва атроф-муҳитни
асраб-авайлаш, айниқса,
ҳозирги аномал табиий
ўзгаришлар шароитида Мингйиллик декларациясида
белгиланган мақсадларга
эришишда катта аҳамият
касб этади”, деб
таъкидланганди. МАЪЛУМОТ Ўзбекистон 1995 йилда
Халқаро биологик хилма-
хиллик Конвенциясига аъзо
бўлди. 1998 йилда
республикамизда Биологик
хилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича Миллий
стратегия ва Ҳаракатлар
режаси ишлаб чиқилди.
Мазкур стратегиянинг асосий
вазифаларидан бири
мамлакатимиз умумий ер майдонининг 10 фоизгача
қисмини қамраб олувчи
муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудлар барқарор
тизимини ташкил қилиш
ҳисобланади. 2004 йилда қабул қилинган
Ўзбекистон
Республикасининг
“Муҳофаза этиладиган
табиий ҳудудлар
тўғрисида”ги Қонуни Халқаро Конвенция
шартларини бажаришда
кенг имконият яратди. ҚЎРИҚХОНАЛАР НИМАНИ
ҚЎРИҚЛАЙДИ? Давлат қўриқхоналари –
муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудларнинг энг қатъий
тартибли тури бўлиб,
муайян ўсимлик, ҳайвон
турлари ва экотизимларни ҳимоялаш учун ташкил
этилган доимий зоналар
ҳисобланади.
Қўриқхоналарнинг асосий
вазифаси камёб ҳайвонлар ва
ўсимликларнинг ирсий фонди, такрорланмас
ландшафтлар, табиий
мувозанатни сақлаш, табиий
экотизимларни қайта тиклаш
ҳисобланади. МАЪЛУМОТ Ўзбекистоннинг муҳофаза
этиладиган табиий
ҳудудлари тизимига 8 та
давлат қўриқхонаси, 2 та
миллий табиат боғи, 9 та
буюртмахона, Қуйи- Амударё резервати ва ноёб
турдаги жониворларни
кўпайтириш бўйича
“Жайрон” Экомаркази
киради. Муҳофаза
қилинадиган табиий ҳудудларнинг асосини
“Угом-Чотқол давлат-табиат
миллий боғи” ва “Чотқол”
қўриқхонаси ташкил этади. Биласизми? 11 январ – “Бутунжаҳон
қўриқхоналар ва миллий
боғлар” куни. Тўкилган хазонни ёқиш
жаримага сабаб бўлади Куз ва қиш мавсумида
дарахтлар барглари тўкила
бошлаши билан айрим
жойларда йиғилган шох-
шаббалар, хазон баргларини
ёқиб юбориш ҳолатлари кузатилади.
Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги Кодекснинг 88-
моддасига кўра, “аҳоли
пунктларида анғиз, хазон ва
шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа
қолдиқларини ёқиб
юбориш, атмосфера
ҳавосини зарарли моддалар
билан ифлослантиришга
олиб келса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч
бараваридан беш
бараваригача, мансабдор
шахсларга эса беш
бараваридан ўн
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади”. ХАЗОННИ НИМА ҚИЛИШ
КЕРАК? Бу каби муаммоларнинг
ечимини топиш ва олдини
олиш учун аввало, тегишли
ташкилотларга, жумладан,
табиатни муҳофаза қилиш
қўмитаси, “Давсанэпидназорат”и ҳамда
“ахсустранс”
бошқармаларига мурожаат
қилиш лозим. ТИББИЙ ХУЛОСА Статистик маълумотларга
кўра, 1 тонна хазон
ёқилганда атмосфера
ҳавосига 30 кг углерод
оксиди ташланади. Бу эса
инсонларда сил ва саратон касалликларини келтириб
чиқаради. Бундан ташқари,
инсон саломатлиги ва атроф-
муҳитга зарар етказувчи
моддалар, яъни олтингугурт
ангидриди, қурум, азот оксиди ва мураккаб
таркибли органик
бирикмалар – диоксинлар
ҳам ташланади. СЎНГГИ СЎЗ Бундан юз йил кейин ҳам
“тоза ҳаво” деган сўз
муомаладан чиқиб
кетмаслиги учун нима қилиш
керак? Бу саволга сиз ҳам
ўзингизча жавоб топиб кўринг-чи... Тўғри, ақл
ожизлик қилган ерда
кўпинча вақт ёрдам беради.
Бироқ афсуски, бу борада
вақт ҳамма вақт фақат
бизнинг зараримизга хизмат қилган.
Бугун экология долзарб
муаммога айланган бир
вақтда бизнинг ҳар қандай
хатомиз келажак авлодлар
олдидаги сўроғимизнинг кўпайишига сабаб бўлади.
Жаҳонда иқлимнинг глобал
ўзгаришларидан манфаатли
бўлган бирорта давлат йўқ.
Агар шу йўсинда кетадиган
бўлса, келажакда бу ўзгаришлар янада жиддий
оқибатлар билан таҳдид
солмоқда. Бу жараённи
ҳозир секинлатиш лозим.
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 890 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz