SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 03:51
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 31 » ЭЗГУЛИККА ТАШНА ДЕБЮТАНТНИНГ МЕҲРГА ТЎЛА ФИЛЬМИ
02:43
ЭЗГУЛИККА ТАШНА ДЕБЮТАНТНИНГ МЕҲРГА ТЎЛА ФИЛЬМИ
МУХЛИСА. ЎЗБЕК КИНОСИДА РЕЖИССЁР СИФАТИДА ИЛК ҚАДАМЛАРИНИ ТАШЛАМОҚДА. ИККИ ФАРЗАНДНИНГ ОНАСИ, СЕВИМЛИ УЙ БЕКАСИ...ОҒИР КАСАЛЛИК УНИ ЕНГОЛМАДИ. ҲАЁТНИНГ ОҒИР СИНОВЛАРИНИ ЎЗ КУЧИ, ИНТИЛИШИ БИЛАН КЕЧИБ ЎТИШНИ МАҚСАД ҚИЛГАН АЁЛ! "Лайлойимсан”...Ҳа, шундай номли клипни биламиз демоқчимисиз?! Шошманг, энди шундай номли янги картина яратилди! Бироқ, бунга Улуғбек Раҳматуллаевнинг умуман дахли йўқ! Бош ролларда: Адиз Ражабов, Муҳаммад Али Искандаров, Отабек Мусаев, Муяссар Бердиқулова. Меҳрибонлик уйидаги болажонларнинг гулдек униб ўсиб, тақдирнинг синовли йўлларини бошидан кечиришини бир тасаввур қилинг-а?! Ота-она меҳрига зор бўлиб, уларга айтолмаган дардларини- чи? Кучли севги ҳаммани қутқаради. Миллион азоб нима бўлибди? Ҳатто ўлимга энг катта рақиб муҳаббат эмасми? Оғир касалликни қандай енгиш мумкин? Эзгулик, яқинлар ва ўзгалар меҳр- муҳаббатини туйиш билан бўлса керак! Ёмонликни раво кўрганлар аввало, ўзлари учун чоҳ қазиб боришларини ўйлаб кўришганмикан? Янги фильм ана шундай қалбларни ларзага келтирувчи ҳаётий саволларга жавоб топади! Ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўз оғриқли нуқталаримиз бор. Дардимиз ҳам етарли. Бу дунёда тўкис бахтга эришдим, биронта ғаму ташвишим йўқ деган инсон бормикан?! Ўликда бўлмайди дейсизми? Мммм... Бу - у дунёнинг масаласи. Ҳаёт яралибдики, инсоният пайдо бўлибдики, замонига яраша ўз ғала-ғовури тинаётгани йўқ. Инсон бор, ёмонлик бор, иғвою ҳасад, ғараз, ҳасрат бор... Инсон бор, яхшилик бор, орзую армон, меҳр-муҳаббат, мурувват, садоқат бор... Дунёни қутқарадиган аслида икки тушунча бўлса керак. Буни қарангки, иккаласи ҳам қалбларни, миллиард- миллиард инсонларни бир-бирига боғлайди. Муҳаббат ва эзгулик! Мухлиса Абидова ўзбек киносидаги илк қадамини ана шу икки буюк ҳисга бағишлади! Кино суратга олиш эса унинг болалик орзуси. Оила қургач, икки фарзандли ҳам бўлди. Энди бахт камолини кўраман деганида, кўз нурларидан айрилиб бораётганини ҳис қилди. Шифокорлар бош мияда оғир хасталикни аниқлашди... Йиғлаш- сиқташдан фойда борми? Ҳаёт синовларини енгишнинг йўли фақат олдинга интилиш эмасми? Яратган умидларингни пучга чиқарармиди?! Эзгуликка ташна Мухлиса бор меҳрини кинодаги илк "фарзанд”и – "Лайлойимсан”га берди. Санъатда ҳамма ҳам сўқир қалб эгалари эмас. Виждони тирик, иймони тирик инсонлар ҳам бор. Режиссёрнинг дардларидан хабар топган Адиз Ражабов ва Муҳаммад Али Искандаров эзгу ишда жонбозлик кўрсатишди. Уларнинг сафи эса яна меҳрибон инсонлар билан кенгайди...Хуллас, дебютант илк муаллифлик ишини сизга тақдим этишга ҳозирлик кўрмоқда! Сизнинг фильм томошасидан кейинги қалб сўзларингизга у муштоқ! Фильм муваффақияти ҳам ўз йўлига, балки сизларнинг маънан қўллаб-қувватлашингиз, унга хасталикни тезроқ енгишига куч, далда бўлар? 10-феврални биргаликда кутамиз! Жасур ҲАМРОЕВ АДИЗ РАЖАБОВ ВА МУҲАММАД АЛИ ИСКАНДАРОВ ЭЗГУ ИШГА ҚЎЛ УРДИ! "ЛАЙЛОЙИМСАН" - ҲАҚИҚИЙ МЕЛОДРАМА
Категория: Kino yangiliklari | Просмотров: 569 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz