SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.09.2019, 19:33
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 2 » Эътиқодни ўзгартиришга зарурат борми? (огоҳлик)
22:53
Эътиқодни ўзгартиришга зарурат борми? (огоҳлик)

Эътиқод ва виждон эрпкинлиги инсон ҳуқуқларининг энг муҳим асосларидан бири. Унга дахл қилиш дунёнинг кўпгина мамлакатларида жиддий жиноятлар сирасига киради.

 

Шунга қарамай, Марказий Осиёгнинг бир қатор мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам диний ғояларни ноқонуний равишда тарқатиш асосий муаммолардан бири бўлиб қолаётир. Бу каби эътиқодни ўзгартириш таклифлари асосан ўз асл қиёфасини турли ниқоблар ортига яширишга уринаётган  протестант-насроний ташкилотлари томонидан илгари сурилмоқда.


Улардан бири Украинада ташкил этилган Тернополь миссионерлик институти (ТМИ)дир. Мазкур институт ва унинг қошида ташкил этилган аллақандай "Мадад қалби” гуруҳи дунёнинг 50 мамлакатида мусулмонлар учун черковлар тармоғини ташкил этишган.


Уларнинг ўз олдига қўйган вазифаларидан бири Евангелист- "Инжил”чиларга Исо Масиҳга ишонадиган одамларни ўзлари томонга оғдиришга кўмаклашишдан иборат. Уларнинг сайтларида Осиё ва Африканинг бир қатор мамлакатларида  олиб борган тарғибот ишларининг "натижаси”н кўрсатувчи фото ва видеолавҳалар ўрин олган. \


Ушбу институт раҳбари М.Резникнинг маълумотларига кўра, бу ташкилот 2000 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Худди ўша пайтда Худо унинг тушига кириб, "мусулмонларни насронийга айлантириш ҳақида” махсус кўрсатма берганмиш. Бу эса, руҳий касалларга хос бемаъни васвасадан бошқа нарса эмаслиги яққол кўриниб турибди.


Орадан кўп ўтмай, Тернополь миссионерлик институти директори Михаил Резникнинг ўзи мусулмонларни бошқа эътиқодга чорлаш учун марказий осиё мамлакатларидан бирига кўчиб келган.


Бироқ, ҳеч ким "миссионерлар фаолият олиб бораётган бу ҳудудларда аслида маҳаллий аҳолининг табиатига  мутлақо ёт бўлган "Инжил”чилик (еванглистлик) таълимотини қабул қилишга эҳтиёжи бормикин?” деган саволни бериб кўрмади. Миссионерлар эса, содда одамларнинг онгига  "атрофини зулмат ва залолта ўраб олгани”, бундан қутулиш ва тўппа-тўғри жаннатга тушиш учун эътиқодни ўзгартириш лозимлиги, айнан "улар кўрсатган йўлдан юриши” лозимлигини қуя бошлашади.


Афсуски, бу мудҳиш таълимотнинг макрига  учганлар сафи кенгайиб бораётир. Ўтган тўрт йилга яқин вақт мобайнида 700 дан кўпроқ собиқ мусулмонлар ўз эътиқодини ўзгартириб, ТМИ тузоғига тушиб қолган. Миссионерлар эса, бу билан чекланиб қолмоқчи эмас. Улар ўз қамровини янада кенгайтиришни кўзламоқда. Сайт маълумотларига қараганда, бундан ташқари улар яна саккизта лойиҳа бўйича иш олиб боришмоқда.


"Бу фақат бошланиши, - деб ёзади Михаил Резник. – Бугунги кунда миллионлаб инсонлар Исо Масиҳ ҳақида етарлича маълумотга эга эмас. Бизнинг мақсадимиз эса, бутун Ер юзидаги мусулмонларнинг  Исо Масиҳга иймон келтиришига ундашдан иборатдир”.


Ҳар қалай, Тернополь миссионерлик институти "ходимлари”нинг Ўзбекистон ҳудудида пайдо бўлиши кишининг дилини хира қиладиган ҳолат. Украинада махсус диний таълим олиб қайтган бу кимсалар айни пайтда юртимизда ноқонуний миссионерлик фаолиятини олиб боришмоқда.


Аммо, шуни ҳам унутмасли керакки, эртами-кечми бу кимсалар ўзларининг бундай ножўя ҳатти-ҳаракатлари учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортирилишлари муқаррар.

Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 373 | | Теги: Эътиқодни ўзгартиришга зарурат борм | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz