SHERLAR.BIZ Dushanba, 30.12.2024, 20:42
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 286
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 19
Mexmonlar: 19
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 4 » Эрта никоҳдан ўтганларга қамоқ жазоси ҳам қўлланилади
17:46
Эрта никоҳдан ўтганларга қамоқ жазоси ҳам қўлланилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йил 30 апрель куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ никоҳ ёшига амал қилмасликка қарши чора-тадбирлар кучайтирилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган ўзгартишларга кўра:

- Эндиликда никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришганлик учун энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;

- Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахс эрга берилса ёхуд уйлантирилса, энг кам иш ҳақининг 7 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жаримага тортилади;

- Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш эса, энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 17-моддаси тўртинчи қисми ҳам "Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш” ҳақидаги 1251--модда билан тўлдирилди. Унга кўра, юқоридаги қонунбузилишларига йўл қўйган ва бунинг учун маъмурий жазо қўлланилган шахслар шундай кейин ҳам қонунни бузадиган бўлса уларга қаттиқроқ жазо чоралари қўлланилади.

- Масалан, маъмурий жазо олган ва никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ қурган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 ойгача қамоқ билан жазоланади.

- Маъмурий жазо олган бўлишига қарамай, никоҳ ёшига етмаган фарзандини эрга берган ёхуд уйлантирган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 4 ойгача қамоқ билан жазоси қўлланилади.

- Никоҳ ёшига етмаган шахс билан диний никоҳдан ўтган, шундай қилмиши учун маъмурий жазол олган шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 6 ойгача қамоқ жазолари белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 15-моддасига кўра, никоҳ ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш этиб белгиланган. Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ ёши кўпи билан 1 йилга камайтирилиши мумкин.

darakchi.uz
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 705 | | Теги: Эрта никоҳдан ўтганларга қамоқ жазо | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz