Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз?! Қулоққа тез-тез чалинаётган ғайриодатий ва ўта жумбоқли ишларни, воқеа-ҳодисаларни эшитиб, ёқа тишлайди киши. Ана шундай ғалати жараён Эронлик бир ўспирин билан юз бермоқда. 19 ёшли бу йигитнинг кўз олмаларида ўз-ўзидан соч ўсишни бошлади. Маълумотларга қараганда, унинг кўз олмаларида ноёб туғма ўсимта бўлиб, бугунга кунга келиб, у ердан сочлар ўса бошлади. Бу эса йигитчанинг ўнг кўзида кўриш қобилиятини сусайтирган ҳамда кўзни юмиб очишда ноқулайлик вужудга келган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, унинг кўзларидаги ўсимта хавфсиз саналади. "The New England Journal” нашрининг ёзишича, эронлик шифокорлар бундай ҳолат билан илк марта тўқнашмоқда, бироқ дунё тиббиёт оламида бу каби жараёнлар йилига бир ёки икки маротаба рўй беради. Эрондаги Тебриз университети олимлари йигит кўзларидаги 5-6 милиметрга тенг бу ўсимтани жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш ниятидалар.