SHERLAR.BIZ Payshanba, 18.04.2024, 12:34
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 6 » Эрнинг ургани — суйгани эмас
16:53
Эрнинг ургани — суйгани эмас
Бир куни дугонам кўзини кўкартириб ишга келди. Уни бу ҳолатда кўрганларнинг барчаси ҳайратда. Атрофдагилар ачиниш билан қарагани сари дугонамнинг лабида табассум пайдо бўла бошлади.

Уни четга тортиб дедим:

— Пардоз ёки кўзойнак билан кўзингни беркитмабсан-да, эрингга инсоф берсин! Бу аҳволда ишга қандай келдинг?

— Атайин кўкарган кўзимни бекитмадим. Эримнинг аёлига қўл кўтарадиган аҳмоқлигини ҳамма билсин!

Бу гапларни ўқиб, хаёлингиздан «Эридан калтак емаган ким бор?» деган фикр ўтгандир эҳтимол. Чунки бу гапни бувиларимиз, оналаримиз қайта-қайта такрорлайверганидан аёлнинг эридан калтак ейишини табиий ҳол сифатида қабул қилишга ўрганиб қолганмиз. Гўёки улар қизларини турмушда кутаётган оғир синовларга бардошли бўлишни шу гап билан уқтиришаётгандай. Тўғри, оилада эр-хотиннинг ўртасидан нималар ўтмайди дейсиз, лекин бир нарса аниқ: ҳеч қандай муаммони аёлни дўппослаш, ҳақоратлаш эвазига ҳал қилиб бўлмайди. Дугонажонлар, «Эрим менга бефарқ эмаслиги учун ҳам уради» деб қачонгача ўзимизни алдаймиз?

Зўравон ота

— Турмуш қурганимга 27 йил бўлди. Қуда-андали, набиралиман. Лекин ҳанузгача эримдан калтак ейман, муштларини ишга солиши учун овқатнинг тузи пастлиги ҳам етади. Бир йил аввал турмушга чиққан қизим эри юзига тарсаки туширгани учун уйга аразлаб келди. Уйига қайтариб юбормоқчи бўлганимда, «Мен сизга ўхшаб яшашни истамайман, ҳанузгача дадамдан қўрққанингиздан тиззаларингиз қалтирайди. Мен бир умр калтак тагида қолишни хоҳламайман», деди. Болаларим тўкис оилада яшасин деб, эримнинг хўрлашига чидагандим. Энди эса хато қилдимми, деб ўйлаяпман.[www.JPG.uz-Saytdan olindi]

Рафиқа, 49 ёш, Хоразм вилояти

Соҳибжамол ЖЎРАЕВА, психология фанлари номзоди, доцент, руҳшунос: — 27 йил давомида эрингизнинг феълини кафтдек билишингиз аниқ. Сиз ана шу маълумотлардан фойдаланиб, муштумзўрингизни ўз йўриғингизга солиш имконига эгасиз. Оиладаги зўравонликнинг гувоҳи бўлган болалар бу ҳолатдан ўрнак олишади ёки қарши жинсга нисбатан қўрқув, нафрат (асосан, қизларда) шаклланади. Оила аъзоларини уриш мумкин деган фикр онг остига жойлашади. Ота-онанинг насиҳати ва ҳаракатларидаги фарқ ҳаётни англашда иккиланиш, саросимани юзага келтиради. Эр-хотин ўз муаммоларини фарзандлари гувоҳлигида ҳал қилмасликка келишиб олиши лозим.

Биринчи марта урдими, иккинчиси бўлиши аниқ!

— Турмуш ўртоғим «Отелло»нинг ўзгинаси. Бозорда сотувчининг «Менинг олмаларимдан олинг, келинойи» дегани ёки сериалнинг бош эркак қаҳрамонининг гапини диққат билан эшитаётганим ҳам катта жанжал, ур-тепга сабаб бўлиши оддий ҳолга айланган. Эримнинг рашкидан ҳам, калтакларидан ҳам чарчадим. Турмушга чиқаётганимда онам «Эр аёлига бир марта қўл кўтардими, тамом, бу ҳол яна такрорланиши шубҳасиз» деганди...

Мафтуна, 25 ёш, Тошкент шаҳри

Соҳибжамол ЖЎРАЕВА, психология фанлари номзоди, доцент, руҳшунос: — Эркакнинг агрессивлиги асаб тизими фаолиятидаги қўзғалувчанлик билан боғлиқ. Жаҳли тез эрлар ўзи учун ёқимсиз вазиятга дуч келганида фикрлаш, мушоҳада қилишдан аввал асабийлаша бошлайди. Аёлга эрнинг фикрини маъқуллаш ёки мавзуни усталик билан ўзгартириш ёрдам беради. Лекин асабийлашиб турган эрингизга ўзингизни оқлашга ҳаракат қилманг. Вазиятга акс таъсир кўрсатмаслик учун ўз позициянгизни тинчланганида ҳимоя қилганингиз маъқул. Эркак кўпинча амалга оширган ишига жавоб реакция қандай бўлиши билан қизиқади. Аёлини уриш масаласида ҳам. Аёл оиладаги зўравонликни нормал деб қабул қилса, эр учун ҳам бу оддий ҳолга айланади. Шунинг учун уни эр-хотин муносабатига муштумларни аралаштириш нотўғрилигига ишонтириш керак. Ҳурматли инсонларнинг фикри вазиятни ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин.[www.BePuL.NeT-Saytdan olindi]

Атрофидагиларнинг гапига кириб...

— Қайнонам билан муросага келишга 3 йилдан бери қийналаман. Бунинг асосий сабаби эрим билан севишиб турмуш қурганимиз. Аввалига қайнона-келин бир-биримизни тушунмаган бўлсак, энди бунга бутун оила аъзолари қўшилган. Турмуш ўртоғимнинг онаси, опа-синглиси, келинойиси билан суҳбатлари сўнгида мени намойишкорона уриши одатга айланиб боряпти…

Назокат, 22 ёш, Қибрай тумани

Соҳибжамол ЖЎРАЕВА, психология фанлари номзоди, доцент, руҳшунос: — Эр кўчанинг одами, оила ва рўзғордаги муаммоларни кузатмайди, улардан кимнингдир (онаси, хотини, опа-синглиси) хулосаси орқали хабар топади. Оилада аёллар иноқ бўлмаса, эркак «душманга қарши қурол» вазифасини бажариши мумкин. Ўзгаларнинг гапига кириб калтакловчи эрдан ҳимояланиш учун аввало «қурол» кимнинг қўлида эканини аниқлаш лозим. Эрингиз ва уни ўз «қуроли»га айлантирган инсон билан муроса қилишни стратегияга айлантиринг. Душманни маҳв этиш билан муаммодан қутулишингиз мумкин.

«Динимизда рухсат борми?»

— Турмуш ўртоғим билан орамизда келишмовчилик бўлса, калтаклашни бошлайди. Сўнгги вақтларда бу одатий ҳолга айланяпти. У кишидан урмасликни илтимос қилганимда, «динимизда аёлини тарбиялаш учун уриш мумкинлиги айтилган», дейди. Шу ростми?

Саида, 27 ёш, Марғилон шаҳри

Абдувоҳид ЎРОЗОВ, Тошкент шаҳридаги «Пул емас ота» жоме масжиди имом ноиби: — Ислом дини оилани мустаҳкамлаб, меҳр-муҳаббат билан чиройли ҳаёт кечиришни тарғиб этади. Меҳрсиз кимсагина хотинига озор беради, хорлайди, камситиб, қўпол муносабатда бўлади. Эр аёлининг моддий ва маънавий ҳимоячисидир. Мўмин киши хотинини ардоқлайди, эрлик масъулиятини садоқат ва ихлос билан адо этади. Хотини хато қилса, насиҳат билан унга шафқат кўрсатади, қўполлик қилмайди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: «Сизларнинг яхшиларингиз хотинларингизга яхши муносабатда бўлганларингиздир» (Имом Термизий ривояти). Яна бир ҳадисда: «Сизларнинг яхшиларингиз оилангизга ҳазил-ҳузул, табассум билан қайтадиганларингиздир», дейилади. Ислом динида аёлга яхши насиҳат ила тушунтириш, тушунтиришнинг ўзи кифоя қилмаса, кейин ётоғини алоҳида қилиш, у ҳам аёлини бефарқ қолдирсагина ислоҳ мақсадида енгилгина уриш тавсия этилади. Бу уриш жазонинг энг охиргисидир. Уришнинг шаръий даражаси бирон шикаст етадиган ё баданда асари қолиб кетадиган бўлмаслиги керак. Аёлнинг юзига урилмайди. Арзимаган ва юзаки айблар туфайли уриш яхши эмас.

Жиноий жавобгарлик

— Эшитишимча, эр хотинини калтаклагани учун жиноий жавобгарликка тортилиши ёки жарима тўлаши мумкин экан. Шу гап ростми? Бунинг учун аёл ҳуқуқ-тартибот органларига ариза билан мурожаат қилиши шартми?

Ҳилола, 23 ёш, Қарши шаҳри

Абдумалик КАРАБАЕВ, «Шайҳонтоҳур адвокатлари» адвокатлар ҳайъати адвокати: — Оилада содир этиладиган ва кенг тарқалган ҳақоратлаш, қасддан баданга тан жароҳати етказиш, қийнаш, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш каби ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жиноятлар деб кўрсатилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида рўзғорда содир этилиши мумкин бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Бу ҳолатларни содир этганларга нисбатан тегишли жазолар тайинланган. Аёлга етказилган тан жароҳатининг даражасига кўра энг кам иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима, ўн беш суткага маъмурий қамоққа олиш, аҳлоқ тузатиш ишлари, қамоқ ва озодликдан маҳрум этиш каби жазолар тайинланади. Жиноят кодексининг 661-моддасига кўра, аёлини калтаклаган эр ўз айбига иқрор бўлиб, хотини билан ярашса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Одатда оилада қийноқларга дуч келган аёллар андиша, қўрқув ва атрофдагиларнинг гап-сўзидан қочиб, милиция ёки судга мурожаат қилишмайди. Жабрланган аёл ариза билан мурожаат қилсагина, ҳуқуқ-тартибот органлари унга зарар етказган кишига қарши иш оча олади.[www.JPG.uz-Saytdan olindi]

Бошингизда таёқ синмаслиги учун...

Кўтаринки кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинг, сизнинг руҳий ҳолатингиз оила аъзоларингиз кўчишини унутманг.

Хушмуомала бўлинг! Яхши гап билан илонни ҳам инидан чиқариш мумкин.

Биргина табассум билан оиладаги «бўрон»нинг юзага келмаслигига эришса бўлади.

Турмуш ўртоғингиз, қайнона-қайнотангизга гап қайтарманг, айниқса жаҳллари чиққанда.

Ёлғон гапирманг, ишончни суиистеъмол қилишнинг оқибати яхши эмас.

Эрингизнинг яқинлари, қариндошларини муҳокама қилиб, салбий фикр айтманг.

Оиланинг устуни эркак, унга буни доим билдиринг.

Жаҳли чиқаётганини сезишингиз билан эрингизнинг диққатини бошқа нарсага қаратиб, фикрини чалғитинг.

Ёмон деб билган инсонингизнинг биргина бўлса-да яхши хислати бўлиши аниқ, уни излаб топиш сизнинг вазифангиз.

Турмуш ўртоғингизнинг ишидаги муаммолари ва соғлиғига бефарқ эмассиз, буни айтиб туринг.

Эрингизнинг қизиқишлари, унга нима ёқишию- ёқмаслигидан бохабарсиз, шунга кўра иш тутинг.

Фарзандларингизнинг ютуқларини мақтанг, бунда отасининг ҳиссаси катталигини алоҳида таъкидланг.

Асло нолиманг!

Оила аталмиш қўрғонда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ўринсиз баҳс жанжалга, у эса ўз навбатида калтакка уланиб кетди. Юз-кўзинг қаерда демай урган «султонимиз» оғриқдан инграб ўтиришимизга ғолибона қараб, эшикни орқасидан ёпиб кетди. Охир-оқибат яна айбдор ўзимиз деб ҳисоблаймиз. ТЎХТАНГ! Оиладаги бу муҳитнинг айбдорини излагандан кўра, унга ечим топган афзалроқ эмасми?

Дилноза Шуҳрат қизи
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 804 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz