8-Март халқаро хотин-қизлар байрамига атаб, мамлакатимиздаги машхур аёлларимизга биргина савол билан мурожаат қилдик: -Эркакларга билинмас ва кичикдек туюлгану лекин, аёлни бахтиёр қила оладиган нарса нима?Гулчехра Жамилова:- Хаммага хар хил нарса. Шахсан мени ўзим учун у инсон мени тушуниши кераклиги. Ёнимдаги инсон зийрак бўлиб, битта қарашимни ўзида илғаб олиши керак нимани хозир истаётганимни. Мен гапирган нарсамни у шунчаки эшитиши керак эмас, айтишадику "Слушать не надо, надо слышать” деб. Бир хил инсонлар бошини қимирлатиб эшитаётгандай бўладию, лекин ҳаёли бошқа жойда бўлади, гапизни бўлмайди, жим эшитаётгандай бўлса-да, нима деётганингизни уқмайди. Шахсан мен учун мени гапимни уқиши керак, мен билан хамнафас бўлиши керак. Кўп йиллар мобайнида бирга яшаган инсон кейинчалик бир бирини кўз қарашидан илғаб кетади. Ота онам шунақа эдилар, уларга кўп хам гап керак бўлмасиди. Яна нима дейиш мумкин, қисқаси Эркак киши эъзозлашни билиши керак. Масалан, онам кир юваётган бўлсалар, отам ишдан келганларида "овқатим қани” деб айтмасдилар, онамлар ишларини ташлаб отамга "овқатингиз тайёр, келинг” десалар, отам "хоп хоп, хозир” деб, кирларни чайишга киришиб кетардилар. Ана буни олманинг икки палласи дейиш мумкин. Чунки қарс икки қўлдан чиқади. Эътибор, бир бирини эъзозлаш - хаётда бу нарса аёл киши учун энг мухими. Шахноз: - Самимийликни ажрата олмайди кўп эркаклар, хаммасимаску, лекин кўпчилик. Масалан, сиз самимий бирон нарсани гапирасиз, ўзингизни самимий тутасиз, кимдур эса носамимий бўлиб, хис қилмаётган нарсани кўрсатади. Лекин у аслида ундай эмас. Ундай инсонларда бу нарса овоза қилиш учун керак. Худди беш кўл баравар бўлмаганидек, хамма хар хил. Самимийликни кўпчилик ажрата олмайди, масалан аёл кишида макр бор, ўзини кўрсатиш бор, рахм уйғотувчи йўллари бор, ёлғондан бўлади шуларнинг кўпи, сохта бўлади. Шуни хам ажрата олмайди кўп эркаклар, айнан сохталик ва самимийликни. Ўзининг фикри бўлмайди, ёки фикрини ўзгартириш осон жуда. Гапириб гапириб фикрини хам ўзгартирволиш мумкин. Хуллас, агарда аёл кишининг самимий ҳис туйғусини ажрата оладиган эркак бўлса, аёлни бахтли қила олади.Зиёда: - Менимча энг яхшиси бу ширин сўз деб ўйлайман. Ширин сўз бўлса, аёл киши доим бахтли бўлади. Агарда уруш жанжал бўлса, аёл киши бахтли бўлолмайди. Озгинагина ёмон сўз хам аёл кишига оғир ботади, чунки аёл кишимиз. Совға, унинг кичик ёки катталигимас, энг кераклиги бу ширин сўз. Кейингиси эса эътибор бўлади.Асал Шодиева;- Эркакларга кичик бўлиб кўринган нарса, гохо аёл учун мухим ахамиятга эга бўлади. Хар бир аёлнинг ўзининг индивидуал ва шахсий бўлган шундай кичик нарсаси бўлади.Райхон:-Диққатнинг хар бир кўриниши: майин ва ёқимли сўзлар, смс, изхорлар, комплиментлар,...Лола Зуннунова (ўз тажрибасида айтади): - Оддий кунда, хеч бир сабабсиз, гул олиб келишлари ёки, мен кутмаган пайтимда , шунчаки яхши кўришларини айтсалар, жуда хурсанд бўламан. Бундай холатлар бўлиб туради.Феруза Жуманиёзова: -Эркак байрамларда совғани зўрини олиб келиши мумкин, қиммат нарса олдим яна нима керак диб ўйлаши мумкин,лекин мехр ва ширин сўзсиз берилган совғадан менга биргина мухаббат билан айтилган "жоним" сўзи афзалроқ!!! Уларга бу сўз арзимас бўлиши мумкин лекин, аел учун бу сўз суюкли ва ягона эканини билдириб туради! Шундай экан, совға билан мехр мухаббатли сўзларни хам айтиб туринг!Шахзода: - Сийқаси чиққан жавобдир лекин, аёлар қулоқлари билан севМанзура:- Эркакларда фикрлаш доираси яхши ишлаши керак. Суйганига хар куни диққатини аямай, ёқимли холатлар билан хайратлантириб , мухаббатини исботлаши керак. Мадина Мумтоз:- Биринчи навбатда аёллар ва қизлар барибир март ойи кириб келиши билан ўзлигининг байрами кириб келди деб ўйлашади. Хар бир оилада хар хил шароит бўлади. Кимдур катта совға олади, кимдур умуман совға ололмайди. Баъзилар шу совғасинин берсам бўлди деб ўйлаб, ширин сўзини аяйди. У бу нарса олиб бериб, бўлдими қутилдимми дейишади. Хар хир эркаклар бор, айнан шу байрамлар арафасида эркаклар ўзгариб қолишини кўп кузатганман, кузатувчан аёлман ўзим. Оддий бир кичкинагина нарса бор ва кўп аёллар шунга мухтож, бу ширин сўз ва эътибор. Шу байрам куни айнан, майли катта совға беришмаса хам, ширин сўз билан табриклаб, "Менга кераксан, бахтимга соғ бўлгин” ва шу каби гаплардан фойдаланиб, эрталаб ётоғига нонушта олиб келибми, ёки айнан шу 8 март куни аёлига хеч қандай иш қилдирмаса, масалан агар совға олиб беролмаса, шундай йўл билан уни хурсанд қилса бўлади албатта. Аёллар барибир харакат қилади, эрини тушунишга, имкони бўлмаса, талаб хам қилмайди. Буни кимдур аёлим шундай қилишга мажбур деб тушунса, кимдур қадрига етадиади дегани рост. Бирон бир сабабсиз , кутилмаганда аёлга айтилган майин ва ёқимли сўз, уни бахтиёр эта олади. Лекин бу севганидан бўлиши керак албатта!Нилуфар Усмонова:- Аввало эркакка боғлиқ бўлган, уйдаги тинчлик ва хотиржамлик. Диққат эътибор ва икки оғиз ёқимли сўз, катта совғаларни ўрнини босади. Дилноза Кубаева: - Менимча хар бир аёл билан дўстона ўтириб, жуда хам дилдан гаплашиб , худди психологга ўхшаб хар бир эркак ўз аёли билан гаплашиши керак деб ўйлайман. Шунда хар бир муаммо ечилади. Дилдан сухбатлашиб, дўст бўлиб, ўша муқаддас никоҳ шартларида қанақа ваъладар берилади, тўғрими, шуларни ўйлаб, Оллоҳнинг розилиги йўлида шу жуфти ҳалоли билан хар доим , яхши – ёмон кунида хам иккиси ўтириб, дўст бўлиб, ичини очиб, нима мавзуда бўлса хам, чин дилидан вақт ажратиб, эътибор бериб гаплашса, бу исталган аёлни бахтли қилади. Бундай эр билан икки дунё саодатига эришиш мумкин. Лекин бизнинг эркакларнинг кўпи "Аёл киши нимани хам тушунарди, у оми” дейди ёки кечирасизу "Тупица” ва "товуқмия” деган сўзни хам ишлатадиган эркаклар бор. Мен жуда хам хафа бўлиб кетаман, шунақа гапларни гапирадиган эркаклар хақида эшитганимда. Қарс икки қўлдан чиқади, қачонки эркак беэътибор бўлса, кейин аёли хам ундан совийди, у хам эътибор қилмайди. Аёлларимизни энг бахтли қиладиган жихат бу хамиша дилдан унга қилинган эътибор, чин дилдан қилинган хурмат ва эътибор. Масалан, аёл киши ўзидан ўзи сиқилмайди, ўзидан ўзи асабийлашмайди, бир томчи кўз ёши хам бекорга чиқмайди, шунинг учун хар бирини эркак киши гулдек асраб, эҳтиёт қилиши керак. Эркак киши аёлини ўз кафтида қандай парвариш қилса, аёлида шуни таъсири кўриниб туради, уни юз кўринишида, қоматида, кайфиятида, рангида, соғломлигида хам, эркакнинг оиладаги мехр мухаббати қай даражада эканлигини аёлнинг юриш туриши, кийиниши, хулқ атвори, ранги рўйига таъсири бўлади. Кўп эркаклар ўйлайди, "мана қиммат қўйлак, французкий атир олиб бераман, бриллиант тақинчоқ, музлатгични тўлдириб қўяман, бўлди, жим ўтиради” деб, йўқ, бу билан аёл бахтли бўлмайди.Муниса Ризаева;- Ёқимли ва майин сўзлар, диққат ва эътибор, самимий ва хеч қандай манфаатсиз хаққоний муносабат... Ширин Ғофурова (водий садоси рж):- Турмуш ўртоғимга арзимас бўлган,баъзида айтишга эриниб турадиган "ойижониси" деган сўзи мени хурсанд қилишга қодир! Бу сўз айтилдими, биламанки эримни кайфияти аъло, ишидаги муаммоларни деб аламини менга сочмайди. Майда чуйда нохушликларга асабийлашвермаса хам , бу мен учун байрам! Эркак аёлига кулиб қараши хам улкан савоб экан, шунинг учун тил жағ мушакларини ишга солиб, табассум билан менга қарасалар бўлди, кун бўйи хушхол юраман, уша куни эфирим хам зўр кайфиятда ўтади ва мени тинглаётган одамларнинг хам кайфиятига таъсир килади! Кўрдингизми , биргира арзимаган табассумни кучини? Шу кайфиятда бўлсам, ишда чарчаганим, болаларимнинг хархашаси хам билинмайди! Шундай экан эркаклар, кулиб, хуш кайфиятла қаранг аёлларингизга, майда камчиликларига кўз юминг, ахир биз катта камчиликларингизга кўпинча кўз юмамиз. Шахзода Матчанова :- Умуман олганда, ўзаро муносабатда эркак кишининг севимли аёли учун, хар бир қилган иши аёлни бахтли қилади. Барчаси! Лекин, энг мухими бу эътибор! Биз аёлларни эркакларнинг эътиборидек хеч нарса бахтли этолмайди. Биз учун эътибор нимани англатишини тушунтириб бераман. Эътибор бу: эрталаблари ёқимли смс хабарлари билан уйғотиши, тунда эса ширин тушларни тиламоғи, кун мобайнида тез тез қўнғироқ қилиши (Овқат еган емаганлигимдан хавотир олиши, нима иш билан машғуллигим ва бошқалар. Нималар билан бандлигим билан қизиқиши), хеч бир сабабсиз гуллар совға қилиши, вақтни биргаликда ўтказишимиз (кечки овқат, кино, сайрлар ва хоказо, ширинсўз ва майин бўлмоғи, жанжаллашмаслик, тушуниши (Хеч бўлмаса бунга харакат қилиши), рашқ қилишга сабаб бермаслик, унинг учун доимо энг мухими бўлиш, менинг ишларим ва муаммоларим хақида сухбатлар қуриш, шунчаки сабабсиз ширинликлар олиб келиши, асабий холатда бўлганимда мени тинчлантириши, комплиментлар қилиши, хар доим кутиб олиш ва дугоналарим билан бўлган учрашувлардан сўнг кузатиб қўйиши, хар хил сюрпризлар уюштириши, лол қолдириши, севиши, асабларимни асраши, мени эхтиёт қилиши, агарда мен касал бўлиб қолсам, шифокорларга мен билан бирга бориши (чунки шифокорлар азоб беради , ёнингиздаги ёрингиз эса доим сизни тинчлантириб, бошингизни силаб қўя олади), келажак хақида биргаликда орзу қилиш, менинг касбимни, яқинларимни ва дугоналаримни хурмат қилиши, шоппингга биргаликда бориши, Онамни таваллуд айёмларида, 8 март кунида ва Янги йил байрамларида табриклаши, чунки Онам мен учун мўтабар ва айнан улар сабабли у инсон билан мендек ажойиб қиз муносабат қурмоқда))) Рўйхат узун кўриниши мумкин, лекин буларни бажаришга харакат қилинса, хеч қандай қийинчилик туғдирмайди, фақатгина ўша эркакка рохат бахш этади, аёлни эса бахтлироқ қилади! Аёлнинг бахти ёрига боғлиқ, унинг бахти эркак киши учун энг мухими бўлмоғи лозим! Чунки у доим бир поғона баландда, ақллироқ ва кучлироқ! Ва яна... Эркаклар! Ёдингиздан чиқмасин, 8 мартни қандай кутиб олсангиз, йилнинг давомини хам шундай ўтказасиз! Байрамингиз билан, мехрибон ва гўзал хонимлар! Ва эркакларнинг ҳаётини айнан бизлар безатиб турганимизни ёдимиздан чиқармайлик, бизларсиз улар нима хам қила олишарди?! Доимо ўзимизни қадрлайлик, табассум қилиб, фақатгина яхши нарсалар хақида ўйлайлик!
Лола:-Ишга кетиб, сизни ўпиб қўйиши ёдидан кўтарилганлиги учун ортига қайтиб келиши, сизнинг суратингизни ёнида олиб юриши, шўр қилиб қўйган таомингизни хам мақтаб охиригача еб қўйиши, фарзандларингиз бирнималарни узоқ айтиб беришини сабр билан тинглаб, унга бу қизиқдек кўрсатиши, уйғонганингизда сизга ярим соатдан бери тикилиб турган севимли кўзларни кўрмоқ, . Ва энг асосийси, хурматли эркаклар, унутманг: совға асосий нарсамас, диққат мухим лекин, дазмол, кирмошина, чангютгич, шарбатсиқар ва ошхона комбайнлари аёлингизни бахтли қила оладиган диққат тури эмаслигини унутманг. Ундан кўра, қўшни боғдан гул узиб келтирган афзал... Насиба Абдуллаева:-Масалан, аёл киши фақат мени ёдимда бўлади деган, саналар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ёки оддийгина турмуш тарзидаги, аёлнинг тиш пастаси деймизми, шу нарсаларни қайсинисини қўллашини билиш, ёдда сақлаш, мана шу кичик нарсалар аёлга жуда ёқимли. Менимча асосийроғи, бу ўша саналар билан боғлиқ бўлса керак, танишган куни, изхор онлари, асосан аёллар ёдда сақлайди буни. Кутилмаганда, бугун фалончи кун, илк маротаба мана бу куни, мана бу ерда учрашгандик деб қолсангиз борми? Бу аёл учун жудаям кутилмаган ёқимли онлар бўлиши аниқ. Нима учун шунча аёл санъаткорлар бору лекин, бахор ва 8-март десак, аксарият ОАВ ходимлари , асосан айнан сизни ёдга олишади ва шу куни сиздан интервью исташади, шу фаслга сизни қиёслашади, бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз? -Билмасам, буни билмаган эканман. Балки шундай майиндирман (кулади).
Барча аёллар шундай майин, нафис ва латиф бахор ойи билан қиёсланишини тилаймиз. Байрамингиз муборак, опа-сингиллар!