SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 19:19
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 9
Mexmonlar: 9
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 22 » Эрим хорижга кетиб, бизни унутди
01:32
Эрим хорижга кетиб, бизни унутди
Сир эмас, айримлар ҳозирда
ўзини молиявий томондан
ўнглаб олиш мақсадида
хорижга интилади. Аммо
билишмайдики, бундан
кўпчилик фойдадан кўра кўпроқ азият чекаётганини.
Кимлардир хорижда
фаровон ҳаёт ўрнига
хўрликларга дуч келаётган
бўлса, баъзилари ўз
оиласини йўқотиш остонасида турибди. Бугун
ана шундай турмуш ўртоғи
хорижга кетиб озорланган
аёллар дардини тинглаймиз… Бугунги қаҳрамонларимизга
Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматова маслаҳат беради: — Ҳар пайшанба куни энг
биринчи ҳарид қиладиган
газетам, бу — «Суғдиёна»!
Бу газетанинг ашаддий
мухлисаларидан бириман.
Менга ёқадиган жиҳати умуман ёлғон йўқ. Ҳақиқий
аёлларбоп, аёллар учун жон
куйдируви газета!
Дардкашлиги билан ҳам
бошқа газеталардан
ажралиб туради. Ижодкорларига омад
тилайман! «БИЗДАН ВОЗ КЕЧГАН
КУЁВ» Дилбар Муродова, 53 ёш,
Тошкент: — Дардим қизим билан
боғлиқ. Қизимнинг бошига
тушганларини сизларга
айтиб бермоқчиман. Чунки
онани яратмасин экан.
Фарзандингиз бир қийналса, сиз минг қиналаркансиз.
Қизимнинг уч боласи бор.
Куёвимиз саккиз йил олдин
хорижга ишлашга кетди.
Бошида ҳаммаси яхши эди.
Оиласи, фарзандларини ўйларди, пул юбориб
турарди. Аммо мана бир неча
йилдирки, дом-дараги йўқ.
Болаларини ҳам сўрамай
қўйган. Бу ҳам етмагандек,
қайноналарининг ҳам муносабати ўзгарди. Шунинг
учун уларни уйга олиб
келишга мажбур бўлдим.
Куёвим кетаётганида
қизимнинг қўлида йигирма
кунлик чақалоғи бор эди. Ҳозир ўша чақалоқ саккизга
кирди. Катта фарзанди — ўн
икки, ўртанчаси — ўн ёшда.
Ҳаммаси эсини таниб қолган.
Отасини сўрайди. Қизим
иккаламиз телефон қилиб гаплашишга роса уриндик.
Афсуски, боғланиб бўлмади.
Бизнинг рақамни билгани
учун кўтаргиси келмайди.
Ўзбекистондан бўлган
бегона рақамларга ҳам жавоб бермайди. Аммо биламизки,
ўз уйидагилари билан
гаплашиб туради. Бир куни йўлда кетаётиб,
ўзим ўтирган машина
ҳайдовчисига гапдан гап
чиқиб шу ҳақда айтиб
қолдим. — Қани, куёвингизнинг
рақамини беринг-чи, мен бир
қўнғироқ қилиб кўрай? —
деди қизиқиб. — Жавоб бермайди, — дедим
ҳафсаласизлик билан. — Беринг, беринг, — дея
ҳалиги ҳайдовчи қўнғироқ
қилишга киришиб кетди.
Аммо нариги томондан
жавоб бўлмади. — Шошманг,
боплаймиз. Ҳайдовчи шундай дея
қизимдан унинг яқинроқ
синфдош дўстининг исмини
айтишини сўради. — Ана, бўлди. «Мен фалончи
синфдошингман, нега
кўтармадинг?» деб хабар
ёздим. Ё ҳозир қилади, ё
кейин… Хуллас, биз манзилга
етгунимизча ҳам куёвим
қўнғироқ қилмади. Аммо у
юборган хабар ортидан
қизиқиб бир нарсани билиб
олибди. Менга йиғлаб айтиб берди: — Ойи, куёвингизнинг
ҳалиги синфдошини кўрдим.
Кўёвингиз унга қўнғироқ
қилиб, «нега бошқа
рақамдан чиқасан», дебди.
Қаранг, бегоналарга қўнғироқ қилади. Аммо мен
ва фарзандлари эсига
келмаймиз. Майли, менга
пули ҳам, ўзи ҳам керак эмас.
Лоақал, болалари билан
гаплашиб турсин. Бу гапларни тинглаш, жим
қараб туриш менга ҳам оғир.
Шунинг учун сизларга
мурожаат қилдим. Қандай
йўл тутай? Маслаҳат: — Синглим,
ўзингиз ҳам кўпни кўрган
экансиз. Ҳаммасини англаб
тургандирсиз? Назаримда,
куёвингиз ўша ёқда бошқа
бир аёлга уйланган. Балки мажбурликдан шу ишга қўл
ургандир? Чунки хорижда
ишлаб пул топиш осон эмас.
Сиз буни қизингизга бирдан
айтиб тушунтирманг.
Қизингизнинг ўзи ҳам англаб турибди. Аммо кўнгил
барибир таскин истайди.
Шунинг учун қизингизга
«ўша аёл сен билан
гаплашишига йўл
қўймаётгандир? Эринг муҳтожликдан уникида
яшаётгандир?» дея юрагига
озор бермасдан
тушунтиринг. Эртага бир
куни куёвингиз бирибир
қайтиб келади. Ана ўша пайтда улар яна бир оила
бўлиши, невараларингиз
келажаги учун ҳам шундай
қилинг. Қизингизга
фарзандларини оёққа
турғизиб олишида кўмаклашинг. Касб-ҳунар
ўргансин, ўқисин, шунда
овунади. «УНИНГ БОЛАСИНИ
СЎРАЙДИ, ЎЗИНИКИНИ
ЙЎҚ!» Зарифа, 36 ёш, Қашқадарё
вилояти: — Турмуш ўртоғим беш-
олти йилдан буён хорижда
ишлайди. Аввалига ҳаммаси
жойида эди. Кам пул топса
ҳам уйга юборар, биздан
хавотир олиб тез-тез хабарлашарди. Уч
йилдирки… — Ишларим юришмаяпти.
Сен ҳам зиқ қилаверма.
Шунинг учун кўп қўнғироқ
қила олмаяпман. Сабрли
бўлсанг нима бўлади? У киши билан севишиб
турмуш қурганман. Қаттиқ
яхши кўрганим учун жуда
аярдим. Ростдан ҳам у жуда
қийналяпти деб
ўйларканман-да! Ўзимча, биз учун қаерларда, қай аҳволда
ишлаётган экан, очмикан-
тўқмикан, деб куюнардим.
Ўзим ўқитувчи бўлганим,
ишлаганим учун ҳам унча
қийналмасдик. Сабр қилаётгандим. Аммо икки
йил олдин келганида…
Телефонига хориж
рақамидан келган хабарни
ўқиб қотиб қолдим. Ундан
ҳаммасини тушунтириб беришини талаб қилдим.
Билдимки… Бу шу қадар
оғир дардки… У ўша ёқда
уйланибди. — Шариатда тўрттагача
хотин олиш мумкин,
чидасанг шу, — деди менга. — Шариатда биринчи
хотининг рози бўлса, яна
ҳаммасини бирдек таъминлай
олсанг, дейилган жойлари
ҳам бор. Нега ўша
жойларини билмайсиз? — дедим ғазаб ва аламдан
титраб. — Мен у аёлга бир тийин ҳам
сарфламайман, топганим
сизларники… Бу гап баттар асабимни
бузди. Наҳот, бир пайтлар
мард, ростгўй бўлган эрим
шу қадар ўзгарди. Ўша-ўша
орамизга совуқчилик тушди.
Уйга келганида ҳам муносабатимиз аввалгидек
эмас. Чунки у
хориждалигида бир ойда
бир болаларини сўраб,
қўнғироқ қилмайди. Бир
ойга уйга келганида эса ўша аёлга бизнинг кўз ўнгимизда
тез-тез телефон қилади.
Ҳатто, унинг ўзига бегона
бўлган қизи билан гаплашиб
қўяди. Буни кўриб баттар
совидим. У билан яшагим келмай қолди. Ажрашай,
десам бунга ҳам кўнмайди.
Мен эса гап-сўзларга, унинг
бунақа ноинсофлигига ортиқ
тоқат қила олмайман! Маслаҳат: — Қизим, аввало сиз сабрли бўлинг.
Фарзандларингиз учун ҳам
шундай йўл тутишингиз
лозим. Эрингиз олдида
ўзингизни мағрур тутсангиз
ҳам, унинг салбий томонини болаларингизга билдирманг.
Чунки «от айланиб қозиғини
топади». Бир куни эрингиз
барибир келади. Ўзга
юртларда, бегона аёл ва
ўзганинг фарзанди билан қолиб кетмайди. Биламан,
ҳозир сизга жуда оғир.
Бировга маслаҳат беришдан
осон иш йўқ аслида. Сизни
тушунганим учун ҳам
сабрли бўлинг, деяпман. Одамларнинг гапига эса асло
парво қилманг. Одамлар «бой
бўлсанг кўролмайди,
камбағал бўлсанг
беролмайди!» Улар гўёки,
томошабин. Бугун нима бўларкан, дея томоша
қилади-ю, эртага бошқа
томоша учун равона
бўлишади. Шунинг учун
ўзингизни ва
фарзандларингизнинг келажагини ўйланг. Уларни
ўқитиш, олий маълумотли
қилиш каби эзгу ниятлар
билан фикрингизни банд
этинг. «БЕШ ЙИЛДИРКИ
КЕЛМАДИ, КЕЛМАСА ҲАМ
КЕРАК…» Садоқат, 35 ёш, Самарқанд: — Иккита қизим бор.
Турмуш ўртоғим беш йил
аввал хорижга кетган. Яхши
жойда ишлайди. Топиши
зўр. Бизга ҳам тез-тез
юбориб туради. Ҳеч нарсадан камимиз йўқ. Унда
сизни нима қийнаяпти,
дейишингиз мумкин. Бу шу
қадар аёлни эзадиган
дардки… Бир ярим йил муқаддам у
қўнғироқ қилиб очиқ-ойдин
айтди: — Сендан ҳеч нарсани
яширмоқчи эмасман.
Ҳаммасини айтаман. Бу ерга
келганимдан кейин бир йил
ўтиб, бир аёлни ёқтириб
қолдим. Олти ой ўтиб турмуш қурдик. Ҳозир
уникида яшаяпман. Аммо
сизларни ташлаб қўймайман.
Қизларимни жуда яхши
кўраман. Бу гапдан кейин икки ой
ўзимга кела олмадим. Эрим
билан икки ой гаплашмадим.
У ҳар куни қўнғироқ қилар,
мен телефонни қизларимга
берардим. Хуллас, бора-бора кўникдим. У жуда узоқда
бўлгани учун беш йил ичида
бирор марта келган эмас.
Энди ҳам келиши номаълум.
Гаплашганимизда ҳам келиш
ҳақида умуман гапирмайди. Қизларим эса дадасини жуда
соғинган. — Ойи, дадам битирув
оқшомимга келадими? —
дейди мактабни битираётган
катта қизим. — Келади, беш йилга
кетганди-ку! Шу йил келиб,
кейин яна кетади, — дейди
кичиги ҳам хурсанд бўлиб. Мен эса эримнинг ҳаливери
келишига ишонмайман. Нима
қилишга, қандай йўл
тутишга ҳайронман… Маслаҳат: — Қизим, биламан,
сизга ҳам осон эмас. Аммо
шукрки, эрингиз сизларни
ташлаб қўймабди. Бу ҳам
катта гап. У жуда ноинсоф,
номард инсон эмас. Шунинг учун ишонаманки, у тез
орада ёнингизга қайтади.
Аммо ўшангача
қизларингизга ҳеч нарсани
билдирманг. Дилини
оғритадиган гап айтманг. Қиз боланинг кўнгли нозик
бўлади. Яна улар ҳозир
балоғат ёши остонасида.
Руҳиятига ёмон таъсир
қилиши мумкин. Сиз аввало
бу ҳақда эрингизга айтинг. Балки келар. Агар
келмайдиган бўлса ҳам,
қизларингизга дадасининг
ҳозирча иши кўплиги учун
келолмай турганини, агар
келса ўзи хабар беришини айтинг. Буни эрингизнинг
ўзи айтса, яна-да яхши.
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 828 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 2
Shox101022.01.2013 02:01
Uz_BooM22.01.2013 09:38
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz