Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 29 » Эрига хиёнат қилганидан афсусда
00:08 Эрига хиёнат қилганидан афсусда |
Бу воқеага ўзим гувоҳ бўлдим. Кўпчилик аёлу эркак бундан тўғри хулоса чиқариб олади деб ўйлайман... Бир яқин танишим менга уйланмоқчилигини айтди. Унинг аёли вафот этган, фарзандлари ҳам вояга етган. - Майли, агар бирорта бевами, эридан ажрашган жувон бўлса албатта айтаман, - дедим. Орадан кўп ўтмай бир қишлоқда эридан ажрашган аёл борлигини айтиб қолишди. Уни дўстимга кўрсатмоқчи бўлдим. - Аёлнинг хабари йўқ, узоқдан кўрасан, маъқул бўлса борамиз, - дедим ишни пишиқлаб.
Шу билан йўлга тушдик. Ишонасизми, бизга узоқдан кўзи тушган ҳалиги аёл ура қочса бўладими? Ҳайрон бўлдим. Ёнимдаги қадрдонимнинг ҳам ранги оқарди. - Бошқа пайт келарман, - дедию, кетди у.
Бояги аёл эса мени излаб келибди. Кўриши билан кўзларида ёш билан кўп нарсаларни айтиб берди.
- Мен бундан сал аввал у кишига турмушга чиққандим, - дея гап бошлади у мени ҳайратга солиб. - Ёмон демайман. Жуда яхши, муомалали, илмли, саховатли киши. Афсуски, мен унинг қадрига етмадим. Ўзига тўқ ва ҳавас қилгулик рўзғори бор экан. Мен унинг хонадонига қадам қўйишим билан кўзимга яхши кўринган нарсани ота уйимга таший бошладим. Ҳатто сандиқдаги матоларгача... Аслида аввалги турмушларимда ҳам худда шундай йўл тутганман. Биласизми, у киши топиб келган пуллардан ҳам олардим. Ҳамма яхши нарсаларни олиб кетиб бўлгач, сиз билан яшашни истамайман, деб кетвордим. У киши эса ҳамма қилмишларимни билса-да, тиш ёриб бир нима демади. Кетаётганимда ҳам бир оғиз юзимга солмади. Бу менга шу қадар қаттиқ таъсир қилдики... Қайтанга гапирса, шармандамни чиқариб уришса бу кўйга тушмасдим. Уйга келиб ўзимни қўярга жой топа олмадим. Ўша-ўша виждон азобидаман. Илтимос, мен учун у кишидан узр сўраб беринг. Ҳамма нарсасини қайтараман. Одамнинг юзи шувут бўлиб, боши эгилмасин экан...
Аёл минг тавба қилди. Мен эса ҳайрону лол эдим...
Маҳмуд Қаландаров. Ғиждувон
|
Категория: Sevgi dunyosi |
Просмотров: 985 |
| Рейтинг: 5.0/5 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|