Сайёҳлар орасида оммабоп бўлган Ханчжоу шаҳри чеккасида ташқи томондан Франция пойтахтини эслатувчи бутун бир район барпо этилди.
Бироқ унинг ўлчамлари аслига қараганда бироз кичикроқ. Бу ерда Эйфель минорасини, Зафар арки ва бошқа кўплаб европача уйларни кўриш мумкин. Инвесторлар “янги Париж” кўплаб сайёҳлар ва маҳаллий аҳолини жалб этишига умид қилишмоқда. Ҳозирнинг ўзидаёқ қўшни шаҳарларда истиқомат қилувчи хитойликлар бу ерни тўй саёҳатлари учун маъқул кўришмоқда.