SHERLAR.BIZ Juma, 29.03.2024, 15:32
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 15 » Энди чет тилини билмаганлар олий ўкув юртларига кира олишмайдими?
20:11
Энди чет тилини билмаганлар олий ўкув юртларига кира олишмайдими?
Энди чет тилини
билмаганлар олий
ўқув юртларига
кира
олишмайдими? ёхуд 2013 йилдан бошлаб
чет тили
ўқитувчиларининг
"кетмони учади” Юртбошимиз томонидан
яқинда қабул қилинган "Чет
тилларини ўрганиш тизимини
янада такомиллаштириш чора
тадбирлари тўғрисида”ги
қарор таълим тизимида кутилмаган бурилиш бўлди
десак муболаға бўлмайди.
Қуйида, ушбу қарорда
белгиланган тартиб қоидалар
билан таништириб ўтамиз. АНЪАНАВИЙ ТАЪЛИМ
БЕРИШ УСЛУБИГА ЧЕК
ҚЎЙИШ ВАҚТИ КЕЛДИ Мустақиллик йилларида 51,7
минг нафардан зиёд чет тиллар
ўқитувчилари тайёрланди,
умумтаълим мактабларининг
5-9 синфлари учун инглиз,
немис ва француз тиллари бўйича мультимедиа
дарсликлари, бошланғич
синфларда инглиз тилини
ўрганиш бўйича электрон
ресурслар тайёрланди,
умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ва
академик лицейларда 5
мингдан кўпроқ лингафон
кабинетлари жиҳозланди. Шу билан бирга чет тилларни
ўрганишни ташкил
қилишнинг амалдаги тизимини
таҳлил этиш шуни
кўрсатмоқдаки, таълим
стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар
замон талабларига, хусусан,
илғор ахборот ва медиа-
технологиялардан
фойдаланиш борасидаги
талабга тўлиқ жавоб бермаяпти. Таълим асосан
анъанавий услубларда олиб
борилмоқда. Таълим
тизимининг барча
босқичларида чет тилларни
узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, шунингдек,
ўқитувчилар малакасини
ошириш ҳамда замонавий
ўқув-услубий материаллар
билан таъминлаш янада
такомиллаштирилишини тақозо этади. Замонавий педагогик ва
ахборот-коммуникация
технологияларидан
фойдаланган ҳолда
ўқитишнинг илғор
услубларини жорий этиш йўли билан ўсиб келаётган ёш
авлодни чет тилларига
ўқитиш, шу тилларда эркин
сўзлаша оладиган
мутахассисларни тайёрлаш
тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда
бунинг негизида уларнинг
жаҳон цивилизацияси
ютуқлари ҳамда дунё ахборот
ресурсларидан кенг кўламда
фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни
ривожлантиришлари учун
шарт-шароит ва имкониятлар
яратиш мақсадида қарорда
қуйидагилар белгилаб
қўйилди: 2013/2014 ЎҚУВ ЙИЛИДАН
БОШЛАБ... *Республиканинг барча
ҳудудида чет тилларни,
асосан, инглиз тилини
ўрганиш умумтаълим
мактабларининг биринчи
синфларидан ўйин тарзидаги дарслар ва оғзаки нутқ
дарслари шаклида, иккинчи
синфдан бошлаб эса алифбо,
ўқиш ва грамматикани
ўзлаштиришдан босқичма-
босқич бошланади; *олий ўқув юртларида айрим
махсус фанларни, хусусан,
техник ва халқаро
мутахассисликлар бўйича
ўқитиш чет тилларда олиб
борилади; *умумий ўрта, ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими
муассасаларининг ўқувчилари
ва ўқитувчиларини чет тиллар
бўйича дарсликлар ва ўқув-
услубий комплекслар билан таъминлаш, уларни
белгиланган муддатларга риоя
этилган ҳолда қайта нашр
этиш, Ўзбекистон
Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб
жамғармасининг айланма
маблағлари ҳисобидан бепул
амалга оширилади. МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ
КЕНГАШ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ Чет тилларни ўрганишни
янада ривожлантириш бўйича
доимий ишлайдиган
Мувофиқлаштирувчи кенгаш
ташкил қилинади, Ўзбекистон
давлат жаҳон тиллари университети унинг ишчи
органи этиб белгиланади.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш
манфаатдор вазирликлар,
идоралар билан биргаликда
ҳамда етакчи олим ва мутахассисларни жалб этган
ҳолда: 2013 йилнинг 1 мартигача
бўлган муддатда ҳар бир
таълим босқичида чет
тилларини билиш
даражасининг аниқ
мезонларини назарда тутувчи янги таълим стандартлари
тасдиқланишини
таъминлайди; 2013 йилнинг 1 майигача
бўлган муддатда умумтаълим
мактабларининг биринчи
синфидан бошлаб чет тиллар
таълимини узлуксиз жорий
этилишини, шунингдек, таълимнинг барча
босқичларида унинг
давомийлигини назарда
тутувчи умумтаълим
мактаблари, ўрта махсус, касб-
ҳунар ва олий ўқув юртларининг янги ўқув
режалари ва дастурлари
тасдиқланишини
таъминлайди; таълим стандартлари, ўқув
дастурлари ва режалари,
дарсликларни ишлаб чиқиш,
шунингдек, таълим
жараёнини ташкил этиш учун
етакчи хорижий ўқув марказларини, чет тиллар
бўйича халқаро экспертлар ва
мутахассисларни жалб этади; ишлаб чиқаришдан
ажралмаган ҳолда чет
тилларни ўқитиш тизими
тубдан қайта кўриб
чиқилиши ва
кучайтирилишини, ўқув якунлари бўйича
умумэътироф этилган тестлар
(имтиҳонлар)
топширилишини
таъминлайди. БИЛИМ ДАРАЖАСИ
ИНТЕРНЕТ ОРҚАЛИ
АНИҚЛАНАДИ Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Давлат тест
маркази таркибида Чет
тилларни билиш ва эгаллаш
даражасини баҳолаш
бошқармаси ташкил қилинади ва унинг вазифалари
қуйидагилардан иборат этиб
белгиланади: халқаро эътироф этилган
стандартларнинг талабларига
мувофиқ чет тилларни билиш
даражасини баҳолашнинг
Миллий тест тизимини ишлаб
чиқиш ва жорий этиш; ўрганувчиларни чет тилини
билиш ва эгаллаш даражасини
аниқлашни тўлов асосида тест
ўтказиш (жумладан, интернет
орқали масофавий) ва давлат
намунасидаги тегишли малака сертификатини беришни
ташкил этиш; ўрганувчиларнинг мустақил
равишда чет тилини билиш ва
эгаллаш даражасини аниқлаш
учун тестга
тайёрланишларига зарур
маълумотларни тайёрлаш ва Интернет тармоғига
жойлаштириш. БАРЧА ЙЎНАЛИШ КИРИШ
ТЕСТЛАРИ БЛОКИГА ЧЕТ
ТИЛИ КИРИТИЛАДИ Давлат тест маркази
манфаатдор вазирликлар ва
идоралар билан биргаликда
икки ой муддатда 2015/2016
ўқув йилларидан бошлаб
барча олий таълим муассасаларига кириш
тестлари блокига хорижий
тилни киритиш бўйича
таклифларни Вазирлар
Маҳкамасига киритади. Шундай тартиб ўрнатиладики,
унга мувофиқ: *умумтаълим мактаблари,
ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув
муассасаларида чет тиллар
ўқитувчиларига зарур
эҳтиёжи бўлган узоқ
туманлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида яшаётган аҳоли
ичидан маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг
тавсияномалари асосида чет
тиллар ўқитувчилари
ихтисослигига олий таълим муассасаларига мақсадли
қабулни амалга оширишга
рухсат этилади; *мақсадли қабул асосида олий
таълим муассасасига ўқишга
қабул қилинган шахслар
ўқишни битирганларидан
сўнг ўзлари яшайдиган
жойларда жойлашган ва маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари тавсияномаларида
кўрсатилган таълим
муассасаларида 5 йилдан кам
бўлмаган муддатда олинган
мутахассисликлари бўйича ишлаб беришлари шарт. ЧЕТ ТИЛИ
ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ
ДАРОМАДИ ОШИРИЛАДИ Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги, Олий
ва ўрта махсус таълим
вазирлиги ва Молия
вазирлигининг чет тиллар
ўқитувчилари ва муаллимларига қонун
ҳужжатлари билан
белгиланган
рағбатлантирилувчи
тўловлар ва қўшимчаларни
ҳисоблашда, уларнинг лавозим маошлари таркибига
киритган ҳолда қишлоқ
жойларда жойлашган таълим
муассасаларида уларнинг
тариф ставкаларига 30 фоиз ва
бошқа таълим муассасаларида 15 фоиз ставкалари
миқдоридаги ҳар ойдаги
қўшимчалар қўшиб беришни
белгилаш тўғрисидаги
таклифи қабул қилинади. ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР
КАБИНЕТЛАРИ
ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИЛАДИ Ўзбекистон Республикаси
Халқ таълими вазирлиги, Олий
ва ўрта махсус таълим
вазирлиги, Ўрта махсус, касб-
ҳунар таълими маркази уч ой
муддатда молиялаш манбалари Давлат бюджети ва
бюджетдан ташқари
жамғармалар, хорижий
кредитлар ва халқаро
грантлар, шунингдек,
ҳомийлар ва хайриячилар маблағлари кўзда тутилган
ҳолда, 2013-2016 йилларда
таълим муассасалари хорижий
тиллар кабинетларини
замонавий ахборот-
коммуникация ва ўқитишнинг техник воситалари ва
анжомлари билан (қўшимча
жиҳозлаш) жиҳозлашнинг
жадаллаштирилган дастурини
ишлаб чиқади ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва
Молия вазирлиги билан
келишилган ҳолда уни
Вазирлар Маҳкамасига
тасдиқлаш учун киритади. ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ЎРГАТУВЧИ
КЎРСАТУВЛАР НАМОЙИШ
ҚИЛИНАДИ Ўзбекистон Миллий
телерадиокомпанияси, Давлат
алоқа, ахборотлаштириш ва
телекоммуникация
технологиялари қўмитаси,
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда
Ўзбекистон Миллий ахборот
агентлиги, болалар ва
ёшларнинг манфаатлари ҳамда
қизиқишларини инобатга
олган ҳолда, қуйидагиларни таъминлайди: телевидение, шу жумладан,
маҳаллий телеканаллар
орқали болалар ва
ўсмирларни хорижий
тилларга ўргатиш бўйича
кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда уларни трансляция қилиш,
бошқа халқларнинг тарихи ва
маданияти, жаҳон илми ва
техникасига бағишланган
илмий-оммабоп хорижий
бадиий ҳамда мультипликациявий
фильмларни ўзбек тилидаги
субтитр ёрдамида мунтазам
кўрсатиб боришни амалга
ошириш; "ZiyoNet” тармоғи орқали
таълим муассасаларининг
халқаро таълим ва билим
олиш манбаларига кириш
имкониятларини сезиларли
орттириш, унинг ресурс марказини мультимедия
ресурслари, шахсий
компьютерлар ва мобил
ускуналар учун иловалар
билан бойитиш, шунингдек,
инглиз тилида ўқув ва бадиий адабиётлар,
ихтисослаштирилган расмлар
билан безатилган газеталар ва
журналларни чоп этиш,
уларга махсус рукнлар ҳамда
иловаларни ташкил қилиш. ШУНИНГДЕК ... 2013 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги мазкур
қарорда назарда тутилган
чора-тадбирларни амалга
ошириш учун асосланган
ҳисоб-китоблар бўйича ҳар йили бюджет маблағлари
ажратилиши назарда
тутилган.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 872 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz