Главная » 2013»May»29 » Энди чет тили дарсликлари бепул тарқатилади
13:44
Энди чет тили дарсликлари бепул тарқатилади
Ўқув муассасаларида чет тилларини ўргатишни ривожлантириш мақсадида ўқув дарсликларини тарқатишни такомиллаштириш мақсадида Президент қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган қарорига мувофиқ ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни чоп этиш ҳамда етказиб беришни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш мақсадида Президентнинг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, баъзи давлат органлари ваколатларига тузатишлар киритилган бўлиб, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни нашр қилиш ва қайта нашр қилиш бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириши лозим бўлади.
Молия вазирлигига ўқув адабиёти етказиб бериш нархи динамикаси мониторингини ўтказиш, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни етказиб беришда нархларни сунъий оширилишига йўл қўймасликни қаттиқ назоратга олиш тайинланди.
Киритилган ўзгартиришлар китоб жамғармаси вазифаларига ҳам тегишли бўлди. Унга кўра, эндиликда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари ва ўқитувчиларини таъминлаш учун чет тиллари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни сотиб олиш ва етказиб бериш бепул асосда молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан кейинги ўқув йили учун тақдим этилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни нашрдан чиқариш ва сотиш квоталарини тасдиқлаш, зарур ҳолларда, Жамғарманинг Васийлик кенгашига Ўзбекистон Республикаси молия вазири билан келишиб, Жамғарма ижроия дирекциясининг ташкилий тузилмасига, тасдиқланган умумий ходимлар сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилди