Режиссёр Бурҳон Шаропов "Келинлар қўзғолони" фильмини янги талқинда суратга олишга киришди. Бу фильмда воқеалар бироз ўзгача кечади.
Яъни воқеаларда келинлар эмас, куёвлар қўзғолон кўтаради. Картина ҳам шундан келиб чиқиб, "Куёвлар қўзғолони" деб номланди. Ушбу фильмнинг бош ролларидан бирини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова гавдалантирган. Воқеалар ривожи ва "Куёвлар қўзғолони” ҳақидаги бошқа қизиқарли маълумотларни тез орада сайт орқали тақдим этамиз.