"Реал" ва "Галатасарой" клублари ўртасида кечган учрашув якунига етди. Унда мадридликлар йирик ҳисобда ғалаба қозондилар.
Турк клуби мухлисларининг бахтига қарши "Реал" биринчи бўлимда Криштиану Роналдунинг аниқ зарбасидан сўнг тезкор гол киритишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг Карим Бензема ва Гонсало Игуаинлар ҳам биттадан гол киритдилар ва жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминладилар.
ЕЧЛ. Чорак финал Реал Мадрид – Галатасарай 3:0 Голлар: 1:0 – 9 Роналду, 2:0 – 29 Бензема, 3:0 – 73 Игуаин. Реал Мадрид – Диего Лопес, Эссьен, Рамос, Варан, Коэнтрау, Хедира, Алонсо, Ди Мария, Ўзил (Модрич, 80), Роналду, Бензема (Игуаин, 65). Галатасарай – Муслера, Эбуэ, Кайя, Нункеу, Риера, Мело, Хамит Олтинтўп (Булут, 78), Инан, Снейдер (Зан, 46), Б. Йилмаз, Дрогба. Огоҳлантиришлар: Нункеу (41), Мело (71), Б. Йилмаз (78).
|