SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 19:51
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 9
Mexmonlar: 9
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Aprel » 12 » Ҳеч бир неъмат она сутига тенг келолмайди (ёш оналар ўқимасин
19:08
Ҳеч бир неъмат она сутига тенг келолмайди (ёш оналар ўқимасин
Ҳеч бир неъмат она сутига тенг келолмайди (ёш оналар ўқимасин!!!)
“Онам ўзи туғмасидан ҳам бир неча йиллар аввал дояликни бошлаган. Чунки, Онам-онам” деб йўқлаб турадиганларнинг баъзилари энг катта акамдан ҳам бир неча ёш катта. Онамнинг айтишича, (у даврларда деб гап бошламоқчи эмасман, муустақилликка эришганимизда ёшим эндигина еттини қоралаганди, холос!) ишлаб юрган кезлари туғруқхоналарда эндигина дунё юзини кўрган чақалоқ онасидан бир неча кунгача ажратиб қўйилган. Шу пайт давомида дарддан бўшанган аёллларнинг сути ёппасига соғиб олиниб, аралаштириб чақалоқларга берилаверган! Билмадим, ҳозир туманимизда мен тенгги қанча кўкалдошларим бордир?!! Менимча бу сизларга янгилик эмас!

Ана холос, ўзинг кўрмаган даврларни қоралашни бошладингми деманг! Бунақа ниятим ҳам йўқ! Ўша пайтда бирон аёлнинг боламга бегона аёлнинг сутини берманг, деб жанжал қилгани ҳақида онам ҳеч нарса демаганлар. Туғруқхонадан кейин ҳам оналар бир-бирининг чақалоғини бехижолат эмизаверган шекилли, ўзимдан мисол: амакимнинг хотинини ҳам иккинчи она сифатида қадрлайвераман.

Узундан узоқ кириш сўзи қилмасдан мақсадга кўча қолай: ҳамма она ҳам она! Ҳамма она сути ҳам бирдек муқаддас! (ВА ФОЙДАЛИ!)

1.ОНА СУТИ ИНФЕКЦИЯЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛАДИ

Фарзандим дунёга келганида дастлабки кунларда аёлим уни эмиза олмади! Оч қолган гўдакка эса бунинг қизиғи йўқ: чинқиргани – чинқирган! Аммо, палатадошлардан биронтаси чақалоқни эмизгиси келмади! Во! Меники ҳам фаришта эмас. Бегона аёлга у ҳам боласини эмиздиргиси келмаган! Касалликлар ўтармиш.... Ол-а, у ҳолда неонатолог опамиз “Она сути инфекциялардан ҳимоя қилади” деб қулоғимизга танбур чертибдилар-да! (Худо кўрсатмасин, тарих ғилдираги орқага қайтиб, онам доялик қилган даврлар келса, бугунги ёш оналар додини кимга айтарди?) Оқибат, илк кунлардан бошлаб, бола вақтинча бўлса ҳам сунъий озиқлантирилди. Шукур-ки, она сутидан ҳам бебаҳра қолмади.

Савол: хўш, бу ёшгина келинчаклар қачондан бошлаб она сутининг илоҳий қудратига шубҳа қилишни бошладилар? Ахир, улар ўша 70-80 йилларда бир-бирининг боласини ийманишларсиз эмизиб кетаверган оналарнинг қизлари-ку! Дин нуқтаи назаридан олсак ҳам, зарурат кучли бўлса, бегона болани эмизишга рухсат этилади.

2. ЮЗТА НОННИНГ ПУЛИГА ТЕНГ

Аввало, ҳар ким ўз боласига ўзи эга бўлсин, ўзи эмизсин! Аммо, аёлларда бундай худбинликнинг пайдо бўлишига хизмат қилаётган ва биз кўп ҳам илғамайдиган бошқа омиллар ҳам бор! Неонатология бўйича мутахассислардан бирининг “Бундан ўттиз йиллар олдин боласига сунъий овқат берадиганлар кўпайиб кетганди” деган фикрини ҳурмат қиламан! Аммо, бу фикрни ўтган замон феълида айтмаганлари дурустроқ эдими?!!

Нега-ки, болалар сунъий озуқалари ҳозир ҳам бозори чаққон товарлардан бири! Турига, брендига, неча ойлик болага мўлжалланганига қараб уларни 30 тадан тортиб 100 тагача буханканинг пулига сотиб олса бўлади, ҳатто-ки, ярим қоп уннинг нархига тенглари ҳам бор! Битта хорижда ишлаб чиқарилган бўтқанинг оддийси 5-7 кунга етишини инобатга олсак, бир чақалоқни оёққа турғазгунча оила бюджетининг каттагина қисмига яхшига таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас! Тағин, мен ундан 1,5-3 баробар қимматроғи ҳақида гапирмаяпман. Бола учун жонимизни берадиган халқмиз, шундай экан харажатдан ҳам қочмаймиз! Аммо, менга қизиқ, тинимсиз онам меҳрига қиёслаб қилинган реклама шу қадар ёш ота-оналарга таъсир қилган-ки, гўё-ки, бу маҳсулотлардан чақалоғингизга олиб бермасангиз, беихтиёр ўзингизни ҳам фарзандингизга бемеҳр, унга келганда зиқналик қиладиган ота-онадек ҳис қилишингиз ҳеч гап эмас!

Туғруқҳонага қайтамиз! Ҳув ўшанда, оч қолган бегона чақалокни эмизишни, бегона аёлларга эса ўз чақалоғини эмиздиришни истамаган ёш оналарнинг ичида бошқа иддаоси бўлган: “Ана, дўконлар тўла болалар бўтқаси! Ўшандан оберсин!” деб виждон ҳовурига сув сепиб ўтираверишган, аслида!

3. БУ ЎЗИМГА ҲАМ ҚИЗИҚ!

Нега энди савдо расталарининг каттагина қисмини хорижда ишлаб чиқарилаётган болалар сунъий озуқалари эгаллаб олган? Нега энди ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга асосий эътибор берилаётганидан унумли фойдаланиб, маҳаллий ишлаб чиқарвчиларимиз ушбу соҳага қизиқиш билдирмаяпти? Ёки бизда болалар озуқаларини ишлаб чиқариш учун етарли хом-ашё йўқми? Ёки коса тагида бирон нимкоса яширинми? Монополия?!!.... Ҳа, йўғ-э, бизда ахир халол рақобатни ривожлантиришга хизмат қилувчи махсус қўмита ишлаб турганида ортиқча шубҳаларга ўрин бўлмаслиги керак!

СЎНГСЎЗ ЎРНИДА

Ҳа-я, нега тўсатдан бу мавзу кўтарилди дейсизми? Кеча салкам 2 йиллик танаффусдан сўнг яна болалар сунъий озуқасидан сотиб олишни бошладим! Чилласи чиқаётган иккинчи фарзандимга! “Made in Uzbekistan” деганидан изладим, тополмадим! Ҳар ҳолда мен кирган дўконда йўқ экан. Яна қўлларим ихтиёрийми, мажбурийми хорижда ишлаб чиқарилганига югурди. Ёзганларим ўшанинг таъсири, шекилли! Сизда бу борада фикрлар қандай?

АГАР МУЛОҲАЗАЛАРИНГИЗ БЎЛСА,

яшаш манзилингиз, исм-фамилиянгизни тўлиқ ёзиб, шахсий имзонгиз билан бизга мактуб йўлланг. Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 53-уй. Алоқа индекси: 100060. Шунингдек, ҳар куни соат 09.00 дан 19.00 гача (+99895) 194-64-16 рақамларига қўнғироқ қилиб ёки xatlar@darakchi.uz манзили орқали ўз саволларингиз билан мурожаат қилишингиз мумкин.

ҲУСАН
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1503 | | Теги: Ҳеч бир неъмат она сутига тенг кело | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Aprel 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz