SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 09:26
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 3
Mexmonlar: 3
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 4 » Дунёнинг энг зўр полиция автомобиллари (фотосуратлар)
01:20
Дунёнинг энг зўр полиция автомобиллари (фотосуратлар)

Йўл ҳаракати тезлигини бузувчи ва тезликка ўч ҳар қандай ҳайдовчи хориждаги йўл полициячилари "миниб юрадиган” автомобилларга ҳавас билан боқиши, шубҳасиз. Гап шундаки, вақти-вақти билан уларга давлатдан ёки ҳомийлардан жуда ва жуда зўр автомобиллар тегиб туради. «Мотор.ru» интернет-нашри жаҳондаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг энг яхши машиналарини танлади.

 

Буюк Британия


Бу мамлакатнинг ҳар иккинчи фуқароси машинада пойга ўйнашни яхши кўради. Ахир, Британия Европадаги спорт автомобилларининг энг йирик бозори ҳисобланади-да! Бундай вазиятда тартиб посбонларига шоввоз ҳайдовчиларнинг ортидан етиб олиш учун тезкор машиналар жуда зарур.

1-police-britain
Катта тезликда жиноятчиларни таъқиб қилиш учун Британияда дастлабки 100 метрни 4,1 сонияда босиб ўтадиган 220-кучли Exige автомобилидан фойдаланишади. Бу Сассекс полицияси томонидан ишлатилаётган ҳақиқий патрул автомобилидир. Айтгандай, инспектор бундай техникани бошқариши учун ҳайдовчилик малакасини ошириш бўйича ойлик курсларда ўқишига тўғри келади. Машинанинг фақат битта муаммоси бор: тартиббузарни унда полиция маҳкамасига олиб боролмайсиз, чунки ўриндиқлар иккита – ҳайдовчи ва унинг шериги учун.
2-police-britain

Хамберсайддаги техника ҳам ундан қолишмайди – Lexus IS-F седани 423-кучли автомобиль 100 метрни бор-йўғи 4,7 сонияда босиб ўтади ва соатига 270 км белгисида тезликни олишни тўхтатади.

 

Австралия

3-police-australia
Австралия саккиз цилиндрли улкан Ford ва Holden седанларининг қитъаси ҳисобланади. Шундай автомобиллардан бири – Ford Falcon GT – Австралиядаги энг қудратли полиция автомобили. Агар стандарт "Фалькон” двигателининг қуввати 455 от кучини ташкил этса, ҳуқуқ-тартибот органлари учун унинг қувватини 543 от кучига кўтаришган!

4-police-australia
HSV ClubSport R8 SV-R седани ҳам ундан қолишмайди. Шундай тўртта машинани Holden компаниясининг заводдаги ательеси Квинсленд штати полициячилари учун тайёрлаб берди. Ушбу тўрт эшикли автомобилнинг V8 мотори 441 от кучини ривожлантира олади. Двигателдан ташқари седаннинг "подвеска”си ҳам тюнинг қилинган. Бундай машинада шоввоз ҳайдовчиларни ушлаш роҳатнинг ўзи!

 

Италия

 5-police-italy

Италияда ҳатто полициячилар ҳам суперкарларда юради! «Жанговор» Lamborghini Gallardo LP560-4 автомобилини компаниянинг ўзи тартиб посбонларига совға қилган. Автомобиль рациялар, радарлар, тиббий анжомлар, трансплантация учун аъзоларни етказиб беришга мўлжалланган совутгич ва бошқа зарур буюмлар билан жиҳозланган. Яъни "тезкор” жиноятчиларни излашдан ташқари, автомобилдан жуда "тез ёрдам” сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Афсуски, бу ўзига хос ягона патруль машинаси бир йил хизмат қилганидан кейин йўқ қилинди. Кремона шаҳридаги патруль хизмати пайтида полициячилар 560 от кучига эга купеда шу ерда турган бир нечта автомобилга бориб урилган.

 6-police-italy

Lotus Evora S сал бундайроқ машина бўлиб, у Италия ҳарбий полициясининг, яъни карабинерларнинг қўлига тушиб қолган. Спорткарлар ҳам иккита: биттаси Рим учун, иккинчиси – Милан учун ишлаб чиқарилган. 350 от кучига эга 100 метрни 4,6 сонияда босиб ўтадиган спорткарда ҳам "Lamborghini”даги каби қон қуйиш ҳамда трансплантация учун қон ва аъзоларни етказиб беришга мўлжалланган махсус совутиш бўлмаси мавжуд. 

 

АҚШ
7-police-usa

АҚШда бензин арзон, шу боис маҳаллий полициячилар V8 га эга қудратли седанлар ёки улкан жипларда юришига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Техника нуқтаи назаридан ана шундай ҳайбатли машиналардан бири – Chevrolet Caprice PPV. Ушбу седан 360 от кучига эга! Ҳаракат жойидан соатига 96 километргача бундай «Каприс» кўпи билан олти сония ичида тезликни олади.

8-police-usa
Америка полицияси учун махсус транспортларни етказиб берувчи Ford компанияси эса полициячилар учун алоҳида моделни ишлаб чиқди – Interceptor Sedan. Тўғри, "Форд”нинг моторлари "Шеви”ники каби зўр эмас, аммо бу ерда ҳам қизиқарли вариантлар мавжуд: қуввати 266 ва 370 от кучига эга бўлган атмосферали ёки турбинали двигателлар. Айтишларича, ёқилғини сезиларли даражада тежар экан.

9-police-usa
Бироқ Америка полициячиларининг энг зўр автомобили Dodge Charger Pursuit ҳисобланади. Унинг двигатели 375 от кучига эга. Умумий манзарани беш босқичли эскирган "автомат” бироз бузиб туради. Шунга қарамасдан, полициячи "Чаржер” соатига 96 км гача бор-йўғи 5,8 сонияда тезликни олади!

 

Япония

10-police-japan
Яна бир маҳаллий автосаноат ишқибозлари бу – япониялик полициячилардир. Парадни 255 от кучига эга  RX-7 ва 192 от кучига эга RX-8 роторли "Мазда”лар очиб беради: биринчиси Тибо префектураси учун, иккинчиси – Токио хизмати учун ишлаб чиқилган. Бироқ полиция униформасидаги бу жуфтлик энг зўри эмас...

11-police-japan
Nismo тюнинг-пакетига эга  Nissan Fairlady Z полиция стикерлари билан анча яхшироқ кўринади. Бундай машинада Тотиги префектурасининг омадли полициячилари юради. Айтиш жоизки, Nismo-версия 300 от кучини кўзда тутади.
12-police-japan

Япония полициясининг хизматидаги яна бир энг зўр Nissan – Skyline GT-R R34. Ушбу модель деярли барча автомобиль ишқибозлари, тюнерлари ва пойгачиларининг орзусига айланган. Бу машинани Сайтама префектурасининг хизматида кўриш мумкин.


БАА

13-police-uae
Полиция автопаркининг энг зўри – Дубайда. Баҳорда ушбу мамлакат ҳукумати ўта қиммат ва ўта тез суперкарларни харид қилди. Биринчи бўлиб Дубайга Lamborghini Aventador етиб келди. Сал кейинроқ полициячиларнинг хизматига Ferrari FF шай қилинди. Унинг кетидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига эксклюзив Bugatti Veyron ва Aston Martin One-77 автомобиллари етказиб берилган. 

14-police-uae

W16 моторли 1001 кучга эга двигатель билан жиҳозланган биринчи модель дастлабки юз метрни стартдан кейин икки ярим сония ичида босиб ўтади, иккинчиси эса, капоти остидаги 760 от кучига эга двигатели туфайли уни 3,7 сония ичида босиб ўтади. Ушбу жуфтликнинг нархи 4,5 миллион долларни ташкил этади. Бу пулга 90 Volkswagen Golf GTI ни харид қилиш мумкин!

Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 706 | | Теги: Дунёнинг энг зўр полиция автомобилл | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz