Главная » 2014 » Mart » 4 » Дунёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳар номи маълум бўлди
21:28
Дунёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳар номи маълум бўлди
Британиянинг The Economist журнали талқинига кўра, 2014 йилда дунёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳар Сингапур деб тан олинди.
Барқарор Сингапур валютаси - сингапур доллари, машинадан фойдаланиш ва коммунал хизматларнинг қимматлиги Сингапурни 6-ўриндан 1-ўринга кўратирилишига сабаб бўлди. 10 йил аввал Сингапур 18-поғонада эди холос.
Яшаш учун қиммат шаҳарлар кучли бешлигида Париж, Осло, Цюрих ва Сидней жой олди. Токио, Каракас, Женева ва Мельбурн 6 -дан 9-ўринларни эгаллади. Кучли ўнталикни 15-ўриндан кўтарилган Копенгаген эгаллади.
Шунингдек, дунёдаги энг қиммат шаҳарлар рўйхатига Хиндистоннинг йирик шаҳарлари, Карачи (Покистон), Дамашқ (Сурия) ва Катманду (Непал) шахарлари киритилди.