АҚШда Ер юзидаги энг кекса одам вафот этди. Салустиано Санчес-Бласкеснинг ёши 112 эди.
Санчес-Бласкес 1901 йил 8 июнда
Испанияда туғилган. Унинг икки нафар фарзанди, етти нафар невараси, 15
нафар эвараси ва 5 нафар чевараси бор. Қария тириклик пайтида узоқ умр
кўришининг сири ҳар куни бир донадан банан тановул қилиш ва шифокорлар
томонидан тайинланган барча дориларни қабул қилишда эканини айтган экан.
Санчес-Бласкес 2013 йил июнида сайёрадаги энг кекса эркак номини олган
эди. Унгача бу ном 117 ёшли япониялик Дзироэмон Кимурада бўлган. Энди ер
юзидаги энг кекса эркак номи 111 ёшли италиялик Артуро Ликатага ўтди.