SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 05:32
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 6 » Дунёдаги энг бемаъни солиқлар
19:45
Дунёдаги энг бемаъни солиқлар

Инсоният тарихи қандай солиқларни кўрмаган дейсиз. Қуйида эътиборингизга ўрта асрлардан ҳозирги кунга қадар турли мамлакатларда мавжуд бўлган бемаъни солиқлар шарҳини тақдим этамиз.


1. Ҳаёт солиғи - Англияда 14 асрда амал қилган. Унга кўра одам тирик юргани учун давлат ғазнасини тўлдириб туриши шарт бўлган. Аммо бунга қарши кўтарилган катта исён ушбу бемаъни солиққа чек қўйди.

taxes-1


2. 1689 йили Россия подшоси Пётр Биринчи соқолларга солиқ жорий этади. Хизматкорлар, савдогарлар, амалдорлар, яъни фуқароларнинг ҳар бир алоҳида тоифаси ўзи тўлайдиган солиқ миқдорига эга бўлган. Ана шу солиқни тўлаган киши қимматбаҳо соқолини сақлаб қолиши мумкин эди. Солиқ тўлашга қурби етмайдиганлар эса сургун қилинган.
taxes-2


3. Қулоқ солиғи Тибетда 1920-йилларда ҳарбий эҳтиёжларни таъминлаш учун вақтинчалик жорий этилган. Ушбу солиқ мавжуд бўлгани турли манбаларда тилга олинса ҳам, у ҳақдаги маълумотлар бир-бирига қарама-қарши. Хусусан, хитойлик тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, уй хўжаликлари одамнинг ёки уй ҳайвонининг ҳар бир қулоғи учун бир лян кумуш танга тўлаган. Ғарблик тадқиқотчилар эса, қулоқ солиғини тўламаган одамларнинг қулоғи кесиб ташланганини қайд этади. Кесилган қулоқлар учун солиқ тўланмаган, албатта.
taxes-3


4. ХХ аср бошида Олтой ўлкасида музлаган сув ҳавзасини тешиб кир чайганлик учун қиш давомида 20 танга олинган. Шунингдек, обкаш билан бир марта сув олиб келганлик учун 2 тангадан солиқ тўланган.

 taxes-4


5. 17-18 асрлар давомида Англия ва Шотландия қиролликларида дераза учун олинадиган солиқлар амалда бўлган. Солиқ тўлашга имкони бўлмаган қашшоқ одамлар дераза тешикларига ғишт теришга мажбур бўлган. Бадавлат британияликлар эса ўз уйларининг ташқи кўринишини бузмаслик учун етишмаётган деразаларни чизиб қўйган. Энг қизиғи, бу солиқ анча узоқ вақт амал қилган, у фақат 1851 йил 24 июлда бекор қилинган.

 taxes-5


6. Яқинда, яъни 1993 йилда Венецияда сояга солиқ жорий этилди. Энди тентлари ва бостирма соябонлари шаҳар ерларига соя ташлайдиган муассасалар эгалари давлат ғазнасига пул тўлаши керак.

 taxes-6


7. 1784-1811 йилларда Буюк Британияда давлатга мўмай даромад келтирган шляпалар солиғи мавжуд бўлган. Шляпаларга ишлаб чиқариш жараёнида солиқ тўланганлигидан далолат берувчи махсус белгилар қўйилган. Солиқ тўламаган тикувчилар катта жаримага тортилган. Солиқ белгиларини қалбакилаштирган кишилар эса қатл этилган.

 taxes-7


8. 16 асрда (айрим манбаларга кўра - 18 асрда) Германиянинг Вюртемберг шаҳрида чумчуқларга солиқ жорий этилган. Бу қушлар аҳолининг тинч яшашига халақит беради, деб ҳисобланган. Шу боис ҳар бир уй хўжайинидан ўндан сал кўпроқ чумчуқни йўқ қилиш талаб этилган. Бунинг учун у 6 крейцер олган. Агар фуқаро талаб этилган миқдордаги чумчуқни тақдим этмаса, давлатга икки баравар кўпроқ пул тўлаши керак бўлган. Ушбу солиқ ўша пайтда ўлик чумчуқларнинг яширин савдоси гуллаб-яшнашига туртки бўлган.

 


9. Қўрқоқлик учун солиқ
 (у ҳарбий хизматдан озод этилиш солиғи номи остида ҳам маълум) қирол учун жанг қилишни истамаган одамларга солинган. Ушбу солиқ Англияда қирол Генрих I (1100-1135 йиллар) даврида жорий этилган. Дастлаб унчалик кўп бўлмаган солиқ миқдорини қирол Иоанн Ерсиз 300 фоизгача кўтарган ва уни уруш бўлмаган йилларда барча рицарлардан олган. Қўрқоқлик учун солиқ 300 йил амал қилиб келди ва кейинчалик ҳарбийлардан олинадиган бошқа солиққа алмаштирилди.

 


10.
 2003 йили Янги Зеландияда сигирлар чиқарадиган метан газигасолиқ жорий этилди. Бу чора Киото баённомасига қўшилиш мақсадида қилинган эди. Айтиш жоизки, Янги Зеландияда сигирлар иссиқхона газларининг 50% ни чиқаради. Натижада, кўп сонли эътирозлар туфайли лейбористлар ҳукумати сигирларни солиққа тортиш фикридан қайтди.

 

Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 742 | | Теги: Дунёдаги энг бемаъни солиқлар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz