SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 19:52
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 11
Mexmonlar: 11
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » May » 13 » Дунё 100 йилдан сўнг... Янги қулоқ керакми ёки бурунми?
10:35
Дунё 100 йилдан сўнг... Янги қулоқ керакми ёки бурунми?
Америкалик профессор Мичио Каку яқин ва узоқ келажак қандай бўлишини, бизнинг фарзандларимиз ва набираларимиз қандай яшашларини ишонч билан айта олади. Энг қизиғи шундаки, унинг башоратлари фантаст-ёзувчиларнинг асарлари эмас, балки ҳақиқий илмий кашфиётлар асосида қурилгандир.

Какунинг башоратича, 2030 йилга бориб, контактли линзаларнинг Интернет билан уланишга ёрдам берадиган янгича турлари пайдо бўлади. Вашингтон университети профессори Бабак Парвиз аллақачон бундай мосламани яратишга киришган.

Бу мослама кўриш қобилияти ёмон бўлган одамларнинг кўзига ўрнатилмайди, унинг вазифаси тамоман бошқача – Интернет фойдаланувчиларининг кўз олдида виртуал мавжудликни "намойиш этиш”дан иборат бўлади. Улар ёрдамида қиёфаларни оний тезликда таниб олиш ва чет тиллардаги сўзларни "тушуниш” мумкин бўлади. Айтайлик, сиз Лондонда чет эллик одамдан йўлни кўрсатиб юборишини сўрасангиз, у ўзининг тилида жавоб беради, овозни танувчи махсус технологиялар унинг сўзини таржима қилишади, таржима матни эса кўз олдингизда ёришиб кўринади.

Уэйк-Форест университети олими Энтони Аталанинг хабар беришича, келажакда инсон танасининг турли "эҳтиёт қисмлари” ҳам эркин сотувга чиқарилади. Бугунги кунда биотехнологиялар лаборатория шароитида янги тоғайлар, бурунлар, қулоқлар, қон томирлари, юрак клапанлари, пешоб қопи ва бошқа аъзоларни етиштириш учун имкон яратади. Бемор ДНКсининг устун ҳужайралари булутсимон пластик асосга солинади. Бу ҳужайраларга катализатор қўшилганида, улар тез ўсиб, кўпая бошлашади. Шу тариқа тириқ тўқималар, кейинроқ эса бутун бошли аъзолар пайдо бўлади.

Тахминан яна 20 йиллардан сўнг жамиятимиз телепатия имкониятларидан фойдалана бошлайди. Бугунги кунда фалаж бўлиб қолган инсонлар мияга ўрнатилган махсус микросхемалар ёрдамида фикр кучи билан компьютерларни бошқариб, электрон хатлар ёзиш, видеоўйинлар ўйнаш ва веб-браузерлардан фойдаланиш имкониятига эгалар.

Олимлар 2070 йилларда ҳайвонот оламининг қирилиб кетган кўпгина вакилларини ҳаётга қайтаришни режалаштиришмоқда. Бразилияда 25 йил муқаддам ҳалок бўлган жониворнинг ДНК намуналари асосида уни клонлашга муваффақ бўлинди. Неандертал одамининг геноми аллақачон аниқланган ва илмий доираларда инсоннинг бу турини қайта яратиш ҳақида жиддий мулоҳазалар билдирилмоқда.

Олимлар инсоннинг қаришини секинлаштирувчи технологияларни яратиш иши билан шуғулланишда давом этишлари шубҳасиз. Бу борадаги тажрибалар аллақачон ҳашаротлар ва жониворлар устида олиб борилмоқда.

Олимлар, шунингдек, самовий технологиялар ҳам ўта тараққийлашишига комил ишонч билан қарашади. "Юз йилдан сўнг самовий кемаларда юлдузларга учишимиз мумкин” дейишмоқда улар. Бу ишлар эса катталиги "тирноқдек” микрокомпьютерларни коинотга жўнатишдан бошланади. Бу микрокомпьютерлар нур тезлигига яқин тезликда ҳаракатланиб, фазо кенгликларини ўрганадилар ва онгли мавжудотларни топиб, ерликлар ҳақидаги маълумотларни етказадилар.

Тахминан юз йилдан кейин инсоният саратонни бутунлай мағлуб этади. Ҳозирча бу даҳшатли касаллик эрта босқичида аниқланса, бутунлай даволаш мумкинлиги аниқланган. Келажакда эса ҳожатхоналарга ўрнатиладиган ДНК-чиплар ўсмаларни энди пайдо бўлганидаёқ аниқлайди. Кейин инсон вужудига "тозаловчилар” – махсус нано-компьютерлар киритилиб, организм саратон ҳужайраларидан тозаланади.

Массачусетс технология университетининг тадқиқотчиси Родни Брукс келажакда инсонлар роботлар билан қариндош бўлишларини башорат қилади. Унинг айтишича, келажакда бизнинг вужудимизда кескин ирсий ўзгаришлар юз беради. Атрофимизни эса онгли инсонсифат роботлар ўраб олишади. Инсонсифат роботлар шунчалик мукаммал бўлишадики, ҳаётда уларни бир-биридан ажратиш қийин бўлади. Инсонларнинг ўзлари ҳам қисман киборгларга айланишади. "Дарвин назарияси бекор қилинади, биология ва кибернетика орасидаги чегара йўқолади”, дейди олим.

Олимларнинг комил ишонч билан тасвирлашларини эшитиб, одамда беихтиёр бундай юқори технологиялар бизга керакмикан, деган савол туғилади. Аммо бошқа тарафдан олиб қараганда, ўз вақтида инсонлар кинодан, паровозлардан, автомобиллардан ҳам қўрқишганди. Ҳозир эса...
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 849 | | Теги: Дунё 100 йилдан сўнг... Янги қулоқ | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  May 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz