Статистика |
Hozirda saytda: 2 Mexmonlar: 2 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 22 » Дублинда 2 мингдан ортиқ киши бир вақтнинг ўзида ирландча рақс ижро этишди
22:32 Дублинда 2 мингдан ортиқ киши бир вақтнинг ўзида ирландча рақс ижро этишди |
Дублинда Riverdance машҳур томошасидан олинган ирландча рақсни бир вақтнинг ўзида 2 мингдан ортиқ киши ижро этиб, Гинесс рекордига кирди.
Дунё рекордини ўрнатишда дунёнинг 44 мамлакатидан 163 та рақс мактаби вакиллари иштирок этишди. Хусусан, унда Ўзбекистон, Мексика ва Япониядан ҳам раққослар бор эди. Гиннесс рекордлар китобининг қоидаси шундайки, унда иштирокчилар беш дақиқа давомида битта тизимда бир хил ҳаракатни амалга оширишлари зарур.
Тарихда қолишни истаганлар шу қадар кўп йиғилдики, улар Дублиннинг Лиффи дарёсининг бир қирғоғидан бошланиб, қарама қарши қирғоғигача чўзилган кўприк устида тизим ҳосил қилишди. Гиннес рекордлар китоби вакиллари уларни рақс пайтида 1693 нафаригина санашга муваффақ бўлишди, сабаби кўприк устида туриш вақти чегараланганди.
Раққослар труппасига 1994 йилда "Евровидение”да Riverdance томошасини тақдим этган нью-йорклик раққос Жин Батлер бошчилик қилди.
Аввалги рекорд Американинг Теннесси штатининг Нэшвилл шаҳрида ўрнатилган бўлиб, уни 652 киши ижро этган эди.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 713 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|