Статистика |
Hozirda saytda: 20 Mexmonlar: 20 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 28 » Дубайда энг баланд меҳмонхона очилди
14:15 Дубайда энг баланд меҳмонхона очилди |
Дубайда дунёдаги энг баланд меҳмонхона ҳисобланмиш "JW Marriott Marquis” меҳмонхонаси очилди.
Баландлиги 355 метр бўлган меҳмонхонанинг иккита 72 қаватли баланд биноси бор, бу биноларнинг ташқи кўриниши хурмо пальмаларини эслатади. Меҳмонхонада 1608та номер, 14та ресторан, бар ва 3000 кишилик қаҳвахона, ҳовузли спа-салон ва фитнес-клуб бор. Расман 27 февралда фақат битта бино иш бошлади, иккинчисини эса 2014 йилга очиш режалаштирилган.
Меҳмонхона энг аввало бизнес-сайёҳларга мўлжалланган. У ерда йирик халқаро анжуманлар ва кўргазмалар ўтказилиши кутилмоқда. Бир ўринли номернинг энг арзон нархи бир кечага 326 доллар.
Меҳмонхонасининг бевосита эгаси "Emirates Group” холдинги ҳисобланади.
Бундан аввал дунёнинг энг баланд меҳмонхонаси Дубайдаги 71 қаватли "Атиргул” меҳмонхонаси эди.
ovoza.com
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 604 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|