SHERLAR.BIZ Juma, 27.12.2024, 12:19
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 29 » ДОВЮРАКЛИКДАН НАФАҚА ЁШИГАЧА!
19:59
ДОВЮРАКЛИКДАН НАФАҚА ЁШИГАЧА!
-Қанчалар довюраксиз?



-(Ўйланиб) Гоҳида ҳаётда жуда ботирман. Гоҳида арзимаган ҳашаротлардан ҳам қўрқаман. Вазиятга боғлиқ. Қоронғуликдан қўрқаман, бирдан кўтарилган шовқин ҳам чўчитади...Айрим вазиятларда мардонавор қарор қабул қиламан.

-Кўп пулингиз бўлса, нима қиласиз?

-Авваламбор, яқинларимга ёрдам бераман. Кейин бемор болажонлар учун марказ очардим. Топилиши мушкул бўлган дори-дармонлар ёҳуд мураккаб операцияларга имкони йўқлар учун текин хизматни жорий қилган бўлардим. Фарзандлар - боримиз!

-Бир такси ҳайдовчиси кўчада сиз ва Озодбекнинг концерт баннерларига кўзи тушиб, бир нарсани қаттиқ танқид қилди. Бу, сизнингча, нима?

-"Фонограммадан фойдаланилади” ёзуви бўлса керак. Бироқ, концертда бир фоиз фонограмма ишлатилса ҳам, бу ёзув бўлиши шартлиги ҳақида қонун бор. Шахсан менинг концертимда жонли овоз 70 фоиз бўлади. Бу аниқ. Мусиқага келсак, электрон услубдан кўп фойдаланганимиз учун, жонли чалишнинг асло иложиси йўқ. Концертим акустик эмас, йўналиши бошқача. Мен ҳам, Озодбек ака ҳам қонунга риоя қилувчи фуқаролармиз. Шундай экан, баннерларга жонли ижро деб ёзиб қўйишга ҳаққимиз йўқ.

-Бугун фонограммани тўлиқ таъқиқлайдиган қонун чиқди дейлик. Ўзбек шоу биснеси вакиллари, ижоди фонограмма асосида яратилган хонандалар қандай йўл тутади?

-Таъқиқлашдан олдин ҳаммага жонли овоз аппаратураларини таъминлаб бериш керак. Ҳамма жойда етарли овоз жиҳозлари йўқ. Айрим ресторанларда элементар равишда монитор йўқ. Жонли ижрода нима куйлаётганингни ҳатто ўзинг эшитолмайсан.

-Қайси концертингизни кўпроқ соғинасиз?

-Ҳеч қайси бирини. Мен ҳамиша олдинга интиламан. Ўз хатоларимни кўраман ва ҳар гал янги ижодимда камчиликлардан қочаман. Уларни такрорламасликка ҳаракат қиламан. Янги ғоя устида ишлашнинг ўзи мураккаб. Бироқ, йиллаб йиғилган багаж ҳаммасининг профессионал ечимини топишда кўмак беради.

-Фол очтирма, фолсиз юрма дейишади...

-Эшитишимча, Яратган бир неча йўллар беради. Сен тутган вазиятга қараб, йўлларни танлаш имкони бор. Фол очтирган инсон йўллари ёпилиб, фақат биттаси очиқ қоларкан. Назаримда, фақат Яратганга ишониш керак. Ҳар қанақа вазиятда У ёрдам беради. Ҳар қанақа вазиятда ҳам сабр ва шукрини унутмаслигимиз керак.

-Қишлоқларда концерт берганмисиз?

-Қаерда мухлисим бўлса, ўша ерда концерт берганмиз. Мен қишлоқ ё шаҳар ҳеч қачон ажратмайман.

-Сўнгги пайтда ўзингиз ҳақингизда эшитган энг ғалати миш-миш?

-Камайиб қолди, миш-мишлар. Ё мени эшитмаяпман. Очиғи, охирги пайтда ортиқча нарсани эшитишга вақтим йўқ.

-Сиздаги энг катта бойлик нима?

-Менинг оилам ва умрим давомида ҳис қилиб келаётган ботиний куч!

-Охирги марта хорижга қилган гастролингиз Украина давлатига бўлди. Энг яхши ва ёқимсиз таассуротларингиз?

-Украинанинг Қримида бўлдик. Юртимиздан бир пайтлар кетган татарлар ўз маданиятимизни сақлаб қолгани, халқимиздан хурсандчилиги қалбимни тўқ қилди. Ўзбекча попуррини куйлаганимда зал "ёрилиб” кетди. Балки уларнинг ширин хотиротлари ёдга тушгандир?! " Миз-мизлар” теледастуридаги берилган ғалати саволлар ёқимсиз бўлди. Сиёсий саволарга тутишгани ғашимга тегди. Ахир, мен оддий ижодкор, хонандаман. Сиёсат одами эмас. Ижодкорнинг бошқа мамлакатга бориши маданий алмашинув-ку, аслида. Шунчаки туриб кетиб қолмоқчи бўлдим. Бироқ, қўрққанидан қочиб қолди деган ўй бўлмасин учун мардларча кўрсатув охиригача саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Эфир тугаганидан кейин улар узрларини сўрашди. Кўрсатув формати шундай саволларни талаб қилиши ҳақида тушантиришди.

-Сўнгги пайтда қандай фан ёки илмни ўзлаштириш ниятингиз бор?

-Турфа маданиятларни ўргангим келяпти. Турли миллат мусиқаларининг тарихи менга жуда қизиқ. Концертимнинг бир сирини очаман. Бу турфа маданиятлар уйғунлашуви! Ҳаммамиз Одам Ато ва Момо Ҳаводан тарқалганимиз маълум. Маданиятлар қанчалар айро бўлмасин, бир вақтнинг ўзида бир-бирига жуда яқин, бир бутун!

-Қайсидир асар қаҳрамонига айлангизгиз келганми?

-Билмадим. Бу бошқа ҳаёт бўлади. Мен эса боримча ва боридан хурсандман. Қанчалар мураккаб бўлмасин, мен ўз ҳаётимни танлайвераман.

-Эл дардини кулаймаган ҳофиз ҳофизмас! Сиз қайси қўшиқларингизда халқ дарди бор деб ўйлайсиз?

-"Аёллар”, "Алла”, "Ўқилмаган китоб” ... Ҳар бирида аёлларнинг қалб оғриқлари бор деб ўйлайман.

-Яқиндан бошлаб, Бейонси ва Райанна жаҳон турнесини бошлади. Қаёққа қараманг, хориж юлдузларининг концерти. Бизда қачон шундай дунёни гир айланадиган юлдузлар пайдо бўлади?

-Дунё юлдузлари даражасига етишганида! Бироқ, қачонлигини билмайман...

-Сизда имкон борми?

-Менда? Балки бор, балки йўқ. Бундай улкан маррани забт этишни ҳар бир санъаткор орзу қилади. Менинг ёшим балки ҳалақит берар?! "Зўр-зўр стар” лойиҳасида анча истеъдодли ёшлар бор. Балки улар орасидан дунё юлдузлари чиқиб қолар? Бирон ўзбек юлдузи чиқиб, дунё бўйлаб турне тақдим этса, қанийди?!

-Абдулла Қурбонов ва Муниснинг тарқаб кетган видеолари ҳақида муносабатингиз?

-Ҳамма ўз қилмишига яраша жавоб беради.

-Бахт сўзи репертуарингизда энг кўп ишлатилган хонандалардан бирисиз. Энг катта бахтингизни нимада кўрасиз?

-Турмуш ўртоғим, синглимнинг бахти. Насиб этса, туғилажак фарзандларим. Касбий ютуқларим. Мана шулар асосий бахтим!

-Кимнинг турмуш ўртоғи, кимнинг отаси, кимнинг хуштори ҳомийлик қилади. Сизнинг ижоди йилларингизда доимий қўллаб-қуватловчи инсонингиз борми?

-Йўқ. Ўзим пул ишлаб топаман ва ижодимга сарфлайман. Ҳар доим шундай бўлиб келганв а шундай қолади ҳам. Муҳими. Ҳеч кимдан тилим қисқа жойи йўқ!

-Бирон табиат ҳодисаси сабаб яратилган таронангиз борми?

-Гоҳида машинада кетаётганингда илҳом келади. Асосан ёмғирли кунларда кўплаб дардли қўшимларим ёзилган. Қўл телефонларим илҳом келса, турфа овоз товушларимга тўлиб кетади. Уйга келиб эса саралайман.

-Озодбек Назарбеков билан ишлаган маҳалингизда ундан нима ўргандингиз?

-Администраторларимиз орқали алоқада бўлганмиз. У билан фақат саҳнада учрашганмиз, холос. Шу боис Назарбековдан нимадир ўрганиш имкони бўлмаган. Дуэтга келсак, унга қўшиқни тақдим қилганимизда, сўзлари ёқмаган. Аҳад Қаюмга шеърини қайта ёздиришимизни таклиф этган. Тушунишим бўйича, Озодбек акага дуэтимиз ёқмаган. Бироқ, шахсан менга манзур.

-Бугунги қилаётган ишлари билан ҳаётни ўзгартира олаётган бир шахс бор. Унинг юксак ғоялари одамлар турмушининг бир қисмига айланишга ҳам улгурди. Ўзбек маданияти ва санъатини дунёда мустаҳкам ўрин топишида ўз ҳиссисани аямаяпти. Шахсан мен учун Гулнора Каримова – замон қаҳрамони! Унинг қайси хислатларини қадрлайсиз?

-Меҳнатсеварлигини жуда қадрлайман. Биргина ишим – ижод. Вақт етказа олмайман. Бироқ, Гулнора Каримованинг бир пайтнинг қўшиқлар ёзишга, мода билан шуғулланишга, клипларда суратга тушишга, дизайнерлик, раҳбарлик ва яна бир қанча муҳим ишлар билан банд бўлишга улгуришига қойил қолмасдан илож йўқ. Назаримда, ҳаётни, одамларни севган инсонларгина шундай катта ғайратга эга бўлишади!

-Имкони бўлса, қайси планетани кўрган бўлардингиз?

-IMAX кинотеатрида космос ҳақида ҳужжатли фильм кўрганман. Ўзимни фазода юргандек ҳис қилдим. Фазогир эмасман, учиш ниятим ҳам йўқ (кулади). Менга Ерда шундоғам яхши.

-"Титаник”даги Роза, "Ўтган кунлар”даги Кумуш, "Аватар”даги Нейтери, "Кечир”даги Самира ...Қайси аёл образи сизга яқинроқ?

-Нейтири. Қалби тоза. Бу фильмдаги чуқур фалсафа бор.

-Ҳаётингиздаги энг катта муаммо?

-Очиғини айтсам, муаммолар кўп. Ҳар қадамда. Муҳими, кучли бўлиб, енгиб ўтишда.

-"Гламур” учун тушган фотожамланмангизда сизни таниб бўлмайди. ..

-Мен ўзимни ўзим танимадим. Москвадан келган фотосуратчи Алиханнинг ишлари. Модел сифатида ўзимни синаб кўришни лозим топдим. Ижодий жараён жуда қизиқ эди. Устига-усак Тошкент метросида.

-Сўнгги пайтда метрода қачон юргансиз?

-Айнан мана шу суратга олиш жараёнида. Ундан олдин қачон тушганим эсимда йўқ.

-Халқ сизни қанчалар билади?

-Шахс сифатида фан-клубимдагидар кўпроқ билса керак. Улар билан тез-тез мулоқотда бўлиб турамиз. Қолганлар хаёлан ўзи учун яратган образлари тимсолида мени кўришса керак. Хонанда сифатида борим шу: ойнаи жаҳонда, концертларда кўринганим!

-Катта уйингизда кичик кутубхонангиз борми?

-Мўъжазгина уйимизда мўъжаз китоблар турадиган кабинет бор. Акуниннинг кўплаб асарлари ўрин олган.

-Навоий-чи?

-Менимча, бўлса керак. Ахир, жавонда синглимнинг китоблари ҳам бор.

-Юрагингиз оғриса, нима қиласиз?

-Юракда оғриқни, ғамни ушлаб туриш керакмас. Ўйлаб қарсангиз, эркак кишилар юрак касалликларига кўпроқ чалинади. Чунки, улар кам йиғлайдилар. Йиғлаш кеарак. Тўйиб-тўйиб. Ҳаммаси унут бўлади. Бу менинг эркак кишиларга маслаҳатим.

-Сизга қалбан ким кўпроқ яқинроқ Лола ёки Шаҳзода?

-Кўпчиликка маълум Шаҳзода билан ўртамизда анча йиллардан билан турли тушунмовчиликлар, қарама-қаршиликлар мавжуд. Лола билан танишганимизданг бери муносабатларимизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўзаро ҳурмат бор. Демак, Лола кўпроқ яқинроқ. Шаҳзода билан сўнгги пайтда ғояларимиз такрорланмоқда. Клипларимизда хитой чироқларининг осмонга учирилишини олайлик. Бир пайтнинг ўзида битта ғоя қандай юзага келиши мумкин? Бу ҳақда унинг ўзи билан гаплашганимда, шунчаки кутилмаган ўхшашлик эканлигини айтди. Демак, қандайдир фикрлашимизда у билан яқинлик бор.

-Уни концертга таклиф этасизми? У-чи?

-Албатта таклиф этаман. Бироқ, у таклиф этади ё йўқ, ўзига боғлиқ. Таклиф этса, бораман.

-Нафақага чиққанингизда нима иш билаш шуғулланмоқчисиз? Ахир, кўп пул топиб юрган аёлсиз...

-Бу ҳақда пенсия ёшида ўйлаб кўраман (кулади).



Жасур ҲАМРОЕВ
Категория: O'zbek yulduzlari | Просмотров: 774 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz