Шу йилнинг 27 августидан эътиборан Ўзбекистонда "Домашний" телеканали намойиш этилмаяпти.
Бу хақда кабел ТВга реклама жойлаштириш билан шуғулланадиган агентлик вакиллари хабар беришди, деб ёзади Подробно нашри.
Рақамли ТВда эса ушбу телеканалнинг намойиши кабел ТВдан олдинроқ тўхтатилган эди.
Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Бироқ ушбу телеканалнинг намойиш этилмай қўйилиши кўпчилик томошабинларга ёқмаслиги мумкин. Чунки, турк киноижодкорлари томонидан яратилган ва кўпчилик томонидан катта қизиқиш билан томоша қилинаётган "Муҳташам юз йил" телесериали айнан мана шу телеканалда кўрсатиб келинаётган эди.