Адиз Ражабов Динейранинг меҳрини қозонди Режиссёр Нозим Тўлахўжаев ўзининг навбатдаги янги картинасини томошабинларга тақдим этиш арафасида. Ишчи номи "Висол" бўлган мазкур мелодраманинг актёрлар жамоасида Диас Рахматов, Мурод Раджабов, Бобур Йўлдошев, Динейра, Зуҳра Солиева, Санжар Шодиев, Адиз Ражабов ва Шаҳзода Матчоноваларни кўрамиз. Ушбу картинада Адиз Ражабов хонанда Динейра билан илк бор жуфтлик яратишди. Бу партёрлик ҳақида Динейра шундай дейди: «Адиз билан ишлаш менга жуда мароқли ҳамда фойдали бўлди (кулади). У суратга олиш жараёнида мендан керакли масалаҳат ва тавсияларини аямади. Инсон сифатида ҳам ниҳоятда ажойиб, дилкаш йигит экан…» Ҳа, Адиз Ражабов бу гал ҳам нафақат кинода, балки ҳаётда ҳам партнёрининг меҳрини, ҳурматини қозонган кўринади. Дарвоқе, «Висол» фильмида Динейрани яна бир карра оқ либосда (Зебо Наврўзованинг «Ёр- ёр» картинасида ҳам келин кўйлакда намоён бўлганди) кўрамиз. Таркибнинг деярли профессионал актёрлардан иборатлигини ҳисобга олсак, фильм муваффақиятидан умид қилса бўлади. Маълумотларга қараганда, кинокартинанинг суратга олиш ишлари диёримизнинг энг сўлим гўшаларида бўлиб ўтган. Киноижодкорларимиз ҳам билишади, қайноқ ёзда қаерда ишлашни…