SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.09.2019, 19:41
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Mart » 18 » Дилноза Кубаевага “Яллачи” тамғаси қўйилди.
22:22
Дилноза Кубаевага “Яллачи” тамғаси қўйилди.
Фильмнинг таг замини — сценарийнинг профессионал даражада ёзилгани бўлғуси киноасарнинг муваффақиятини таъминлашини баҳор киномавсумининг илк премьераси - “Кўргим келади” психологик драмасида кўриш мумкин...

Фильм воқеаларининг аста-секинлик билан ривожланиб, кульминация ва ечимга олиб келиниши, жанр талабларининг тўлиқ амалга оширилгани томошабин эътиборини тортади. Ишчи номи “Зиёда” бўлган бу психологик драманинг асосида хонанда қизнинг ҳаётий синовлари, ички руҳий кечинмалри акс этади. Хонандалар ҳаёти ҳақида фильмлар суратга олинган. Лекин “Кўргим келади” кинокартинасида қўшиқчилар ҳаётининг психологик томони, кўпроқ саҳна ортидаги ҳаётий драматик воқеликлар ифода этилган.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган мазкур фильмда профессионал ижодкорлар жамланган. Сценарий муаллифи Мурод Муҳаммад Дўст. Воқеалар қаҳрамонларнинг психологик портретлари воситасида ривожланиб боради. Профессионал актриса Дилноза Кубаева ана шундай драматик юкни кўрсатиб беришдек вазифани уддалаган. Фильмнинг барча компонентлари айнан Зиёда қаҳрамонини ички ва ташқи дунёси, ҳолатлари, кечинмаларига қурилган. Режиссёр Жавоҳир Қосимов, оператор Музаффар Юсупов, бастакор Шуҳрат Зокиров, рассом Акмал Саидов Зиёданинг фожеасини очиб бериш учун камера, ракурс, мусиқа, деталлар, объект, либослардан унумли фойдаланишган. Ҳатто, табиат манзаралари ҳам қаҳрамоннинг кечинмаларига бефарқ эмасдек. Оғир касалликка чалинган қизини даволаш илинжида юрган Зиёданинг тақдирига томошабин бефарқ бўлолмайди. Актриса Дилноза Кубаева қаҳрамони ҳаётига сингиб кетган. Қўшиқ санъати — қўшиқ саноатига айланиб кетаётган шоу-бизнес оламида ўзлигини, ғурурини, ор-номусини йўқотмаган Зиёданинг қалби кадрда “йиғлайди”. “Яллачи экансиз”, деган тамғага виждони, ҳаётий принципи, инсонийлигини қарши қўяди.

“Кўргим келади” психологик драмасида сўзнинг ҳам ўз юки ва ўрни бор. “Онам бошқа рўзғор қилмаган”, “Кўнглимда ғазаб уйғонади” қабилидаги иборалар қахрамонлар лексиконини анча бойитган. Адабиётчи сценарийнависнинг ижодини кинога уйғунлаштиришнинг афзаллиги ҳам шунда. Теша тегмаган сўз ва ибораларнинг қўлланилиши фильмнинг ютуғи. Профессионал актёрлар ансамблида дебютант Хусан Жўраевнинг иштироки “Кўргим келади” фильмининг ҳақиқий кашфиёти бўлди. Соф туйғулари, беғубор ва беғараз муҳаббати билан ёш актёр Хусан Жўраевнинг қаҳрамони Камол ёруғлик ва умид олиб кирди.

Томошабин сифатида “Кўргим келади” фильмидаги Ўзбекистон халқ артисти Малика Иброҳимова ижросидаги Роҳила опа, Зуҳра Солиева ва Тоҳир Саидов талқинида қўшни эр-хотин образларининг кенгроқ очиб берилишини истаган бўлардим. Роҳила опа ҳаётнинг фожеаси моҳиятини, хотинининг гарданига ўтириб олган худбин эрнинг оилавий муносабатлари чуқурроқ акс эттирилишини кутган эдим. Балки бу қахрамонлар ҳаётининг мавҳумлиги муаллифларнинг фишкасидир, яна билмадим...

Мусоқов имкониятларидан фойдалана олмади(ми)?

Яна бир ёш режиссёр Темур Мусоқовнинг “Бекатдаги одам” фильмида психологик драма ва детектив жанри элементлари уйғунлашиб кетган. Фильм воқеалари реал ҳаётдан олинган худбин, эркатой ва маъсулиятсиз йигитнинг маст ҳолда автомобилни бошқариши учта бегуноҳ инсоннинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлади...

Учта оиланинг бошига оғир мусибат тушади... Фильмда инсон ҳаётининг қадр-қиммати, ўзгалар ва яқинлар олдидаги маъсулият каби тушунчалар сценарий асосига сингдирилган. Асосий урғу рафиқаси ва ўғил фарзандини йўқотган йигит, фожеанинг сабабчиси бўлган бебош ўғилнинг отаси, ҳамда терговчи образларига йўналтирилган. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ижросидаги ота образи ишонарли чиққан. Оила аъзоларидан жудо бўлган бош қаҳрамон йигит ролига эса хайрихоҳ бўлиш қийин. Актёр ички дардни, йўқотиш ҳиссини нигоҳи орқали бера олмаган. Актёр Сирожиддин Вафоевнинг қаҳрамонига ҳамдард бўла олмадим.

Детектив жанрда ҳар бир деталь муҳим. Режиссёр ана шу деталларга эътибор қаратиши керак эди. Ота жиноят жойига қандай келиб қолди? Фожеа тафсилотларини телефонига суратга олган аёлнинг уйи бекатнинг орқа томонида. Ракурс эса олди пландан олинган. Автоҳалокатдаги учинчи одамнинг кимлиги, аёлининг кўрсатмаларини инобатга олмаслиги жуда мавҳум. Тўғри, мавҳумлик детектив жанрга хос деталь. Мавҳумликда ўзига хос интрига ҳам бор. Лекин мавҳумлик сюжет ечимида ойдинлашиши керак. “Бекатдаги одам” фильмида айрим саволлар жавобсиз қолган. Терговчининг жиноятда айбланаётган шахсга нисбатан, у қандай бўлишидан қатъий назар, “сўтак” дея ҳақоратлаши ноўрин. Бир отанинг иккита ўғли — бутунлай бошқа-бошқа дунё. Бири учта одамнинг ҳаётига нуқта қўйди. Иккинчиси эса шифокор, беморларни ҳаётга қайтаради. Ана шу контрастни янада кучайтириш лозим эди. Актёр Фарҳод Абдуллаевнинг қаҳрамони фильм муқаддимасида бир кўриндию, кадрда бошқа кўринмади. Томошабин сифатида унинг яна бир бор кўринишини кутган эдим. Ҳаёт ва ўлим ғояси мана шу қаҳрамонлар тимсолида янада кучайган бўларди.

“Кўргим келади” фильмининг хотимасида хонанда Севара Назархоннинг “Кўргим келар сизни негадир” қўшиғи янграйди. Фильм қахрамонларининг ҳаёти ва тақдирига томошабинлар ҳамдард бўлишини истардик. Токи, бу қаҳрамонларни қайта ва қайта кўргимиз келаверсин. Мавҳумлик эса мантиқан сюжет фойдасига ишласин.

Найзагул
Категория: O'zbek yulduzlari | Просмотров: 1018 | | Теги: Дилноза Кубаевага “Яллачи” тамғаси | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Mart 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz