Главная » 2013»Sentyabir»4 » Денис Истомин Us Open турнирини қаҳрамонларча тарк этди
15:39
Денис Истомин Us Open турнирини қаҳрамонларча тарк этди
АҚШда бўлиб ўтаётган улкан тож туркумига кирувчи очиқ чемпионатда иштирок этаётган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин жаҳоннинг 3-ракеткаси британиялик Энди Маррейга қарши кортга чиқди.
Ўйиннинг биринчи сети айтиш лозим бўлса, ўта шиддатли кечди ва унда ҳамюртимиз 7:6 ҳисобида тажрибали рақибини доғда қолдирди.
Иккинчи сетда эса Дениснинг ўйинида пасайиш кузатилди ва у бир неча хатоларга йўл қўйди, оқибатда Маррей осонлик билан 6:1 ҳисобади сетни ўз фойдасига ҳал қилди.
Учинчи сет ҳар икки теннисчи учун ҳам ўта оғир кечди, зеро учрашувнинг ҳал қилувчи палласида теннисчилар устунликни ўз томонларига оғдириш учун астойдил ҳаракат қилдилар. Бироқ якунда омад Маррейга кулиб боқди ва у 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу ўринда бутун учрашув давомида Денис Истоминнинг номдор рақибига қарши жиддий қаршилик кўрсатгани ва кўп ҳоллларда уни шошириб қўйганини эътироф этиш лозим. Уч соатдан ортиқ вақт давомида Маррейни бир дақиқа ҳам эркин нафас олишга йўл қўймаган 27 ёшли ўзбекистонлик теннисчи 4-сетни ҳам 6:4 ҳисобида бой берди, лекин учрашувни бевосита кузатиб борган теннис мухисларининг олқишларига сазовор бўлди.