Главная » 2013»May»11 » Дэвид Мойес Алекс Фергюссоннинг ишини давом эттирадиган бўлди
00:52
Дэвид Мойес Алекс Фергюссоннинг ишини давом эттирадиган бўлди
9 май куни "Манчестер Юнайтед" клуби мутахассис Дэвид Мойес билан шартнома имзолади. Энди 50 ёшли ушбу мутахассис "МЮ"ни олти йил бошқарадиган бўлди. Бу ҳақида клуб расмий сайти маълумот тарқатди.
Хабарингиз бор, Мойес 2002 йилдан бери "Эвертон" клубини бошқариб келаётганди. У "қизил иблислар"ни 1 июль куни қабул қилиб олади. Унинг номзодини Алекс Фергюсон таклиф этганди. Клубнинг директорлар кенгаши бўлса, мазкур номзодни бир овоздан қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, клубни 26 йил бошқариб келган шотландиялик мураббий сэр Алекс Фергюссон ушбу мавсумдан кейин мураббийлик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилганди.