Даврон Файзиев: "Реал” чемпионатда умуман ўйнагиси келмаяпти” Бугун Испания чемпионатининг "Осасуна” – "Реал” баҳсида нурсиз дуранг қайд қилинди. Бу учрашув ҳақида спорт журналистлари твиттер орқали ўз фикрларини билдириб ўтишди. Даврон Файзиев: "Реал”нинг муаммоси кучли захираниг йўқлиги. Мадриднинг ушбу мавсумдаги энг маъносиз ўйини бўлди. "Реал” чемпионатда умуман ўйнагиси келмаяпти. Ҳеч нарсага арзимайдиган ўйин”. Тўлқин Бакирхўжаев: "Моуриньо учун мазкур мавсум энг оғири бўлса керак. Қаердадир қилган хатоси учун... Ҳа, топдим. Титони кўзини чўқиганига. Қайтар дунё экан-да. Агар барчаси Роналдуга боғлиқ бўлса, "Реал” уни сотиб, муаммодан қутилиши керак. Шаҳбоз Беғамов: "Реал” бу мавсум иккинчи ўринга ҳам муносиб эмас. Жозе Моуриньо зўр мураббийми? Шундай зўр бўлса, бирор чора тополмай қолди-ку. "Special one” жаноблари ўзларига бошқа лақаб топсинлар... Акбар Сиддиқов: "Реал” "Осасуна” дарвозабонига қизиққани ҳақида хабар чиққан эди. Бекорга эмас экан. Игуаинда юзага келган голли вазиятни айнан шу посбон қайтарди-да”.