SHERLAR.BIZ Payshanba, 25.04.2024, 10:04
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 6
Mexmonlar: 6
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Aprel » 9 » Дарбадар ўғилнинг қайтиши
12:49
Дарбадар ўғилнинг қайтиши
Суд курсисида ёшгина йигит ўтирибди – нари борса йигирмадан эндигина ошган. Бироқ унинг юзларига эрта оралаган ажинлар, салқиган қовоқлари, бир нуқтага умидсиз қадалган кўзлари ҳаётдан чарчаган, ёши қайтган одамни эсга солади.

Айни пайтда у ўзини оқлашга бирон бир баҳона ҳам топа олмайди.

…Дилёрбек учун беғубор болалик даври анча эрта тугади. Ота-онаси ажрашганидан сўнг, у отаси билан Қирғизистонга, ўгай онасининг уйига жўнаб кетди. Янги оиладаги ҳаётни рисоладагидек деб бўлмасди. Айниқса, отаси ишлагани Россияга жўнаб кетгач, Дилёрбек учун яшаш янада мураккаб тус олди.

У эртадан кечгача беш-тўрт чақа орттириш учун қора терга ботиб, пахта йигириш цехида ишларди. Иш осон эмасди. Пахта титиш пайтида атрофга қуюқ чанг кўтарилар, дастгоҳлар товушидан қулоқ қоматга келарди. Кун бўйи ишлаб чарчаса-да, уйига ошиқмасди. Онасининг аччиқ-тизиқ гапларини эшитиши, унинг тунд башарасини кўришни истамасди. Онаси уни ҳар куни кам пул топаётганликда айблар, ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ дерди.

Шунинг учунми, у ишдан кейин ҳам уйга бориш ўрнига кўчаларни дарбадар кезарди. Ўзбекистонда қолиб кетган онасини, унинг меҳрибон ва мулойим чеҳрасини, ёқимли сўзларини соғинар, кўзидан соғинч ёшлари шашқатор оқарди. Лекин, она юртига қайтишга ошиқмасди. Олдин ўзига тузукроқ иш топсин, пул ишласин, ана ундан кейин албатта онасини излаб боради. Шунда у онасини ҳам хурсанд қила олади.

У онаси билан кечадиган ширин дийдор дамларини кўз олдига келтираркан, юраги энтикиб кетар, томоғига нимадир тиқилар, кўзларидан шовуллаб ёш қуйиларди. Ўша кун тезроқ кела қолмадими?

Ҳар қанча уринмасин, ўзига Қирғизистондан мақбул иш топа олмади. Отаси Россиядан уйга қайтганда, у ўша ердан ўзига муносиб иш топиб беришни илтимос қилди. Оиласидаги вазиятдан хабардор ота унга қаршилик қилмади. У хотинининг феъл-атворидан хабардор эди. Шу боис ўғлини унинг олдига қолдириб кетишни истамади, Новосибирскка олиб келди.

Баҳор келган бўлса-да, шаҳар оппоқ қор остида эди. Кечалар изғирин турарди. Дилёрбек “Балтика” пиво заводи қурилишига ишга кирди. Отаси уни Новосибирскда қолдириб, ўзи Кемеровога жўнаб кетди. Ёш йигитча учун қурилишда ишлаш осон эмасди. Ҳали шунчаки шогирд бўлгани сабабли унга кам маош тўлашар, совуқ эса баъзида суяк-суягидан ўтиб кетарди.

Шунда Дилёрбек ўзига бошқа иш қидира бошлади. Кундалик тасодифий ишлар ҳисобига кун кечириб юрди. Кейин Кемеровога – отасининг ёнига йўл олди. Аммо, бу ерда ҳам иш топиш осон кечмади. Отаси билан бирга ишлашнинг имкони топилмагач, бошқа жойга ишга ўтди.

Бу ерда у Муҳиддин қори, Шерзод исмли танишлар орттирди. Улар тақводор кишилар эди. Беш вақт намозни канда қилишмасди. Кечалари Қуръон ўқишарди. Уларнинг қўлида диний мазмундаги бошқа китоблар ҳам бор эди. Дилёрбек баъзан кечалари билан ушбу китобларни ўқиб чиқарди. Дарбадарлик, муҳтожлик юрагини эзганида, ана шу китоблардан таскин изларди.

Муҳиддин қори йигитчанинг динга қизиқишини англагач, у билан диний мавзуларда суҳбат қила бошлади. Муҳиддин қорини тақводор, иймонли, диёнатли одам, Қуръон ва Суннанинг билимдони деб билган Дилёрбек унинг сабоқларига қулоқ сола бошлади. Устознинг ҳар бир гапини шогирд мутлоқ ҳақиқат ўрнида қабул қиларди…

Шу тариқа орадан тўрт йил ўтди. Бу вақт ичида улар Юрга, Красино шаҳарларида бўлишди, бир муддат Новосибирскда ҳам яшашди. Муҳиддин қорининг Шерзод ва Дилёрбекдан ташқари яна бир қатор издошлари бор экан.

Турли шаҳарларда ишлаш жараёнида Дилёрбек жуда кўп одамлар, асосан муҳожирлар билан мулоқотда бўлди. Улар орасида Ўзбекистондан қочган акромийлар ҳам, қирғизистонлик таблиғчилар ҳам, Тожикистондаги бир қатор диний оқимлар вакиллари ҳам бор эди. Дилёрбекни тўғри йўлга бошлайдиган, диннинг асосий моҳиятини тушунтириб берадиган, эзгулик, ҳақиқат ва олижанобликка чорлайдиган раҳнамонинг йўқлиги сабабли у ўз раҳнамосининг чизган чизиғидан чиқмайдиган мутаассибга айланиб қолди.

У кундузлари ишлар, кечалари эса, интернетга кириб, турли хил ақидапараст оқимларнинг сайтларидан ўз ёвуз кирдикорлари билан ном чиқарган террорчиларнинг нутқларини тинглар, юклаб оларди. Жумладан, Туркистон ислом ҳаракати раҳбари Тоҳир Йўлдошнинг “Жундуллоҳ” террорчилик ташкилоти сайтидан юклаб олинган “Покистондаги хоинлик”, “Мурожаат” сингари маърузаларини юзлаб маротаба тингларди.

Ўз устозларининг тазйиқи остида Дилёрбек жуда ўзгариб кетди. Бир пайтлар онасининг ёнига катта бойлик билан қайтишни орзу қилиб юрган йигитчани эндиликда “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” сингари тушунчалар қизиқтира бошлади. Қора ишчи бўлиб, хўжайинларнинг қош-қовоғига қараб, улар берган чақалар эвазига кун кечириб юрган Дилёрбекнинг миясини энди дунёни ўзгартириш, янги қонун-қоидаларни жорий этиш ва бу янги оламда ўзига хос, ҳукмрон мавқега эга бўлиш ғояси эгаллаб олганди.

Дилёрбек энди уйга қайтишни ўйламас, мужоҳидлар сафида жиҳод қилишни истарди. Ҳатто шаҳид бўлишга ҳам тайёр эди. Фақат бунинг учун нима қилиш кераклигини билмасди. Кўп ўтмай унинг режаларини амалга оширишга ёрдам берадиганлар ҳам топилди. Ўзини Умар деб таништирган бир таниши телефон орқали Санкт-Петербургда экани, бу ерда ғайридинларга қарши жангари ҳаракатларга тайёргарлик кўриш учун талабгорларни Вазиристонга жўнатиш билан шуғулланадиган одамлар борлигини маълум қилди.

Пиво завод қурилишидан кўра, муҳимроқ, каттароқ ишлар орзусида юрган Дилёрбек ўша ерга жўнашга қарор қилди. Бироқ, жиҳод қилишдан олдин онасини зиёрат қилса ёмон бўлмасди.

“Раҳнамолари” унга Ўзбекистонда тақводор мусулмонлар жиддий таъқиб остига олингани, у ерда диний китоблар йўқлиги, борларида ҳам ҳақиқатни топиш мушкуллигини уқтиришди. Бу гапларга чиппа-чин ишонган Дилёрбек ўзи билан бирга араб тилидаги икки нусха “Қуръон”, ҳаж амаллари ҳақидаги қўлланма, радикал исломий ташкилотлар мафкурачиларининг чиқишлари ёзилган USB-флешка ва мобил телефонини олиб, Ўзбекистонга равона бўлди.

У ўзининг қарашлари, фикрлари тўғрилигига шу қадар қаттиқ ишонган эдики, таниш-билишларининг бундай китоб ва аудиоёзувларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қатъий тақиқлангани ҳақида огоҳлантиришига эътибор ҳам бермади. Қозоғистонгача автобусда борди. Ўзбекистон чегарасини эса, божхона кўриги орқали пиёда кесиб ўтмоқчи бўлди.

Бироқ, бу нияти амалга ошмади. “Ғишткўприк” постидаги божхоначилар жуда сергак бўлиб чиқишди. Улар Дилёрбекнинг юкларини текширувдан ўтказишар экан, усталик билан яширилган ҳамма нарсаларини топиб олишди. Тергов жараёнида эса бошқа тафсилотлар ҳам юзага чиқди.

Шу тариқа 1988 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган Дилёрбек Мирраҳимов суд курсисида ўтиришга мажбур бўлди.

…Мана у, панжара ортидан беқарор нигоҳлари билан нажот излагандек атрофга олазарак боқаётир.

Албатта, инсонни айблаш осон. Бироқ, ўз бепарволигимиз, лоқайдлигимиз сабаб суд курсисида ўтирган фарзандларимизни айблашга маънавий ҳаққимиз бормикин?

Диққат, суд келяпти. Ҳукм ўқилмоқда! “Ўзбекистон Республикаси номидан...”

Uz24.uz материаллари асосида тайёрланди
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 1228 | | Теги: Дарбадар ўғилнинг қайтиши | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Aprel 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz