SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 00:58
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 40
Mexmonlar: 40
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 28 » Данаксиз анор – афзаллиги бисёр
18:59
Данаксиз анор – афзаллиги бисёр
Мамлакатимизда ёшларнинг
қизиқиш ва интилишлари,
илмий изланишлари изчил
рағбатлантирилмоқда. Ёш тадқиқотчи Алишер
Сафаров ҳам ана шундай
эътибор самарасида данаксиз
анор навини
иқлимлаштирди. Унинг
бундай анорни етиштиришга оид лойиҳаси
2013 йилда “Ўзбекистон
маданияти ва санъати
форуми” жамғармаси
томонидан ташкил этилган
ёш олимлар инновацион лойиҳалари танловида 43,7
миллион сўмлик грантга
сазовор бўлди. А.Сафаров Булунғур
туманидаги Сарақипчоқ
маҳалласида туғилган.
Жиззах давлат педагогика
институтида ўқиб юрган
кезларида Мирзо Улуғбек номидаги давлат
стипендиясига сазовор
бўлган. Бугунги кунда у Ўзбекистон
Миллий университетининг
биология-тупроқшунослик
факультети магистранти. Ёш
тадқиқотчи "Ўсимликлар
физиологияси” кафедрасида данаксиз анор навларининг
биоэкологик ва физиологик
хусусиятлари мавзусида
илмий иш олиб бормоқда.
Назарий билимини Навоий
вилояти Қизилтепа туманидаги “Ғардиён Оқ
чашмаси” фермер
хўжалигида бобоси
Ибодулло Адизов билан
амалиётда синаб кўрмоқда. – Болалигимдан кўчат экиш,
дарахтларни пайвандлашга
жуда қизиқаман, – дейди
Алишер. – Бунда
оиламиздаги муҳитнинг
таъсири катта бўлган. Отам Абдуқаҳҳор Сафаров, бобом
Ибодулла Адизов ҳам –
боғбон. Улар барпо қилган
боғларда кўплаб мевали
дарахтлар, хусусан,
анорнинг йигирмага яқин тури ўсарди. Ҳар гал анор
истеъмол қилаётганимда
унинг данаксиз бўлишини
орзу қилардим. Институтда
ўқиб юрган кезларим
хорижда шундай анор борлигини билиб, уни
юртимизда етиштиришни
мақсад қилдим. Ёш тадқиқотчи бундан уч
йил олдин Исроилдан
данаксиз анор навининг
қаламчаларини олиб келиб,
иқлимлаштирди. Бунда унга
биология фанлари доктори, профессор Карим Сафаров
яқиндан кўмак берди. – Данаксиз анор нави
кўпчиликда катта қизиқиш
уйғотмоқда, – дейди
К.Сафаров. – Лекин бу нав
ҳозирча интродукция
қилинди, яъни иқлимлаштирилди.
Шогирдим энди уни
маҳаллийлаштириш бўйича
иш олиб бормоқда. Бу
борада ижобий натижага
эришилса, данаксиз анор навини юртимизда кенг
миқёсда етиштириш мумкин
бўлади. Ўтган йили кузда “Ғардиён
Оқ чашмаси” фермер
хўжалигининг шўрхок
ерларида экилган данаксиз
анорлардан нишона мевалар
олинди. Уларнинг доналари ва пўстлоғи тўқ қизил
бўлиб пишди. Бир дона
анорнинг оғирлиги 250-300
граммга етди. Бу жиҳатлар
унинг экспортбоплигини
оширади. Қолаверса, тўқ қизил рангдаги бундай анор
пўстлоғидан юқори сифатли
бўёқ олиш мумкин.
– Анорни мутлақо данаксиз
деб бўлмайди, – дейди
А.Сафаров. – Шунчаки у муртак ҳолатида бўлиб,
истеъмол қилинганда
сезилмайди. Агротехник
парвариши бошқа навлардан
фарқ қилмаган ҳолда,
данаксиз анор анча ҳосилдор,
зараркунандаларга чидамли,
эртапишар. Унинг пўстлоғи
амалдаги навларга нисбатан
юпқа бўлса-да, эластиклиги
боис ёрилиб, сифатига путур етмайди. Қолаверса, бу анор
ўрта шўрланган майдонлар
ёки чўл шароитида ҳам
юқори ҳосил бераверади. Ҳозирда “Ғардиён Оқ
чашмаси” фермер
хўжалигида 200 туп
данаксиз анор қаламчалари
экиш учун тайёрлаб
қўйилди. Алишер Сафаров уларнинг морфо-физиологик
хусусиятларини ўрганмоқда.
Ёш олимнинг изланишлари
келгусида шўр ерлардан
унумли фойдаланиш орқали
фермер хўжаликлари ва боғбонлар даромадини
ошириш, халқимиз
дастурхони тўкинлигини
таъминлашга хизмат қилади,
деб ўйлаймиз.
Категория: Salomatlik sirlari | Просмотров: 1640 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz