SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 08:10
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 11 » Daewoo International ўзбек пахтасидан фойдаланмасликка чақирилди
15:14
Daewoo International ўзбек пахтасидан фойдаланмасликка чақирилди
Жанубий Кореянинг Бусан шаҳрида Ўзбекистонда мажбурий меҳнат эвазига етиштирилган пахтадан фойдаланиб даромад кўраётган Daewoo International ширкатига қарши норозилик акцияси ўтказилди. Ўзбек халқига бирдамлик изҳор қилган ташкилотчилар акциядан мақсад Daewoo International ширкатини мажбурий меҳнат эвазига етиштирилган ўзбек пахтасидан фойдаланишни тўхтатиш ва ишчилар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақиришдан иборат эканини билдирди.

Жанубий Кореянинг Бусан шаҳрида Ўзбекистонда мажбурий меҳнат эвазига етиштирилган пахтадан фойдаланиб даромад кўраётган Daewoo International ширкатига қарши норозилик акцияси ўтказилди. Ўзбек халқига бирдамлик изҳор қилган ташкилотчилар акциядан мақсад Daewoo International ширкатини мажбурий меҳнат эвазига етиштирилган ўзбек пахтасидан фойдаланишни тўхтатиш ва ишчилар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақиришдан иборат эканини билдирди.

Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилаётганига эътибор қаратиш мақсадида Daewoo International касаба уюшмаси, Корея текстил федерацияси, Ишчилар иттифоқи (FKTDWU) ва Корея касаба уюшмалари федерацияси (FKTU) 9 август куни Жанубий Кореянинг Бусан шаҳрида норозилик акцияси ўтказди.

Бу Ўзбекистонда пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилаётганига қарши халқаро миқёсда уюштирилган сўнгги тадбирдир.

Пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши тадбирлар уюштириб келаётган “Пахта Кампанияси” мувофиқлаштирувчиси Матт Фишер-Дейли эълон қилган баёнотда Daewoo International ва Nike ширкатлари мажбурий меҳнат ҳисобига етиштирилган ўзбек пахтасидан фойдаланишни тўхтатишга чақирилган.

“Daewoo International Ўзбекистонда болалар меҳнати эвазига етиштирилган пахтадан фойда кўришни тўхтатиши керак”, дея баён қилган Маттю Фишер-Дейли.

Daewoo ширкати 90-йиллар бошидан бери Ўзбекистонга сармоялар ётқизиш ва бу мамлакатда фаолият юритишида Ўзбекистон ҳукуматидан бизнес имтиёзлари олиб келган.

Ўзбекистон ҳукумати ўн йиллар мобайнида миллионлаб болалар, ўқитувчилар, давлат идоралари ва хусусий ташкилотлар ходимларини пахта теримига мажбуран жалб этиб келмоқда.

Пахта теримига боришни рад қилганлар ўқишдан, ишдан ҳайдалади ёки имтиёзлардан маҳрум қилинади.

Ўзбекистонлик ва ғарблик ҳуқуқ ҳимоячилари ўтган ой Ўзбекистонда пахта теримига болалар мажбуран жалб этилиши ҳақида ҳисобот чиқарган.

Болалар меҳнатига қарши бўлган “Пахта Кампанияси” фаоллари 2012 йилдан бери Daewoo International ширкатини инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича мажбуриятини бажариш учун мустақил текширув ташкил қилишга ва Ўзбекистондан сотиб олинаётган пахта бўйича ҳисобот эълон қилишга чақириб келмоқда.

“Ўзбекистон ҳукумати пахта етиштиришда болалар ва катталар мажбурий меҳнатидан фойдаланишни тўхтатмагунча биз Nike ва бошқа ҳамма компанияларни, жумладан, инвесторларни ўзбек пахтасидан фойдаланаётган ширкатлар билан алоқани узишга чақирамиз”, дейилади баёнотда.

“Daewoo Ўзбекистонда болалар мажбурий меҳнати ҳисобига етиштирилган пахтадан фойда кўришни бас қилмас экан, Nike бу ширкат билан ўз ҳамкорлигини тўхтатиши керак”, дейилади Жанубий Кореядаги APIL ташкилоти вакили Жон Чул Ким.

Ўтган ой АҚШдаги Халқаро меҳнат ҳуқуқлари форуми, қулликка қарши курашувчи Anti-Slavery International ҳамда Берлиндаги Ўзбекистон-Германия форуми каби ташкилотлар Nike ширкатини ўзбек пахтасига бойкот эълон қилишга чақирган.

Юздан зиёд фаол имзо чеккан мактубда Nike ширкати қуллар меҳнати ортидан бойлик орттираётган Daewoo International компанияси билан онгли равишда савдо муносабатлари юритаётганидан таассуф билдирилган.

Daewoo Жанубий Кореянинг халқаро компанияларидан бири бўлиб, улгуржи савдо билан шуғулланадиган дунёга машхур H&M, The Limited, C&A ва Levi’s каби кийим-кечак ширкатларининг қора рўйхатига киритилган.

Ўзбекистон ҳукумати пахта етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилишини рад этиб келади.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 543 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz