Coca-Сola’нинг эгаси ўзгаради Ўзбекистон ҳукумати “Давлат мулкидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни тасдиқлади.
Мазкур ҳужжатга асосан, бир қатор мулк объектлари давлат органлари ва бошқа ташкилотларга бепул асосда берилади. Мазқур қарор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, қолаверса, давлат мулкидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида қабул қилинган.
Янги эгаларга топшириладиган объектлардан бири-яхна ичимликларни ишлаб чиқарадиган “Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, LTD” корхонасидир. Ушбу қўшма корхонанинг 57,12 фоиздаги давлат улуши Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат активларини бошқариш Марказига бошқарув ҳуқуқи асосида берилади.