Бу
ҳақда "Coca-Cola"нинг минтақавий менежери Олег Пилецки 5 сентябр куни
Вашингтонда бўлибўтган Ўзбекистон-АҚШ бизнес-форуми вақтида маълум
қилди. Тадбирда нутқ сўзлар экан, Олег Пилецкикеласи йил компания
янги турдаги маҳсулот - шарбат ва чой ишлаб чиқариш мақсадида
Ўзбекистонга $50 млн.данзиёд сармоя киритишни режалаштираётганини
таъкидлаб ўтди.
Ҳозирда "Coca-Cola Ichimligi UzbekistanLTD" компанияси 5 хилдаги ичимлик
ишлаб чиқармоқда, булар Coca-Cola (Coca-Cola Zero билан), Fanta,
Sprite, BonAqua ва Fuse Tea Ice Tea."Coca-Cola" Fuse Tea Ice Tea
чойларини айнан шу йилнинг сентябр ойидан сотишни бошлади. "Coca-Cola
Ichimligi Uzbekiston" LTD қўшмакорхонаси Ўзбекистон бозорида 1993
йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг расмий очилиш маросими
1994йилнинг март ойида бўлиб ўтган.