Статистика |
Hozirda saytda: 3 Mexmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 18 » Чипталар қачон сотувга чиқади
20:04 Чипталар қачон сотувга чиқади |
Ўзбекистон – Ливан ўйинига ҳали бир ҳафтадан ошиқроқ вақт бор. Аммо мухлислар орасида ажиотаж ҳозирдан бошланган. Ҳамманинг дарди бир – чипта!
Ушбу ўйин чипталари бугун соат 14:00дан бошлаб “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотувга чиқиши ҳақида расмий равишда хабар қилинганди.
Аммо махсус мухбиримизнинг хабар қилишича, чипталар ҳали сотувга чиқмаган. “Бунёдкор” стадиониниг кассалари атрофида мухлислар гавжум. Биринчи касса олдида 1000га яқин мухлис ҳали йўқ чиптага навбатга турган бўлса, иккинчи касса олдида 500 нафардан ортиқроқ футбол ишқибозлари кўзлари тўрт бўлиб чиптани пойлаб туришибди.
Мухбиримизнинг таъкидлашича, стадион атрофидаги тўхташ жойлари машиналар билан лиқ тўлган. Жой етмаганлар машиналарини шундоқ йўл четига қўйиб ташлашган. Барча йиғилганлар кассаларнинг очилишини пойламоқда.
Аммо кассалар қачон очилиши ва бугун чипталар қачон сотувга чиқиши борада ҳозирча аниқ бир маълумот йўқ. Кутишда давом этамиз...
P.S.: Айрим маълумотларга қараганда, чипталар бугун соат 16:00дан кейин сотувга чиқиши ҳам мумкин экан...
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 849 |
| Рейтинг: 5.0/17 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|