Главная » 2013 » Avgust » 19 » Чилонзорликлар энди Чорсу бозорига боришмайди
23:08
Чилонзорликлар энди Чорсу бозорига боришмайди
Авваллари бу ердаги аҳоли маҳсулотларни асосан Эски жўва ёки Олой бозоридан харид қиларди.
Тошкент вилояти хокимлигидан маълум қилишларича, пойтахт аҳолиси эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш шарт-шароитларини янада яхшилаш мақсадида мавжуд бозорлар ва маҳаллаларда савдо-ярмаркалар ташкил этилмоқда.
Шу кунгача улар орқали 702 тоннадан зиёд картошка, пиёз, сабзавот, мева ва полиз маҳсулотлари етказиб берилди. Ана шундай савдо-ярмаркалардан бири Чилонзор туманидаги Олмазор маҳалласида ҳам фаолият юритмоқда. Ушбу ярмаркада Янгийўл тумани фермерлари хизмат кўрсатмоқда.
Маълум бўлишича, ушбу маҳалла шаҳардаги бозорлардан бир оз четроқда жойлашган, шу боис савдо-ярмарка ташкил қилингани кўпчиликнинг кўнглидаги иш бўлди. Авваллари бу ердаги аҳоли маҳсулотларни асосан Эски жўва ёки Олой бозоридан харид қиларди. Энди эса узоққа боришнинг ҳожати қолмади.
Савдо ярмаркаларига келган барча маҳсулотлар бозорлардаги мавжуд ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимлари томонидан текширувдан ўтказилиб, тегишли сертификат билан таъминлангач, сотувга чиқарилмоқда.