SHERLAR.BIZ Dushanba, 16.09.2019, 09:30
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 7
Mexmonlar: 7
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Avgust » 6 » Чилим чекиш нимаси билан зарарли?
21:14
Чилим чекиш нимаси билан зарарли?
Бугун чилимнинг одамлар орасида оммавийлашиб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин: кимдир шунчаки модага амал қилса, яна кимдир янги нарсаларни ҳис қилгиси келади, бошқа биров эса ўзи учун гўёки янги имкониятларни очяпти. Бугун юртимиздаги кўпгина қаҳвахоналар, ресторанлар ёки шунга ихтисослашган махсус жойларда чилим чекишни таклиф этишади. Хўш, чилим чекиш одамга нима беради ва унинг қандай зарари бор? Бу масалага ойдинлик киритишга уриниб кўрамиз.

Чилим чекиш: моҳият нимада?
Чилим учун мўлжалланган тамаки сигарета тамакисидан сезиларли равишда фарқ қилади. Ташқаридан чилим тамакиси ёпишқоқ масса кўринишида бўлади, унга буни мевали ҳидга эга асал ёки қиём кўринишидаги қўшимча модда беради. Кўп ҳолларда бундай тамаки гиёҳлар, мева бўлаклари, зираворлар билан бойитилади, ҳатто, таркибида тамаки мутлақо бўлмаган аралашмалар ҳам мавжуд. Чилим идишига фильтр ролини ўйновчи суюқлик солинади – у бир талай зарарли моддаларни ўзида олиб қолади.

Чилим зарарлими?
Чилимнинг одамга зарарли таъсирига тўхташдан олдин нуфузли манбага – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мурожаат қиламиз. Унинг билдиришича, чилим чекиш ҳеч қандай ҳолатда сигарета чекишнинг хавфсиз варианти бўла олмайди. Чилим чекиш юрак-қон томир ва нафас олиш тизими касалликларини келтириб чиқариши, шунингдек саратон касалликларига чалиниш хавфини ошириши мумкин. Эътиборингизга чилим чекишнинг 7 та салбий омили ёки оқибатларини ҳавола этамиз.

1. Ўрганиб қолиш
Никотин манбаи бўлган чилимни чекиш, унга ўрганиб қолишга олиб келиши, табиий. Олиб борилган тадқиқотларга кўра, чилимни ҳафтасига кўпи билан 3 марта чекадиган ишқибозларнинг 90% да ўрганиб қолиш белгилари аниқланмаган, яъни бундай одамлар чилимсиз ҳам узоқ вақт юришлари мумкин. Ҳафтасига 3-6 марта чилим чекадиган кашандаларда эса рақамлар бошқача: уларнинг 40% чилимга ўрганиб қолган.

2. Таркибидаги зарарли моддалар
Чилимнинг тутуни сигарета тутунидан сезиларли равишда фарқ қилади: чилимнинг конструкцияси тутуннинг йўлига қўйиладиган кўплаб тўсиқларни назарда тутади. Айнан шу туфайли смолаларнинг бир қисми фильтрда ва конструкциянинг деворларида қолади. Бироқ бу одам зарарли моддалар ютмайди, дегани эмас.

3. Ўпка саратонига чалинишлар миқдори
Умуман олганда, ўпка саратонига чалиниш хавфи кашандалик келтирадиган зарарнинг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. Покистонлик тиббиётчиларнинг маълуомтларига кўра, чилим чекувчилар орасида сигарета чекувчилариникига қараганда ўпка саратонига чалиниш ҳолати камроқ экан. Аммо инсон қай даражада чилимни кўпроқ чекса, унда зарарли ўсимталар пайдо бўлиш хавфи ҳам шунчалик ошиши қайд этилади.

4. Ис газининг миқдори
Турли тадқиқот натижаларига кўра, чилим чекишда ютиладиган ис газининг дозаси сигарета чекувчилариникига қараганда юқорироқ экани аниқланди.

Чекиш керакми ёки йўқ?
Бу саволга ҳар ким мустақил равишда жавоб беришига тўғри келади. Бироқ, агар сизда танлов бўлса, унда оёқ-қўлларнинг чигалини ёзиш учун бошқача усулни, дўстлар билан мулоқот қилишнинг бошқача йўлини топганингиз ва кашандаликдан мутлақо воз кечганингиз маъқул.
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 693 | | Теги: Чилим чекиш нимаси билан зарарли? | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Avgust 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz