Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 27 » "Chevrolet"нинг Ўзбекистонда чиқмайдиган автомобиллари 5 юлдузга баҳоланди
19:16 "Chevrolet"нинг Ўзбекистонда чиқмайдиган автомобиллари 5 юлдузга баҳоланди |
Хавфсизлик, машина танлашда харидорни ўйлантирадиган 10 та муҳим сабабдан бири эканианиқланди. АҚШ йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий бошқармаси (NHTSA) “Chevrolet”русумидаги автомобилларни баҳолади. Янги автомобилларни тестдан ўтказиш натижаларига кўра, “Sonic”, “Cruze”,“Volt”, “Impala”, “Traverse”, “Camaro Coupe” ва “Silverado 1500 Crew Cab” моделларига 5 юлдуз берилди.
“Chevrolet” моделларидаги барча хавфсизлик тизимларининг 40% га яқини федерал стандартлар ва хавфсизликмеъёрларига асосланган. Қолган 60% - “General Motors”нинг баъзида федерал меъёрлардан ҳам ўтиб кетувчи ичкийўриқномаларига асосланган.
Яқинда “GM” томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, хавфсизликмашинани харид қилиш учун биринчи 10 та сабаб ичига кирар экан. “Chevrolet” автомобилларининг ҳаммаси ҳалокатданолдин, ҳалокат пайтида ва ундан кейин ҳимояни таъминлашга лойиҳалаштирилган.
Масалан, эҳтимолий юзма-юз тўқнашув ҳақидаги огоҳлантириш ва эгаллаб турилган ҳаракат полосасиданчиқиб кетиш ҳақидаги огоҳлантириш функцияси автоҳалокатнинг олдини олишга чиқарилган. 10 та ҳаво ёстиқчасикаби пассив хавфсизлик тизимлари эса йўловчиларни ҳалокат пайтида ва машина ағдарилиб кетганида ҳимояқилади. Барча “Chevrolet” автомобилларига қўйилган “OnStar” тизими авария юз берган тақдирда, ЙТҲ тўғрисидаавтомат хабар бериш орқали йўловчиларга шошилинч ёрдам олиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз,Ўзбекистонда Chevrolet автокомпаниясининг Malibu, Cobalt, Spark, Captiva ва ДЭУдан "мерос" қолган Дамас, Нексия, Матиз, Ласеттисингари моделлари ишлаб чиқарилади.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 835 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|