Главная » 2013»Fevral»26 » Четдан олиб кирилган мобил телефонларни мажбурий маркировкасиз сотиш тақиқланади
22:35
Четдан олиб кирилган мобил телефонларни мажбурий маркировкасиз сотиш тақиқланади
Ўзбекистон ҳукумати мобил телефонлар ҳамда сиқилган ва суюлтирилган газ учун мўлжалланган махсус идишларни четдан олиб кириш вақтида мажбурий маркировка қилинадиган товарлар қаторига киритди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиинг 19 февралдаги қарори билан, махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган четдан келтириладиган истеъмол товарлари рўйхати янгиланди. Қарор 25 февраль куни Ўзбекистон Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинди (pdf).
Истеъмол товарлари рўйхатига «уяли алоқа тармоқлари ёки бошқа симсиз алоқа тармоқлари учун телефон аппаратлари», шунингдек, «сиқилган ёки суюлтирилган газ учун идишлар» киритилган. Бундан ташқари, «DVD-проигривателлар» банди «видеотюнерга бирлаштирилган ёки бирлаштирилмаган видеоёзиш ёки видеотиклаш аппаратлари» кўринишида кенгайтирилган.
Рўйхатга янги киритилган истеъмол товарларини, рўйхатга киритилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида маркировка қилмаган ҳолда сотишга рухсат берилади.
Махсус назорат идентификация белгилари билан маркировка қилинадиган истеъмол товарлари рўйхатини кенгайтириш Ўзбекистон Президенти томонидан 2013 йил 29 январда имзоланган «Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорда кўзда тутилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги «Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига асосан, 2012 йилнинг 1 январидан истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини эркин муомулага чиқариш режимида махсус идентификация белгилари билан маркировка қилиш мажбурий жорий қилинган эди.
Махсус назорат идентификация белгилари билан мажбурий маркировка қилиниши керак бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларини Ўзбекистон ҳудудида маркаланмаган шаклда сотиш ва сақлаш тақиқланади.
Истеъмол товарларини маркаланмаган шаклда сотиш ва сақлат ҳолатлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўллаган ҳолда, савдо қоидаларини бузиш сифатида кўрилади.
Идентификация белгилаларининг номинал қиймати ва маркировка қилиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг Махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади