SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 04:15
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 17
Mexmonlar: 17
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 11 » Чет элликнинг "Ош маркази" ҳақидаги таассуротлари
21:37
Чет элликнинг "Ош маркази" ҳақидаги таассуротлари
Қуйида чет эллик журналистнинг ўзбек палови, аниқроғи Тошкентдаги "Ош маркази" ҳақидаги фикрлари битилган.
Муаллифнинг ёзишидан кўриниб турибдики, унга миллий таомимиз жуда манзур бўлган. Тўй оши ҳақида фахрланиб гапирар экан, қўй гўшти, қази-қарта, иссиқ ноннинг иси ҳар қандай ҳашамдор ресторандан аъло эканига эътибор қаратилган.

Ҳар куни тушликка яқин паловхонтўра шинавандалари Тошкентнинг энг диққатга сазовор маскани - телеминора соясига жам бўладилар. Барчанинг мақсади бир – пулга сотиб олса бўладиган энг зўр ошни танавул қилиш.
Уларнинг кетидан ёки ёқимли ис келаётган томон эргашиб борсангиз, Ўзбекистонда гуручдан тайёрланадиган энг севимли таом тортиқ қилинадиган катта хонага кирасиз.
Бу ерни таомига монанд равишда "Ош маркази" деб атайдилар.
Ош ўзбекларнинг асосий таоми бўлиб, мамлакатни усиз тасаввур этиш қийин. Қовурилган гўшт, сабзи, пиёз, нўхат, саримсоқпиёз ва турли сабзавотларни солиб, пас оловда соатлаб қайнатиб, кейин гуруч билан димлаб қўйиладиган ушбу таом жойига ва мақсадга қараб турлича тайёрланади.
«Ош марказида» очиқиб қолмайсиз, 5та дошқозондан келаётган гўшт ва гуручнинг ёқимли иси, ҳар қандай иштаҳани қитиқлаб юборади.
Бу ерда ортиқча дабдаба ёки мулозаматни кутиш керак эмас. Барча диққат-эътиборни фақатгина ошга қаратиш лозим. Ўртача 500 киши сиғадиган овқатланиш залида камторана кўринишга эга. Бу ерга асосан эркаклар гуруҳ-гуруҳ бўлиб, ёки оилалар келиб катта лаганда ош ейишади.
Таомни қошиқда ҳам, қўлда ҳам еса бўлади.
«Ош маркази»да асосан «тўй оши» тайёрланади. Паловнинг бу тури махсус рецепт асосида, номига яраша алоҳида тадбирлар учун пиширилади. «Тўй оши»ни қўй гўштли ёки мол гўштлисига буюртма бериш мумкин. Мижоз талабига кўра қази - тузланган от гўштидан таёрланган колбаса бўлаги ҳам қўшиб берилади. Лекин жиддий тадбирлар учун (тўйлар назарда тутилмоқда) пишириладиган ошларга

Марказий Осиёнинг энг машҳур тансиқ таоми бўлмиш қази албатта солинади.
Ошга қўшиб, нон, аччиқ-чучук ёки тузлама берилади. Овқат хазм қилиш учун албатта кўк чой ҳам бор.
Ана шуларнинг барчаси сизга 4500-8900 сўм атрофида тушади(тахминан $2,25 – $4,50).
Бу чўнтак учун унча оғирлик қилмайди, лекин қорин шунақанги тўядики, ҳатто камарни бироз бўшатиб қўйишга тўғри келади.



Darakchi.uz

Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 589 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 2
SAYT_ADMINKASI11.03.2013 22:52
YASMINA12.03.2013 04:07
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz