Сешанба куни тунда яна бир бор Чемпионлар лигаси мадҳияси янграйди. Икки ой ўтиб, Европанинг энг нуфузли турнирининг 1/8 финал доирасидаги икки ўйин билан плей- офф босқичи старт олади. Шотландиянинг Глазго шаҳрида «Селтик» «Ювентус»ни қабул қилса, «ПСЖ» меҳмонда «Валенсия» билан куч синашади. Эътиборингизга ушбу учрашувларнинг анонсини тақдим этмоқчиман. «СЕЛТИК» - «ЮВЕНТУС» Шотландия клуби гуруҳ босқичининг энг катта сенсациясига айланди. Италия чемпионига қарши учрашувда “Селтик” сўзсиз аутсайдер. Шундай бўлса-да, Нил Леннон жамоаси «Барселона» билан худди шундай ҳолатда эди. Якунда эса каталонияликлар Глазгодан қуруқ қайтишди. Қишда «Селтик» Шотландия чемпионатида, турнир жадвалида рақибларидан анча узоқлашди ва ҳозирда яқин таъқибчилари орасидаги фарқ деярли 20 очкони ташкил қилмоқда. Мавсумнинг энг муҳим ўйинида «Селтик Парк» эгалари деялри идеал таркиб билан ўйнашга ҳакарат қиладилар. Клуб врачлари, кичик жароҳат олган ҳимоячи Эмилио Исагирре ва ҳужумчи Георгиос Самараслар ўйинга тикланишга улгуришлари учун қўлдан келганча ҳакарат қиладилар. Бир неча кун олдин Нигерия термаси билан Африка кубогини қўлга киритган ҳимоячи Эфе Амброуса, учрашувни биринчи дақиқалардан бошлаши мумкин. «Ювентус»да эса таркибда йўқотишлар бор, аммо Кьеллини, Пепе ва Бендтнерларнинг йўқлиги жамоа учун ўта муҳим, деб ҳам бўлмайди. Майдон марказидаги Маркизио – Пирло – Видаль триоси сафда, шу сабаб ҳам, «кекса синьоралар» ушбу учрашувда ғалаба қозонишлари учун имкониятлари етарликча. «Юве» «Селтик»га қараганда, Италия чемпионатида жуда катта очколар заҳираси билан мақтана олмайди, бироқ, ҳозирги ҳолатда туринликлар ўзларини қулай ҳис қилишлари мумкин. Хуллас, ушбу учрашувга Италия гранди яхши кайфият билан ёндошади. Қарама- қаршиликда ғолиб бўлиб чиқиш осон бўлмайди. «Селтик» фанатлари меҳмонларга, ким бу ерда хўжайин эканлигини кўрсатиб қўяди. «ПСЖ» - «ВАЛЕНСИЯ» “Валенсия” “Месталье“да Европанинг энг бой клубларидан бирини қабул қилади. Испания клуби бу йил стабил ўйин кўрсата олмаяпти. Шундай бўлса ҳам, “кўршапалаклар“ Чемпионлар лигаси зонасига яқин турибдилар. Бироқ, Испания клуби учун учрашув қандай якунланишини башорат қилиш жуда қийин. Агарда, майдон эгалари”Барселона“ билан кечган ўйиндаги каби бехато ва тактик жиҳатдан яхши ўйин кўрсата олишса, “ПСЖ“ни жуда катта кўнгилсизликлар кутмоқда. “ПСЖ“ ўз чемпионатида чемпионлик унвони учун анча вақт таъқибчилари билан тенгма-тенг курашди, аммо тўққиз ўйинда саккиз ғалабадан сўнг, парижликлар мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилишмоқда. Францияда жамоа оғзидаги ошини олдириб қўймайдиган кўринади. Ушуб учрашувда меҳмонларнинг энг катта мақсади, дарвозани дахлсиз қолдириш бўлади, лекин, Тьяго Силванинг йўқлиги, жамоа учун қўшимча бош оғриғи. Бошқа тарафдан, Париж клуби ҳимояда бразилиялик футболчисиз ҳам ўйнашни ўрганиб олди. Охиги тўрт ўйинда, атиги битттагина тўп ўтказиб юборилиш сўзимизнинг исботи. Париж клубининг яна бир юлдузи — Дэвид Бекхэм ҳам “Валенсия“ билан ўйинда иштирок этмайди. Мураббийлар штабининг фикрига кўра, 37 ёшли инглиз ҳали оптимал спорт формасига эга эмас. Европа Чемпионлар лигаси. 1/8 финал. Дастлабки учрашувлар 00:45 «СЕЛТИК» — «ЮВЕНТУС» Стадион: «Селтик Парк» (Глазго) Ҳакам: Ундиано Мальенко (Испания) Жароҳатланганлар: йўқ — Пепе, Бендтнер Сўроқ остида: Исагирре, Самарас — йўқ Дисквалификация қилинганлар: йўқ — Кьеллини Букмекерлар котировкаси: «Селтик» ғалабси — 4,50; дуранг — 3,40; «Ювентус» ғалабаси — 1,83 00:45 «ВАЛЕНСИЯ» — «ПСЖ» Стадион: «Месталья» (Валенсия) Ҳакам: Паоло Тальявенто (Италия) Жароҳаланганлар: Матье — Тьяго Силва, Тьяго Мотта Дисквалификация қилинганлар: Барраган — йўқ Букмекерлар котировкаси: «Валенсия» ғалабаси — 2,30; дуранг — 3,20; «ПСЖ» ғалабаси — 3,20.