SHERLAR.BIZ Payshanba, 10.10.2024, 03:48
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 12 » Chekayotgan ayollar nima uchun chekarkin
11:27
Chekayotgan ayollar nima uchun chekarkin
Бир ҳамкасбим бор эди: тушлик пайтида ёки зерикканда, таҳририятимиз жойлашган бино айвонига чиқиб чекишни хуш кўрарди. Баъзида менга ҳам: "Юр, чекиб келамиз”, деб таклиф қиларди кулиб. Албатта, у бу гапни ҳазиллашиб айтарди, лекин мен ҳар гал ғашланиб: "Аёллар нима учун чекаркин-а?” деб ўйга толардим.

Эркаклар бу иллатни ўзларига нима сабабдан одат қилиб олишганига турли баҳоналарни рўкач қилишади. Биз ҳам кўча-кўйда, бекатларда сигаретасини бурқситиб турган эркакни кўрганда, ажабланмаймиз. Чекаётган эркак бизда "Шу одам нега чекаркин-а?” деган таажжубли савол уйғотмайди. Биз учун бу аллақачон оддий ҳолга айланган. Кўзимиз ҳам ўрганиб қолган. Аммо чекаётган аёллар... Лабига сигарета қистириб, бемалол тутатаётган аёлни кўрганда, кўнглимиз беихтиёр ғаш тортади, аччиғимиз чиқади. "Нега чекяпти? Уялмайдими? Аёл киши бўлатуриб...” деб лаб буради кўпчилик. Шу гапнинг ўзиданоқ кўпчиликнинг аёл билан сигаретани, чекиш иллатини бирга тасаввурга сиғдиролмаслиги, ҳазм қилолмаслиги билинади. Чиндан ҳам, латофату назокат, ҳаё тимсоли бўлмиш аёл тасвирига сигарета сира ёпишмайди, назаримда. Истаймизми-истамаймизми, чекадиган аёллар кўпчиликда нохуш таассурот уйғотади. Уларнинг чекишдан бошқа яна қандайдир иллатлари, хунук одатлари бордек туюлади. Чиндан ҳам, чекадиган аёлларнинг қанчасини кўрган бўлсам, деярли ҳаммасида сигарета тутатишдан ташқари, яна эркаклардек сўкиниш, шаллақилик, бетгачопарлик, ҳатто енгилтаклик сингари "гўзал хулқлар”ни пайқаганман. Бундай аёллар билан ош-қатиқ бўлишни ҳаммаям хоҳламаса керак.

Узоқ қариндошларимиздан бири – қуда-андали, кап-катта хотин ҳам сигарета деганда эркаклардан қолишмасликка аҳд қилганди-ёв. Қаерга борса, меҳмондорчиликда ҳам сигарета қурғурнинг жонини киргизишдан сира тортинмасди. У бу қилиғи билан ён-атрофидаги аёлларнинг ғашига тегаётганини хаёлига келтирмасди ҳам. Бошқа қариндошлар эса унинг шу одати ҳақида энсаларини қотириб, ўзини эса хушламай гапиришарди. У хотин эса қариндошларнинг гап-сўзларига ҳам, пичингу кесатиқларига ҳам парво қилмасди, зарарли одатидан воз кечиш тўғрисида эса умуман ўйлаб кўрмаган бўлса керак. Ўшанда кашанда аёллар одамларнинг кўзига қанчалик хунук кўринишини илк бора ҳис қилгандим.

Бугунги кунда намойиш қилинаётган сериалу фильмларда чекувчи аёл образининг тобора кўпроқ кўзга ташланаётгани ғалати. Масалан, шахсан менда туркиялик ижодкорларнинг "Ҳаёт сабоқлари” сериалида бош қаҳрамон – Нурҳаёт хоним ақлли-мулоҳазали аёл эканлиги билан ҳурмат ҳисссини уйғотган бўлса, аммо унинг сигарета чекиши ҳафсаламни тамом пир қилганди. Агар Нурҳаёт хоним, сериал ғояси ва ижодкорлари уқтираётгандек, ақлли, маданиятли, назокатли аёл бўлганда, аёлнинг сигарета чекиши маданият ҳам, назокат ҳам эмаслигини тушунарди ва бу хунук қилиғини телесериал лавҳалари орқали намойиш қилишдан тортинган бўларди. Биргина "Ҳаёт сабоқлари”да эмас, яна бошқа қатор фильмларда ҳам чекувчи аёл образини учратиш мумкин. Гўё аёлларнинг чекиши аллақачон табиий ҳолга айлангандек. Гўё бу аёл учун ҳам, у яшаётган жамият учун ҳам уят ва иллат эмас, балки бемалол одатга айлантириш мумкин бўлган бир ишдек.
[www.JPG.uz-saytdan olindi]
Айрим хорижий рекламаларда эса аёллар учун (!) махсус ишлаб чиқарилаётган сигареталарнинг мақталиши ҳам фикримизнинг яна бир далилидир. Аёллар учун махсус сигарет чиқарилаётганининг ўзиёқ бу иллат аёллар орасида тобора илдиз отиб, кенг тарқалаётганидан дарак беради. Маълумки, ҳар қандай маҳсулотни ишлаб чиқаришдан аввал унга бўлган талаб ўрганилади, маҳсулотнинг сотилишига кўз етгандагина унинг ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Демак, бундай сигареталарни сотиб оладиган аёллар бор. Улар ўнта ёки йигирмата, юзта ҳам эмас, кўпчиликни ташкил қилади. Тўғри, ўзбек аёллари орасида чекувчилар хориждаги сингари "Вой-дод, аёллар кашанда бўлиб кетишяпти!” дейдиган даражада кўп эмас. Аммо чекувчи аёллар сони бизда ҳам, хорижда ҳам ортиб бормоқда. Бу эса иллатнинг йўқолиб эмас, тарқалиб бораётганини, чекишни уят деб билмай қўйган аёллар сафи кенгаяётганини билдиради.

Юқорида чекувчи ҳамкасб аёлни тилга олдим. Ундан чекишининг сабабини сўрашганда, ҳеч иккиланмай, истиҳоласиз: "Ўрганиб қолганман, энди ташлолмайман”, деб жавоб берарди. Ваҳоланки, бирор нарсани одат қилиб, ўрганиб қолиш учун бошлаш керак. Бошлаш учун эса асос, баҳона зарур бўлади. Хўш, ўша ҳамкасбимиз чекишни бошлаш учун нимани баҳонаи сабаб қилган? Умуман, аёллар нима учун чекишади? Улар ҳам бу борада эркаклар ўзларига қалқон қилиб олган баҳоналарга таянишармикин?

Немис тилидаги "Die Welt” нашрида чоп этилган мақолада айтилишича, сигарета эркаклар учун қўшимча қувват манбаи бўлса, аёллар учун, аксинча, стресс, асабийлик, ортиқча вазнга қарши кураш воситаси экан. Мақола муаллифининг уқтиришича, бугун оддий кашанданинг прототипи — бир пайтлар оммалашган ва эркинлик, саргузашт ва жасорат тимсоли бўлиб кўринган Мальборо ковбойи эмас, балки, анча ёш, ижтимоий ҳаётда омадсизроқ ва кўпинча моддий қийинчиликларга учраган одам. Устига-устак, бугун типик кашанда аёл жинсига ҳам мансуб.

"Die Welt” нашрида келтирилган маълумотларга кўра, бугун Германияда катталар орасида 37 фоиз эркак ва 28 фоиз аёл чекади. Ўшлар орасидаги кўрсаткич ҳам деярли шунга тенг. Германияда ҳар куни ўртача 400та кашанда вафот этади, шуларнинг тўртдан уч қисми тамакига бўлган "ишқи” туфайли.
[www.JPG.uz-saytdan olindi]
Мақола муаллифининг ёзишича, кашандаликнинг салбий оқибатлари эркак ва аёл организми учун деярли бир хил бўлса-да, уларни "тутатиш”га ундайдиган сабаблар турлича. Эркак сигаретани кайф қилиш умидида чекса, аёллар учун чекиш оилавий кўнгилсизликлар, асабийлик ёки ишдаги нохушликларни унутишга ёрдам берувчи тинчлантирувчи восита ролини ўтаркан.

Мутахассислар Кельнда бозорни ўрганиш асосида ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, стрессли ҳолатларда одамнинг хатти-ҳаракатларида қуйидаги ожизликларни пайқаш мумкин экан: стресс ёки қўрқув ҳолатида ҳар иккита эркакнинг биттаси ва ҳар тўртта аёлнинг биттаси ичкиликдан юпанч ахтаради, 16 фоиз эркаклар ва 45 фоиз аёллар эса турли дори воситалари ёрдамида тинчланишга уринади, сигаретага ёпишадиганларни эса 39 фоиз кучли жинс вакиллари, 44 фоиз аёллар ташкил қилади. Рақамлардан кўриб турганингиздек, қийин вазиятларда аёлларнинг турли иллатларга ружу қўйиш эҳтимоли эркакларникига нисбатан анча юқори.

Буям етмагандек, хорижлик аёллар ва қизларнинг кўпчилиги озиш умидида чека бошларкан (соғлиқни йўқотиш эвазига озишни кўзлаган аёлларнинг узоқни кўра олмаслигига далил келтиришга ҳожат йўқ, менимча). Германиянинг Гейдельбергдаги онкологик тадқиқотлар маркази маълумотларига қараганда, кашандалик маълумот ва даромад даражаси, шунингдек, оилавий аҳволга ҳам боғлиқ. Бошқача айтганда, аёллар ўртасида кўпроқ маълумоти чала, олий ўқув юртларида таҳсил олмаган, эрга тегмаган ёки ажрашган, шунингдек, болаларини эрсиз тарбия қилаётганлар кўпроқ чекаркан.

"Die Welt” нашрида ёзилишича, деярли барча ёш кашанда хонимлар бу зарарли одатини ташлашга ҳаракат қилади, лекин сигаретадан бутунлай воз кечишга ҳаммасининг ҳам иродаси етавермайди. Кўпчилик сигаретадан воз кечишдан кўра, "Сенинг ироданг бўш” деган таънани эшитишни маъқул кўраркан.

Демак, аёллар ўз омадсизликларини, ҳаётнинг ғам-ташвишларини унутиш учун ҳам сигарета аталмиш зарарли қурол билан ўз организмларини чиритишга қарор қилишаркан. Ахир чекишга берилиш уларнинг атрофдагилар билан муносабатларини мураккаблаштириб ва улар тўғрисидаги тасаввурни бузибгина қолмай, соғлиқларига жиддий зарар етказади.

Дарвоқе, менинг назаримда, бугунги кунда аёллар фақат юпанч истаб эмас, балки ўзларининг нақадар замонавий эканликларини, ҳар жиҳатдан (аёллик латофатини йўқотишда (!) ўзиб кетганликларини кўрсатиш учун ҳам чека бошлашяпти. Замонавийлик лабига сигарета қистириш билан ўлчанмаслигини эса мулоҳаза қилиб кўришга ҳушлари йўқ...
[www.JPG.uz-saytdan olindi]
Факт: Тадқиқот натижаларига кўра, биргина немис кашандаларнинг ўзи ҳар йили 7500 тонна углеводород ажратиб чиқаради. Бу эса 10та ахлатни йўқ қиладиган заводларнинг зарарли чиқиндилари ҳажмига тенг.

Қандай хунук манзара,
Жамиятдаги яра,
Йўқмиди ўзга чора,
Чекаётган аёллар.

Тушунмайман уларни,
Кашанда сулувларни:
Кулга кўмар кунларни,
Чекаётган аёллар.

Муҳаббатнинг сурури,
Кўрар кўзининг нури,
Сизми эркак ғурури,
Чекаётган аёллар?

Бу иллат бермас-ку зеб:
Чекмасам, туролмам, деб,
Юрибсиз соғлиқни еб,
Чекаётган аёллар.

Тамаки ҳимоями,
Ғам емирмас қоями,
Юпанчларга доями,
Чекаётган аёллар?!

Комила НОСИРОВА
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 804 | | Рейтинг: 5.0/6
Всего комментариев: 1
UzraP_MasteR12.04.2013 15:45
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz