Главная » 2013»Aprel»11 » Чакана савдо корхоналарига янги Низом татбиқ этилади
00:27
Чакана савдо корхоналарига янги Низом татбиқ этилади
Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги 2449-сон низом (АВ томонидан 04.04.2013 йилда рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланиши муносабати билан Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 18.08.2010 йилда 2134-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўз кучини йўқотди, деб ёзади Norma. Янги Низомга биноан эндиликда қатъий белгиланган солиқ тарзидаги энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарга эмас, фақат чакана савдо корхоналарига татбиқ этилади. Ушбу Низом 2013 йил II чоракдан бошлаб амалга жорий этилади.